ТОП просматриваемых книг сайта:
Ахлоқи кабир. Аристотель
Читать онлайн.Название Ахлоқи кабир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-724-3
Автор произведения Аристотель
Издательство Kitobxon
Шундай қилиб, санъат қонунларига биноан яратилган энг яхши трагедия худди шундай тартиб берилган трагедиядир. Ўз трагедияларида бунга риоя қилаётган ва трагедияларнинг кўпчилиги бахтсизлик билан хотималанаётган Эврипидни койиётганлар хато қиладилар. Бундай хотималаш, таъкидлаганимиздек, тўғридир. Бунга энг яхши исбот шуки, саҳна ва мунозараларда (агар улар яхши қўйилса) шу хилдаги трагедиялар энг фожиавийдир. Эврипиднинг ҳатто бошқа соҳада нуқсонлари бўлса-да, ҳар ҳолда у энг трагик шоирлардан бири бўлиб қолаверади.
Трагедиянинг баъзилар биринчи деб атаган иккинчи тури «Одиссея»га ўхшаб, икки қатламли таркибга эга бўлганидир, ҳам яхши, ҳам ёмон кишилар учун ёқимли (яъни, яхшилик билан) тугалланади. У томошабинларнинг ожизлиги туфайли биринчи ўринга чиқиб қолганга ўхшайди. Ахир шоирлар томошабинларнинг кўнглини олиш учун уларга мослаб шундай қиладилар. Аммо бундан олинган завқ трагедияга эмас, балки кўпроқ комедияга хосдир. Дарҳақиқат, бунда Орест ва Эгисф каби ашаддий душман бўлганлар охирда дўст бўлиб кетадилар ва уларнинг биронтаси ҳам бошқасининг қўлида ўлмайди.40
XIV
Даҳшатлилик ва аянчлилик саҳна жиҳозлари орқали келиб чиқиши мумкин, бироқ воқеалар таркибининг ўзидан ҳам пайдо бўладики, бу аксарият ўринларда асар муаллифининг яхши шоирлигига далилдир. Аслида асар шундай ёзилиши керакки, у саҳнада кўрилмаганида ҳам бўлиб ўтадиган воқеани тингловчи ҳар бир киши, худди Эдип ҳақидаги ривоятни тинглагандай, ҳодисаларнинг ўсиб боришидан ғам чекувчига нисбатан ўзида ҳамдардлик сезсин ва вужуди живирлаб сескансин. Бунга театр жиҳози воситасида эришиш санъатнинг иши эмас, балки саҳнага қўювчининг ишидир. Саҳна томошаси орқали қўрқинчли эмас, балки фақат ғаройиб воқеани тасвир этадиган асарларнинг трагедияга ҳеч қандай алоқаси йўқ41, чунки трагедиядан ҳар қандай завқланишни эмас, фақат унга хос бўлган муайян хусусиятни излаш даркор. Чунки трагедияда шоир бадиий тасвир ёрдамида бериши лозим бўлган завқ раҳмдиллик ва қўрқинчдан келиб чиқади, шуниси равшанки, у бу туйғуларни воқеаларнинг ўзида гавдалантириши керак. Шунинг учун ҳодисалардан қайсилари қўрқинчли ва қайсилари аянчли эканлигини текшириб кўрамиз. Қўрқинчли ва аянчли воқеалар, албатта, бир-бирига дўст ёки бир-бирига душман бўлган одамлар, ёки бир-бирига дўст ҳам, душман ҳам бўлмаган одамлар ўртасида содир бўлиши лозим. Агар рақиб рақибни азоб чекишга мажбур этса,
39
Яъни томошабинларда ғоят кучли ҳамдардлик ва қўрқув уйғотади. Камчилик – ривоятлар, характерлар, хорларда.
40
«Орест ва Эгисф» – Алексиднинг (?) номаълум афсонавий комедияси. Бахтиёрлик билан тугайдиган трагедиялар – Еврипиднинг «Алкестида» ва «Елена» асарлари.
41
«Ғаройибот» – минг кўзли Аргус, боши одам, гавдаси от кентаврлар, сигир қиёфасидаги Ио ва бошқалар.