ТОП просматриваемых книг сайта:
Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман
Читать онлайн.Название Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-125-8
Автор произведения Эрнст Гофман
Издательство Kitobxon
– Асло, – чексиз босиқлик ва сабр билан эътироз билдирди архивариус, – сиз тилга олган маржон мевали бутадаги тилла-кўк тус илончалар менинг уч қизим эди ва ҳозир мутлақо равшанки, сиз кенжам Серпентинанинг мовий кўзларига жуда ишқингиз тушиб қолибди. Қолаверса, буни ўшан-да, меърож кунида билгандим, уйда ишлаб ўтирганимда уларнинг жаранг-журинги ва шовқини жонимга текканлиги учун шўх қизларимга қуёш ботганлиги ва улар роса куйлаб ва нурларни эмиб бўлишгани учун уйга қайтиш вақти келганлигини айтиб бақиргандим.
Талаба Ансельм буларни ўзи аллақачон ҳис этган бўлса ҳам гўё ҳозир тушунарли тилда гапириб беришганидек қабул қилди, ва унга шу заҳотиёқ маржон мевали бута, девор ва майсазор, атрофдаги ҳамма нарсалар оҳиста айлана бошланганга ўхшаб кўринса ҳам ўзини қўлга олиб, бир нима демоқчи эди, бироқ архивариус оғиз очишига йўл қўймади: у чап қўлидаги қўлқопини тез ечиб, ғаройиб учқунлар билан чақнаётган қимматбаҳо тош кўзли узугини талабанинг кўзи олдига яқинлаштирди ва деди:
– Бу ёққа қаранг, қадрли жаноб Ансельм ва кўрадиганингиз сизга қувонч бахш этиши мумкин.
Талаба Ансельм қараши билан – оҳ, мўъжиза! – қимматбаҳо тошдан худди ёнаётган фокус32– дан чиқаётгандек нурлар отилар ва бирлашиб ярқироқ биллур кўзгу ташкил этар ва унда уч тиллакўк тус илонча гоҳ буралиб, гоҳ бир-биридан қочиб, гоҳ биргаликда чирмашиб, рақсга тушар ва сакрашарди. Ва қайишқоқ, минглаб учқунлар билан чақнаётган таналар бир-бирига тегиниб кетар экан, биллур қўнғироқчаларнинг ҳайратомуз ҳамоҳанглиги янграр ва ўртадаги илонча бошчасини соғинч ва иштиёқ билан чўзар, ва мовий кўзлар дерди: «Мени танийсанми? Менга ишонасанми, Ансельм? Фақат ишончда муҳаббат яшайди – сева оласанми?»
– Оҳ, Серпентина, Серпентина! – телбаларча қувончдан ҳайқириб юборди талаба Ансельм; бироқ архивариус Линдгорст тезда кўзгуга пуфлади, нурлар электрдек чарсиллаб яна фокусга кирди ва бармоғида фақат мўъжаз зумрад ялт этди, архивариус унинг устига қўлқопини тортди.
– Тилла илончаларни кўрдингизми, жаноб Ансельм? – сўради архивариус Ансельм.
– Ё раббий! Ҳа, – жавоб қайтарарди у, – ва қадрдон, ёқимли Серпентинамни.
– Секинроқ, – давом этди архивариус, – бугунга етарли. Айтгандек, агар меникида ишлашга қарор қилсангиз, қизларимни жуда тез-тез кўриб туришингиз мумкин бўлади, ёки, агар ишингизни яхши бажарадиган бўлсангиз, яъни ҳар бир белгини ўта аниқлик билан ва покиза кўчирсангиз сизга бу ҳақиқий ҳузурни бағишлайдиган бўламан, дейишим тўғрироқ. Рўйхатчи Геербанд албатта келишингизга ишонтирган бўлса ҳам меникига умуман қадам ранжида қилмаяпсиз, сизни бир неча кун беҳуда кутдим.
Архивариус Геербанд номини тилга олиши биланоқ талаба Ансельм у ҳақиқатан ҳам Ансельм, рўпарасида тург
32