Аннотация

Ажойиб қаламкаш, фалсафа фанлари номзоди Ўктамхон опа Домлажонованинг ушбу «Дилнома» китоби дастлаб бир неча йил аввал чоп этилган эди.Китоб мухлислар қўлига етиб боргач, муаллифга кўплаб миннатдорлик қўнғироқлари, хатлар келди, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ушбу истаклар Ўктамхон опага илҳом бағишлади, китобнинг биринчи нашрига кирмай қолган кўплаб қораламаларнинг ёзилишига туртки бўлди. натижада, янада сайқалланган, бадиий жило берилган янги хотиралар, ҳикоялар, кечинмалар ушбу иккинчи нашрдан жой олди.Ўйлаймизки, ушбу «Дилнома» ҳам китобхонлар дилидан мустаҳкам жой олади.