Скачать книгу

тунни кутадилар… Минг бир ибодатлар ичра яхшиларни, ота-оналари, устозлари, бир вақтлар ва шу кунларда қалбларини нурлантирган, дилларини равшан қилган, мушкулларини осон қилган, яхши маслаҳат-насиҳат айтиб пок йўлдан боришга ундаган кишиларни эслайдилар. Инсоннинг Умидга, Эзгуликка, Покликка ҳамиша илҳақлигининг рамзини кўраман бу тунни интиқлик билан кутишда.

      Алқисса, Лайлатул қадр қатраларидан шу кичик мажмуа пайдо бўлди.

      Тонг ёришгани сари дилим ёришиб бораяпти. Унда бир кашф, бир ишонч ниш ура бошлади:

      Қўшиқ дил-дилдан куйланса, у қалб тепкинини зиғирча сохталиксиз, зиғирча аслидагидан яхшироқ кўринишга уринишсиз, аксинча – оламча меҳр ва ҳаётсеварлик билан ижро этилса, уни айтгувчи шириннафас ҳофиз бўлмаса-да, эшитувчилар қалбини илита олади. Фақат бугина эмас. У ўзи ҳам билмагани ҳолда, воажабки, ўзига хос ширали овозга эга экани, ҳаёт қўшиғига жўр бўла олиш қудратига эга эканини кашф қила бораркан. Ана шу кашф беражак қанот ҳаққи-ҳурмати, Сиз ҳақингизда битилган жуда кўп илмий, бадиий асарлар, бадиалар, бағишловлар қаторида бир шогирдингизнинг ушбу «чизгилар»ини табаррук қўлингизни ўпиб, кўзимга суртиш рамзи тарзида қабул қиласиз, деган умиддаман.

      ТУГАНМАС УММОН

      Одатда шоирлардан «Сиз у ёки бу шеърни нима учун ёздингиз?» деб сўрамайдилар. Шеър ҳамиша ўз таржимаи ҳолини ўзи гапириб беришга қодир сеҳрли нарса. Кишилар ўз кўнгиллари, ўз руҳиятларига ҳамоҳанг шеърлар битган шоир тимсолида ўз Пирларини кашф қилишлари ҳам рост.

      Биз Зулфия опамларнинг кимликларини, қай даражада буюкликларини, одамийликларини аввало уларнинг шеъриятлари орқали кашф қилганмиз.

      Республикамиздаги бир гуруҳ, айтиш керакки, каттагина гуруҳ хотин-қиз ижодкорларни «Зулфия мактабининг қизлари» дейишади. Бизлар хоҳ шоира, хоҳ журналист, хоҳ бастакор, хоҳ ёзувчи, хоҳ олима бўлишимиздан қатьи назар, дастури ҳеч ерда эълон қилинмаган, маълум дарс соатлари ҳам бўлмаган, аммо ўзларини ижодий юксаклик томон поғонама-поғона етаклаган ана шу «Зулфия мактаби» да сабоқ олганимиздан ғурурланамиз.

      Ҳаммамизни ҳам ижод оламига Зулфияхонимнинг шеъриятлари етаклаб келган. Шу шеъриятга, демакки Зулфия опамларга эргашиш ҳаммамизнинг қалбимиздаги барча туйғулардан ҳамиша устун туйғу эди. Бу шеъриятдан аёл оламига хос шўх-шанликни, шарққа хос салобат, ҳиммат аралаш ажабтовур виқор ва назокатни топганимиз ҳам рост.

      Зулфия опамлар шеър ўқиганларида маҳлиё бўлиб қолардик! Кўпинча Пирикомиламизнинг ўз оҳларидан атроф аланга олмасин учун қалбларидан, томир-томирларидан сизиб чиққан тўлғоқли тўлқинни тўсишга уринган тишлари орасидан дона-дона дур тўкилаётгандек туйиларди. Бу дурлар ватани бўлган Қалб нақадар пок ва ўтли эди! Шеър ўқиб бўлгач, биз, тинглаганлар шеър ҳақида бир нарса дегунимизча, Зулфия опамлар ўқилган шеър оламига ғарқ ҳолда узоқ, хаёлчан бир нуқтага тикилиб қолардилар. Яширмайман, журнал ходимларига ажиб бир кўтаринкилик бахш этган шундай дақиқаларида қўлларини ўпиб, кўзларимга суртгим келган дамлар кўп бўлган. Инсонга ҳаяжон нақадар керак!

      Дарвоқе,

Скачать книгу