ТОП просматриваемых книг сайта:
Мугат фолбин. Абдужалол Рахимов
Читать онлайн.Название Мугат фолбин
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-926-6
Автор произведения Абдужалол Рахимов
Издательство Kitobxon
Бувиси чуқур «уф» тортиб, кўзларини юмди. Забаржад «Момо, моможон!», дея додлаб юборди.
У момосининг исми Забаржад эканлигини ўшанда билди. Унга ҳам шу исмни қўйган экан.
Забаржад шуларни эслаб дадил ўрнидан турди. Эгнига қора нимчасини кийди. Бошига катта кўк рўмол ташлади. Қумғондаги сувда юз-қўлини ювди. Кейин дарвозани овозсиз очиб, чиқиб кетди.
У тоғ томонга юрди. Кеча ойдин. Тўлишган моҳитобнинг сирли ёғдуси йўлларини ёритди. Шу ёғду билан тўғрига кетаверди. Анча юриб, таниш харсангтошга етганда тўхтади.
Харсангтошнинг атрофида на бирор бута, на бир дарахт бор эди. Йўғонлиги икки қулоч, бўйи тўрт-беш одам бўйи келади. Баҳайбат тошни юқорисида бир қулоч катталикдаги доира тешик бор. Тешикдан увиллаб шамол ўтиб турибди. Гоҳ чақалоқ йиғисига, гоҳ аёл фарёдига ўхшаш овоз эшитилади. Бу овоз одамни ваҳимага соладиган, ҳеч қандай оҳанг билан қиёслаб бўлмайдиган ғайриоддий куйга айланди. Забаржадни бўйнидаги маржони қизий бошлади. Кўзини юмиб, қоронғиликка кирди. Кейин ёруғликка сизиб ўтди. Бир-бир қадам ташлаб харсангтош ортига юрди. Ўнг қўли билан муздек тошни ушлаб узоқ-узоқларга термулди. Фикран Эшқулни қиёфасини тасаввур қилди. Забаржад қараб турган ҳудуд ёришиб, эски енгил машинада тоғ томонга келаётган Эшқул билан Ризо кўринди. Машинани Ризо бошқарарди.
– Кампир тириклигини қаёқдан билдинг? – деди Эшқул.
– Кира қилиб юрганимда йўловчилар гапиришди.
– Ишни хом қилган экансан-да?!
– У ўлганди, аниқ биламан! Юраги урмаётганди, баданиям совиб қолди. Кампирни фолбин, дейишганди. Бир балоси бор экан-да?!
– Энди, чала ишингни ўзинг битирасан! Синглиси билан кетибди, дедингми?
– Аниқ, синглиси билан. Тоғ томонга, уни уйига. Мугатлардан битта мижозим бор. Ҳар куни шаҳарга олиб бораман, косиб йигит, сапожник, ўша айтди.
Эшқул ёмон сўкиниб, тиззасига шапатилади.
– Агар хабар қилган бўлса, санам, манам чиққан жойимизга кетамиз, узо-оқ срокка!
– Нафасингни иссиқ қил!
– Нима, пешанангни силашадими?
– Жим бўл! Блокпост!
Забаржад улар ўзини излаб келишаётганини тушунди. Ой тўлишган тунда, харсангтош ортидаги сирли жойда маржон унга мислсиз катта қувват бағишлади. Ҳозир Забаржаднинг имкониятлари чексиз. Истаган ерига фикран, ҳам жисман бора олади. Хоҳлаган одамига таъсир ўтказади. Ўша, даҳшатли тунда шундай қилолганидами?! Сафар беги тирик қоларди…
Забаржад нажот йўлини излади. Фикр кўпириб-тошаётган дарёдек қуйилиб келарди. Ризони машинасидан синглисининг уйигача бўлган йўлни бир зумда кузатиб чиқди. Топди! Йўлда «блокпост» бор. Нажот ана шу жойда! Блокпостда беш-олти нафар махсус кийим-бошдаги хизматчилар туришибди. Забаржад улардан ёши каттасини танлади: шуниси бошлиқ бўлиши