ТОП просматриваемых книг сайта:
Дилнома. Уктамхон Домлажонова
Читать онлайн.Название Дилнома
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-295-9
Автор произведения Уктамхон Домлажонова
Издательство Kitobxon
– Менинг олтин медалим нима бўлди ойи, турмушимдан нолимайман, лекин ўқисам ёмон бўлармиди?… Синглим Маҳбубага мактаб партасини кўрсатмай турмушга бериб юбордингиз. Ҳозир олдингизда ҳам ўғил, ҳам қиз шу Муяссарнинг ўзику. Ўқишга рухсат бермасангиз йил ўтмай бунга ҳам совчи тайёр. Ҳеч нарсани билмайман, ҳеч ким очяланғоч қолаётгани йўқ, ўқийди. Ана ўн йиллик мактаб. Ораси икки қадам.
– Муяссар, душанбадан бошлаб мактабга чиқ…
Катта опам тўлиб кетган эканларми, қуйилган чой пиёлада, сузиб келаётган овқатим менинг қўлимда қолди. Ўкиниб-ўкиниб ёшларини артиб, ариқдан юзларини ювиб олдилар-да, жадал чиқиб кетдилар. Биринчи чоракнинг охирги бир ҳафтаси қолганида Чиғатой дарвозанинг марказидаги 111- сонли мактабнинг 8-синфига ўқишга чиққанман. 8-синфга биринчи чиққан куним дарс жадвалида тарбиявий соат қўйилган экан. Баланд бўйли, қорачадан келган, тўлагина киши кириб келдилар. Ўқувчилар билан саломлашгач, тарбиявий соатнинг режаси билан таништирдилар. Ҳеч кимни яқиндан танимайман. Синфимизнинг озодалиги, давомат, айрим ўқувчиларнинг паст ўзлаштириши, ўқув қуролларининг етишмаслиги ва кўпгина муаммоларнинг мунозараси қизиб кетди. Охири жим ўтиролмадим. Қўлимни кўтариб, сўз беришларига ижозат олдим. Ҳамманинг эътибори менда.
“Бугунгина синфга кириб келган қиз нимани гапирар экан…”
Ҳамманинг менга ажабтовур қарашидан шу маънони англадим. Сезиб турибман, қисқа гапиришим керак. Мунозара пайтида вақтдан анча ютқазиб қўйгандик. Учта таклифим борлигини айтдим:
1. Ўз синфимизнинг деворий газетаси бўлишини.
2. Ўқув қуроллари тўла бўлмаган ўқувчиларни яхши ўқувчиларга бириктирилишини.
3. Айрим фанлардан бошқа синф билан мусобақалашишни (мусобақалашганда иккала синфга ҳам битта ўқитувчининг кириши шартлигини).
Ҳар ойнинг охирида шу учта масала юзасидан якуний натижаларни кўриб чиқиш. Ёш бўлсам-да, турмушнинг