ТОП просматриваемых книг сайта:
Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов
Читать онлайн.Название Тушда кечган умрлар
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Уткир Хошимов
Издательство Kitobxon
Юкларни туширишди. Шаҳноза қўрқа-писа ичкарига бош суқди-ю, дарров қайтиб чиқди. Бостирманинг қорайиб кетган пастак шифтида олмадеккина лампочка осилиб турарди. Борйўқ жиҳоз шу. Юзлари офтобда қорайган, норғул гавдали, қошлари қалин Рустам ака (курсдагилар ёши каттароқ бўлгани учунми уни шундай деб чақиришарди) дарров болаларни ишга солди.
– Бор, бурган юлиб кел! – деди йигитлардан бирига. – Қизлар, баракни супуриб чиқасизлар!
Бирпасда иш қизиб кетди. Диля баракни супурди. Шаҳноза пақир кўтариб, сувга кетаётган эди, Рустам йигитлардан бирига буюрди:
– Сувга сен бор! Эҳтиёт бўл, қудуққа энгашма…– Қудуқ дегани семон қувурни тик қилиб ерга кўмилган нарса экан. Машинада сув олиб келиб, хлор аралаштириб, шу «қудуқ»қа қуйишаркан.
Рустам, эҳтиёт бўл, деб бежиз айтмаган экан. Бултур қайсидир совхозда талабалардан бири сирғаниб, қудуққа тушиб кетибди. Ўртоклари тортиб олгунча тамом бўпти…
Баракнинг ўртасига брезент парда осиб, иккига бўлдилар. Бир томонга болалар жойлашди, бир томонга қизлар. Ўша оқшом нон-чой қилиб ётиб қолишди. Кечқурун Шаҳноза Диля билан ташқарига чиққан эди, қамишзор томондан чақалоқ йиғиси эшитилди.
– Нима бу, Диля? – деди қўрқиб.
– Чақалоқ йиғлаяпти, шекилли… – Икковлари баракка югуриб кирдилар.
– Қизлар, анави қамишзор ичида чақалоқ йиғлаяпти! – деди Диля овози титраб. Парда тўсиқнинг нариги томонидан Рустамнинг овози келди.
– Чақалоқмас, шоқол! – деди вазминлик билан. – Чиябўри… Қўрқманглар. – Бирпас жим турди-да, қўшиб қўйди: – Ташқарига ёлғиз чиқманглар…
Шаҳноза анчагача ухлолмай ётди. Парданинг нариги томонида чироқ ёниқ турар, болалар, чамаси, қарта ўйнар эди… Бир маҳал қўзи илинган экан, бўйнидан аллақандай совуқ, юмшоқ нарса ўрмалаб ўтаётганини ҳис қилди. Жонҳолатда чинқириб юборди. Қўли билан силтаб ташлаган эди, бояги нарса ерга тушганини идрок этди. Қизлар уйғониб, ҳаммаёқ қий-чув бўлиб кетди. Кимдир чироқни ёқди. Шаҳноза қўрқувдан кўзлари олайганча йиғма каравотда ўтирар, нуқул бир гапни такрорлар эди:
– Аннақа… юмшоқ нарса…
Нариги томондан Рустам чиқиб келди. Эгнида эски жинси шим, кўйлакчан.
– Сичқон-ку! – деди кулиб. (Кулганда чеҳрасида нур порлаб