ТОП просматриваемых книг сайта:
Мугат фолбин. Абдужалол Рахимов
Читать онлайн.Название Мугат фолбин
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-926-6
Автор произведения Абдужалол Рахимов
Издательство Kitobxon
– Сандек жияним бўлганидан кейин бор бўламанда, – деди елкасидан олиб кўришаркан.
– Бибижон-ей, мани музтар қилдингиз? – дея Зарбиби ҳам ўрнидан турди. – Йўқлигингизни кўриб, кутдим, кутдим-да, охири чидай олмадим, Эркинимга ичимни ёрдим… Хато қилибманми?
– Йўқ, хато қилмагансан.
– Бир гап бўлдими?
– Бўлди, Зарбиби, бўлди бир гап.
– Айтинг, ахир юрагим ёрилиб кетади?!
– Язнангни қотиллари топилди.
– Ё Худо! Ким экан у иймонсизлар?
– Зарбиби, кўрмаяпсанми, ҳолдан тойганман, йиқилай деяпман. Чой-нонингни обкел?
– Ҳозир, бибижон, ҳозир! Мангина ўлай! Сизни кутавериб миягинам айниб қолибди…
Зарбиби яна алланималар дея жавраганича чиқиб кетди.
– Ўтиринг, хола, – деди Эркин ҳануз тик турган Забаржадга.
Забаржад «Худога шукур!», дея кўрпачага ўтирди. Эркин ёстиқ устидаги елпиғични олиб уни елпиди.
– Борлигингга шукур, – деди Забаржад жиянига меҳри товланиб. – Сан хафа бўлма. Ҳозирча тириклигимни ҳеч ким билмагани маъқул эди. Шунинг учун ҳеч кимга айттирмадим.
– Ман сизни ташлаб қўярмидим, холажон?!
– Бола-чақангни ўйладим. Биламан, апангниям, маниям бировга хафа қилдирмайсан. Лекин, улар одам эмас, улар – илон! Ундайларнинг на миллати, на жинси бор. Қоп-қора юракларига банг10 билан қувват берадилар. Улардан бизгина эмас, қўни-қўшнилари, ҳамқишлоқлариям жабр кўрдилар. Энди жазоларини олишади.
Хонага Зарбиби кирди. Хонтахтага дастурхон ёзиб, тўртта иссиқ нон қўйди.
– Тандирга нон ёпиштиргандим, – деди. – Қизариб пишибди. Сизнинг насибангиз-да, бибижон. Нон азиз, азиз нон билан кириб келдингиз. Бундан буёғи хайрли бўлади.
– Чой қайнадими, апа? – деди Эркин уни гапдан тўхтатиш учун.
– Ҳозир, мангина ўлай, яна тандирни оғзини беркитмабман-ку? Семиз товуғимни аёғи куяди-я!
Эркин билан Забаржад бир-бирларига қараб кулиб қўйишди. Зарбиби чой дамлаб кирди. Забаржад кетма-кет икки пиёла чой ичди, иссиқ нондан еди. Синглиси билан жияни унинг оғзини пойлашарди. Буни сезиб, қисқагина тушунтирди:
– Қотиллар Қирорти қишлоғидан экан. Пул учун босқинчилик қилишган. Мани ўлган, деб ташлаб кетишганди. Тириклигимни билиб қолишибди. Буёққа келаётганларида мелисалар ушлашди.
– Бечора язнамни қотиллари қўлга тушдими?
– Ҳа.
– Ё тавба! – деди Зарбиби кўзларини ола-кула қилиб. – Ҳаммамизни Худо асрабди.
– Шундай. Эрта саҳарлаб йўлга чиқамиз. Эртадан кейин бегимнинг худойисини ўтказамиз.
– Ухлайсизми? – деди Эркин холасига ачиниб.
– Йўқ, бироз ўтирайлик.
– Майли.
– Укаларингни аҳволи қандай? Уларга қараб турибсанми?
– Қараб турибман, хола. Тўртта укам фермерда ишлайди.
– Эркингинам укаларига бош, худога шукур, –
10
Банг – гиёҳванд модда демоқчи.