ТОП просматриваемых книг сайта:
Муроса илми. Ҳадислар талқини. 2-китоб. Турсуной Содикова
Читать онлайн.Название Муроса илми. Ҳадислар талқини. 2-китоб
Год выпуска 0
isbn 978-9943-03-758-8
Автор произведения Турсуной Содикова
Издательство Kitobxon
Анови осмондан чалпак ёғилишини кутиб ётган йигитга эркак деган мартаба берди, ватан берди, соғлик берди, навқирон ёшлиги қўлида, у эса ҳатто ўз ватани, яъни бирламчи онасини бозорга солишга мойил турибди!
Жамиятнинг қаддини кўтарадиган нарса тарбиядир! Анови баднафс олим миллатнинг ўша жон томирига болта уриб турибди!
Тараққиёт, асосан, аёл зотининг сифатига боғлиқдир. Аёл эса ўз миллий қадриятларига қай даражада содиқлигига қараб баҳоланади. Чунки наслнинг мағзи, аслият оналар, аёллар туфайли авлоддан-авлодга ўтиб боради. Агар биз оналикни уддалай олмасак, қизларимизга етарли маънавий илм беролмасак, замонанинг айниши шундан бошланади.
Мазкур ҳадисда “Бирортангиз замондан нолимангиз” деган хитоб янграмоқда. Яна бир ҳадисда “Яхшилик қилиш қўлингдан келмаса, ҳеч йўқ ёмонлик қилма, шу ўзингга садақа бўлади” дейилган. Садақа балони қайтаради, демак, ёмонлик қилмасанг, балодан халос бўласан. Ёмон нарсадан атрофга ёмонлик тарқайди, буни “Бирники мингга, мингники туманга” деб ҳам айтадилар. “Нонни увол қилма, қаҳатчилик чақиради”, “Шарм кўтарилса, ўша ерни ер ютади” деган танбеҳлар яшаб келади. Дин тарихига оид бир китобда ўқиган эдим: бир юртнинг халқи ўта баланд, ҳашаматли уйлар қуришга ўч бўлиб кетибди. Бориб-бориб бу кибр пойгаси, шуҳратпарастлик пойгасига айланибди. Иймон унутилибди. Шунда Ҳақнинг қаҳри келиб, осмондан қум тўфони юбориб, шаҳарни кўмиб, текислаб юборган экан. Аллоҳнинг озорланиши инсониятнинг қўрқиши керак бўлган ҳолатдир.
Замон бу биздирмиз! Замондан кўнглинг тўлмаяптими, бу сенинг, ўзингнинг кўнгилдагидай эмаслигингдан далолатдир! Биз ҳар бир кўраётган кунимизга муносибмиз. Микроскопни сен аввал ўзингга қарат, аввал ўзингни давола! Эсингдан чиқмасин: жисмингда шайтон яшайди, сен ўз айбларингни кўра бошлаган заҳотинг у баданингдан нари кетади. Яхши эътибор берсанг, бир жонингда бошқаларга юқиши мумкин бўлган қатор касалликларинг бор: ҳеч бўлмаганда, масалан, сени мақтаб туришларини хоҳлайсан, ёки эринчоқлигинг бор, ёки яхши одамлар билан эмас, фойдаси кўпроқлар билан тиллашгинг келади, бировдан мурувват кутаверасану, қайтим бериш хаёлингга келмайди… ва ҳоказо! Сен буларни юмшоқ хатолар деб биласан ва гапнинг индаллосини айтганда, бу сакталиклар исталган яхши одамингда ҳам учраши мумкин. Лекин бу қусурларнинг оти РИЁ, ХИЁНАТ эканлигини биласанми, биродар?! Яхши аталган инсонлардаки шунча чатоқлик бўлса, агар “ёмон”ларнинг бисёр гуноҳлари бунга қўшиладиган бўлса, Ер буни кўтариб тураверади, деб ўйлайсанми?! Ўзи асрасин ҳаммамизни! “Чунки мен замон эгасиман” деб турибди-я Аллоҳ!
Бир-биримизни танқид қилиш, атрофдан айб қидириш билан замон созланмайди. Замонни созлаш учун ҳаммани ҳашарга чақириб, шовқин-сурон солишнинг ҳам кераги йўқ. Ҳар биримиз ўзимизни билиб, уятли ишлар қилишдан ўзимизни тийиб, яхши ишларга тутуниб, гуноҳларимизни юва бошлашимиз билан замон яхшилана