Скачать книгу

ҳар оқшом ўзига маълум қаҳвахонада бўлишини билганлиги учун у талаба Ансельмга ўзи, яъни рўйхатчи ҳисобидан, ҳар оқшом – у ёки бу тарзда архивариус билан танишиб олиши ва ўз машғулотлари юзасидан бир фикрга келишмагунча қаҳвахонада бир стакан пиво ичиб ва сархонали мундштугини тутатиб ўтиришни таклиф қилди – талаба Ансельм буни миннатдорчилик ила қабул қилди.

      – Сиз, илтифотли рўйхатчи, йигитчанинг ақлини жойига келтириб қўйсангиз худо марҳаматига лойиқ бўласиз, – иддао қилди конректор Паульман.

      – Худонинг марҳаматига! – такрорлади Вероника кўзини ихлос билан осмонга тикар ва ҳозир талаба Ансельм қандай ёқимли ва ақли-ҳуши жойида йигитча эканлиги ҳақида ўйларди.

      Ва архивариус Линдгорст шляпаси ва асоси билан қаҳвахонадан чиқаётганда рўйхатчи Геербанд тезда талаба Ансельмнинг қўлидан тутиб, у билан бирга архивариуснинг йўлини тўсиб, деди:

      – Саодатли жаноб махфий архивариус, мана – талаба Ансельм, у ҳуснихат ва расм чизишда бениҳоя моҳир бўлиб, манускриптларингиздан нусха кўчиришни истайди.

      – Бу мен учун жуда ва фавқулодда қувонарли, – тез жавоб қайтарди архивариус ва бошига аскарларнинг учбурчак шляпасини илиб, рўйхат кўчирувчи Геербанд ва талаба Ансельмни четлаштириб, шовқин кўтарган ҳолда зинадан пастга югурди, улар эса бундан роса гаранг бўлиб, бурнилари олдида қарсиллаб ёпилган эшикка қараб қолишди.

      – Бутунлай аломат чол, – ниҳоят оғиз очди рўйхатчи Геербанд. «Аломат чол!» – минғиллади талаба Ансельм, гўё муз оқими томирларидан югуриб ўтиб, уни қимир этмайдиган ҳайкалга айлантириб қўйгандек. Лекин барча меҳмонлар кулиб юборишди ва шундай дейишди:

      – Бугун архивариус яна ўзига хос кайфиятда эди; эртага у, эҳтимол, ювош ва мўмин бўлиб қолади ва оғиз очмай газеталарни кўздан кечиради ёки мундштукидан чиқаётган тутун ҳалқаларига қараб ўтиради; бунга эътибор бермаслик керак!

      «Тўғри айтишяпти, – хаёлидан ўтказди талаба Ансельм, – бундай нарсаларга ким аҳамият беради? Ўзи архивариус ахир унинг манускриптларини кўчиришни хоҳлаётганим уни фавқулодда хурсанд қилишини айтмадими? Кейин ҳақиқатан ҳам нега рўйхатчи Геербанд эндигина уйига кетмоқчи бўлганда унинг йўлини тўсди? Йўқ, йўқ, аслини олганда жаноб махфий архивариус Линдгорст жуда дилкаш одам, ва ниҳоятда сахий; фақат сўзларни ҳайрон қоларли ишлатиши билангина ғалати. Аммо бу билан нима ишим бор? Бунга қарши бронзали, саватда олмаси бор минглаб манжалақи исён кўтарса ҳам эртагаёқ роппа-роса соат ўн иккида уникига бораман!»

      ТЎРТИНЧИ ВИГИЛИЯ

Талаба Ансельмнинг дилгирлиги. – Зумрад кўзгу. – Архивариус Линдгорст қандай қилиб калхат бўлиб қолди ва талаба Ансельм ҳеч кимни учратмади

      Илтифотли китобхон, бевосита ўзингдан сўрамоқчиман, ҳаётингда ўзингнинг барча одатий ишларинг ва машғулотларинг уқубатли норозилик уйғотган, бошқа вақтда туйғуларинг ва ўйларинг учун муҳим ва аҳамиятли ҳисобланган ҳамма нарсалар тўсатдан қабиҳ ва арзимас туюла бошланган

Скачать книгу