Скачать книгу

кўзим қиймади.

      – Йиртқичга шу даражада шафқат қилиш хавфли-ку.

      – Хавф-хатар олдида ўзингни йўқотмасанг, ҳар қандай офат чекинишга мажбур бўлади.

      – Орқага қайтамизми? Мен йўл-йўлакай ов қила олмадим, лекин сизни ахтаравериб чарчадим.

      Анча-мунча ўлжа билан қайтишган йигитлар, гулхан атрофига бориб ўтирдилар.

      – Отам келмадиларми?

      – Ҳали замон келиб қолишса керак, – деди Раҳимқул. – Таом олиб келайми?

      – Ҳозирчалик чой келтирсанг етарли.

      – Хўп бўлади.

      – Нима таом тайёрладинг?

      – Кийик гўштидан кабоб қилдим.

      – Қирғовул гўштидан шўрва тайёрла, дадам хуш кўрадилар.

      Шоҳруҳбийнинг йўлбарс билан олишгани бутун қишлоққа ва аста-секин теварак-атрофга ёйила бошлади. Биров у деса, биров бу дейди. Шоҳруҳбий ёлғиз ўзи каттакон йўлбарс билан олишиб, найза билан ҳалок қилибди деса, яна кимдир йўқ, қуролсиз қўли билан маҳв қилибди дейди. Шоҳ авлодидан бўлган Шоҳруҳбийнинг обрў-эътибори ўн чандон ошиб кетди.

      – Чинакам шоҳ авлодидан-да.

      – Шоҳ бўлишга муносиб йигит-да.

      – Жасурлиги ҳусни-жамолига монанд.

      ***

      Карнай-сурнайнинг садоси худди оламни титратаётгандек, еру осмон унга жўр бўлиб рақсга тушаётгандек. Барча шод, барча хуррам, қувончлар ҳамма ерни тутиб кетган. Соддадил, одми кишиларнинг энг севимли одатлари тўю-томоша, сайил, ўйин-кулгилар. Имкониятлари чекланган, юпун, ярим оч, қўли юпқа бу ночор одамлар ана шундай томошалардан тасалли топиб, ўйин-кулгу билан ўзларини овутиб, омонат қувончлар билан кифояланар эди. Теварак-атрофдан тумонат одамлар йиғилган. Шомастбий ўз ҳисобидан сайил уюштириб, элу юртга ош бермоқда. Бундай анжуманлардан кўзланган мақсад кишиларни жамлаб обрў-эътибор олиш, ўғли Шоҳруҳбийни элга танитиш. Ҳар сафаргидек халқнинг меҳрини қозонган санъаткорлар, қизиқчилар, аскиячилар, созандалар ҳамда энг номдор полвонлар кураши ҳар доим сайилнинг диққат марказида бўлади. Уларнинг баҳслари қийқириқлар ва олқишлар билан бир неча соат давом этади. Гоҳо полвонларнинг кураши натижасиз тугаб эртасига давом этади. Шундай полвонлар борки, кураги ерга тегмаган. Уларнинг курашлари барчани ҳаяжонлантириб юборади, тинимсиз қийқириқлар остида ўтадиган бундай баҳслар кишиларни икки гуруҳга ажратиб юборади, ажралиш бир қанча баҳс-мунозараларга, ҳатто жанжалларга сабаб бўлади. Бугун полвонлар ичида асло енгилмаган Халилхўжа полвон ҳам бор, у ҳали бирор маротаба ҳам енгилган эмас, бир неча йилларки биринчиликни қўлдан бермайди. Алпқомат Халилхўжа полвон табиатан ҳалол, чиройли ва гавдали йигит. Гавдаси қўрғошиндек оғир, ердан узиб бўлмайди, бели чўяндан ҳам қаттиқ, қўли якка суяк, илиги тўла, бадани темир деган гаплар юради. Бош ҳакам унинг номини айтиб, талабгор борми деганда ҳамма бараварига қарсак чалиб юборди, бақиришиб олқишлади. Ҳаммаёқ жим-жит, ким ҳам юрак бетлаб чиқар экан деган шивирлашар бошланди. Ҳар сафаргидек дадил отилиб чиқадиган даъвогар йўқ. Жимлик анчагина ҳукм сурди, наҳотки…

Скачать книгу