Скачать книгу

унутиб, кўр сичқондай тиштирноқлари билан моддиюнга борар йўлни кавлаганлари-кавлаган!

      Эй инсон, аслида болангни, набирангни ўстирадиган, ундирадиган ёки (худо кўрсатмасин) синдирадиган нарса молу мулкингнинг кам-кўплиги эмас, сендан унга ўтадиган шарофат ё касофатдир! Минг бир исботини топган ҳақиқат шуки, сенинг хатти-ҳаракатларингнинг жавоби ўзингга эмас, орқангдан келаётганларга қайтади. Болангнинг бахтини ўйласанг, ўзинг Аллоҳ рози бўладиган тутумларни тутишинг шарт! Яъни инсончиликнинг тартибларидан чиқмаслигинг керак. Бир пайтлар қуйидаги шеърни ёзган эканман:

      Жуфт қалдирғоч уя қуради шошмай,

      Унинг меъмор тилларида илм бор.

      Ҳар йил бу ён келаверар адашмай,

      Адашмаган феълларида илм бор.

      Ана кўкка қаранг, қатор турналар

      Тизимини бузмай ўтиб боради.

      Чумолилар занжир бўлиб ўрмалар,

      Карвонидан тўзмай кетиб боради.

      Бир-бирини чумолича тушунмас

      Китоб кўриб, ақл йиққан одамлар.

      Чуғурчуқлар тўдасича бутунмас

      Мадраса-ю мактаб уққан одамлар.

      Сирларингдан ўргилайин, Аллоҳим,

      Мўъжизангни менга тушунтиргин-а!

      Юрагимда йиғлаб ётар бир оҳим –

      Нечун заиф қавмим менинг биргина?

      Қалдирғочни устоз сайлаб олсамми,

      Чумолига опа бўлиб қолсамми …

      Биргина қалдирғочдан ИХЛОС илмини олса бўлур: унинг ин қуришининг ўзи минг инсонни хижолатга қўяди. Қоришмани шундай тайёрлайдики, лойиҳасини шундай ясайдики, бу мўъжаз қурилма ўн йиллар давомида маҳкам тураверади. Банк уйи аталган янги бинода яшаймиз. Уйга кўчиб киргач, икки йилчадан кейин ён қўшнимиз келин туширди. “Қудачақирди” куни, айни ҳамма йиғилганда шип сувоғининг бир қулоч жойи нақ қудаларнинг тепасига кўчиб тушибди, ана томоша! Бошмалдоқдай қалдирғочнинг ўз ишига бўлган астойдил ихлосини қаранг-у, қўл учида иш бажарувчи, бу билан бола-чақасининг луқмасини булғовчи, яъни элдан қарғиш олиб турган қурувчининг ғофиллигини кўринг!

      Қалдирғочдан яна СОЛИҲ ФАРЗАНДЛИКНИ ўрганса бўлур: қушчага ота-онаси шу ерда яшайсан дея амр қилди. Ота-онанинг розилигини у қонун деб билди: адашмай, эринмай неча денгиз, неча мамлакатлардан учиб ўтиб, шу инни топиб келаверади. Қалдирғочдан ВАТАНПАРВАРЛИК дарсини-да олса бўлур: у келгунча атрофда қасрнамо бинолар пайдо бўлган бўлса-да, уларга қиё боқмайди, ёғочлари қорайиб, сувоқлари кўчиб кетган шу айвон кўзига тўтиё, унинг оти – ватан! Борди-ю инсонлардан зиён етиб эски ини тушиб кетган бўлса, чирқираб, чарх уриб яна янгисини қуришга тушади, аммо фақат шу ерга! Чунки ота-она яшаган жой унинг учун муқаддас, ундан воз кечиб бўлмайди, уни ҳеч ерга алмаштириб бўлмайди. Хўш, инсонлар-чи, инсонлар? Ота ҳовлисини беш бўлиб сотганлар қанча! Харобазорга айлантириб ташлаб қўйганлар қанча! Ё ҳеч йўқ бир йилда бир тавоф қилмайдиганлар қанча! Ёки ўз ватанидан кўнгли тўлмаётганини том бошига чиқиб айтадиганлар, унинг кам-кўстини санаб юрадиганлар,

Скачать книгу