Скачать книгу

Яна ўзингиз биласиз. Айтдим қўйдим-да.

      Акобир ойиси томон ўгирилди. Бу билан «ойи, нима дейсиз, жавобини сиз айтинг», дегани эди.

      Кампир ёшини артиб:

      − Бошқа ишларни эплаган буни ҳам қойиллатиши турган гап. Ҳа барака топ, − деб кампир хурсанд қўлини дуога чоғлади.

      − Теримга чиқмасанг, қанча пахта ёзиб қўяман, − деди Акобир, ойисининг жағи ёпилишидан хурсанд.

      − Ўзингиз биласиз. Ҳимматингиз…

      − Териб юрганингча ёзиб бораман. Ўшанда гап чиқмайди.

      − Яхши.

      − Келишдикми?

      − Келишдик, фақат қоплашга битта ёрдамчи берасиз.

      Акобир бошини қашиб бир нима дегунча, кампир: «сен энди ишингга боравер. Ёрдамчи топилар, қийин ишмас-ку», деб у келинига кўрсатди.

      Нонуштада кампир: «Ол ўғлим, каттароқ тишла, бугун ўзингни кўрсатмасанг бўлмайди», – деди қаймоқни Оловиддин томон сураркан.

      Келинига уни ишга солишлари унча маъқул келмаган шекилли, қайнанасининг қулоғига пичирлади. Кампир, «вой албатта, ким қийнаб қўярди. Шунчаки, қопни ушлаб турсангиз бўлгани», деди йигитга кўзини қисиб. Йигит кампирнинг қарашидан: «олиб бориб қандай ишлатиш ўзингга ҳавола, келин деган жуда «белоручка» бўлса, гап бермай қўяркан», деганини англаб, у ҳам жавобан кўз қисди.

      3. ХАЁЛЧАН ЯНГА

      Янганинг ишлаши Оловиддинга ёқмади. Жон куйдириб ҳаракат қилмас экан. Ўзи бўлмаса йигирма бешга кирган ё кирмаган, семизмас, лекин ортиқча энгайишни хоҳламаскан. Қўлида қўлқоп, сочларини йиғиб дурра остида танғиган, бўйнидаги ингичка дурни ечмапти ҳам. Тиккаланганда ғоз туриб, узоқларга қора кўзларини тикиб, ўйга чўмадими, қарашидаги мунг ва ҳасрат ҳаётга гинаси борлигин англатадими, билиб бўлмайди.

      Шу пайт осмондан турналар арғамчи солиб учиб қолдилар: қур-эй, қур-эй.

      Янга бу товушларни эшитиб, бошини кўтариб, қўлини соябонлаб, уларни томоша қилишга чоғланди. Ҳайратда кўзлари ёниб аста бақириб қўйди:

      − Қалдирғочдан салом сизга турналар.

      − Сизга эса, қадим Тошкентдан салом, − деди бу ҳайқириққа жўр бўлганча йигит.

      Янга унга ялт этиб қарадию, аммо индамади. Турналар йўқолгунча кўкдан нигоҳини олмади. Бошидаги икки кун меҳнат оғир бўлди. Оловиддин макканинг сўтакларини тортқилаб юлиб, ерга ташлайди. Янга қоплайди. Қоп яримласа, пақирга йиғиб, тўлган ерида қолдириб, бошқа бўш қопни қўлга олади. Уч-тўрт жўякни ўтишгач, Оловиддин макканинг пояларини чопқилаб чиқади. Уларни тўдалаб, сой бўйига олиб бориб ёяди.

      Макка йиғишга уч кун вақт кетди. Янганинг ҳам ҳаракати сал тезлашди. Очиқ ҳавода ишлаш унга ёқаётганди. Йигит тиниб-тинчимас чиқиб қолди, ортиқча танаффус қилишга, ўтириб дам олишга ружу қўймаган, ич-ичдан ғайрати жўшар, ҳамроҳининг шашти, шиддатли юришларидан, гоҳо четга ўтишга улгурмаса, туртиб кетишларига ўрганди. Фақат биринчи бор кутмаганида йигитнинг елкаси тегиб, йиқилаёзди, шунда йигит қўлидаги пояларни ташлаб, чаққонлик билан унинг кўйлак енгидан тутиб қолай деса, елка қисмидан енги тирсиллаб йиртилди. Сал бўлмаса, ердан туртиб қолган кесик, учли макка сўтасига туртилармиди, ёки ундан ёмони ёнбоши билан

Скачать книгу