ТОП просматриваемых книг сайта:
Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман
Читать онлайн.Название Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-125-8
Автор произведения Эрнст Гофман
Издательство Kitobxon
Бироқ Ҳофманнинг эртаклари унинг ижоди маълум бир қиррасини намоён этиб қолмасдан, балки бош йўналиши бўлганида у жуда зиддиятли ва дунёни кўп жиҳатдан фожиона ҳис этадиган ижодкор сифатида эътироф этилмасди. Унинг бадиий тасаввури негизи асло шоирона дунёнинг ҳақиқий воқелик устидан тўла ғалабасини ифода этмайди. Фақат Серапион («Оға-ини Серапионлар») каби телбаларгина ана шундай дунёлардан фақат биттаси мавжудлигига ишонишган.
Немис ёзувчисининг эртаклари бизга моҳият жиҳатидан бир-бирига зид бўлган қаҳрамонларнинг «ишлари» тўғрисида эмас, балки кўпроқ инсон дунёсининг турфалиги, кўп қиёфалиги ҳақида ҳикоя қилади. У таҳлилчи сифатида китобхонга инсонни гўё йирик қилиб кўрсатадиган кўзгу орқали тақдим этади. Бундан-да муҳими – эртакларда, умуман, инсонни ва хусусан, унинг онгини бадиий тадқиқ этилишидир. Асар қаҳрамонларининг онги параллел бирлаштирилган: эртакдаги ва ҳақиқий дунёдаги ўз сўқмоқларини очиб берган.
Бу, энг аввало, «Тилла хумча» эртак-қиссасида ўзининг ёрқин ифодасини топган, муаллифнинг ўзи «Тилла хумча»ни ижодидаги энг яхши асар деб ҳисоблаган. Бу қиссага «Янги замонлар эртаги» кичик сарлавҳаси қўйилиши бежиз эмас. Бунинг маъноси: эртак-қиссанинг қаҳрамонлари ёзувчининг замондошлари эканлигидан, воқеалар эса ҳақиқий Дрезденда XIX аср бошида рўй беришидан англанади. Бу билан муаллиф асарнинг ғоявий-бадиий тузилиши ҳақиқий воқеликка алоқадорлигига ишора қилган.
«Тилла хумча»нинг қаҳрамони талаба Ансельм омади чопмаганлар тоифасидан. Унинг нони ҳамиша ерга сариёғ суртилган томони билан тушади. Янги камзул кийган заҳоти дарҳол унга хунук доғ туширади ёки қоқилиб, уни михда йиртмай қўймайди. Қаҳрамон эртак бошланишида ҳам шаҳар дарвозаларидан ўтар экан, олма ва гуммалар солинган саватга қоқилиб кетади.
Шу билан бирга хаёлпараст Ансельм «шеърий қалбга эга» ва бу унга эртаклар ва мўъжизалар оламига шўнғиш имкониятини беради. Ғаройиб дунё билан тўқнаш келган қаҳрамон бир йўла икки оламда ҳаёт кечираётгандек бўлади, яъни ўзининг аянчли кундалик ҳаётидан, бу ҳақиқий воқелик билан қўшни бўлган эртаклар салтанатига кириб қолади. Шунга мувофиқ, асарда эртакдаги хаёлий воқеаларнинг ҳақиқат билан чамбарчас бирлашиб кетиши кузатилади.
Немис адиби ижодининг тадқиқотчилари ушбу эртак-қисса орқали XIX аср бошидаги Дрезден кўчалари харитасини тиклаш мумкин, деб ҳисоблашларида жон бор. Айниқса, асар қаҳрамонларига тавсиф берилишида ҳақиқий белгилар муҳим роль ўйнайди. Масалан, бечора Ансельмнинг бир неча бор тилга олинган кийими: урфдан қолган чўртан–кулранг тус фрак ва қора атлас