ТОП просматриваемых книг сайта:
Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Читать онлайн.Название Икки жаҳон оворалари
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-83-1
Автор произведения Абдужаббор Обидов
Издательство Kitobxon
– Ҳа, биз Тошкентданмиз − деб шартта жавоб қилди Гулсина.
− Менинг исмим Қуддус. Шу ошхона бошлиғиман. Сизнинг юртингизга ихлосим баланд. Рухсат берсангиз танишсак, − деди нимагадир янгага мурожаат қилиб.
– Ҳайронман, билмасам, йўқ майли… − деб сўзини йўқотди Қалдирғоч. Нега Гуля қолиб унга ўгиришларининг сабабини англагандек.
− Аввал исмингизни айтинг, сўнг ўтираман.
Қалдирғочга унинг дадиллиги унча ёқмай, индамай қолди.
− Менинг исмим Гулсина, дугонамники Қалдирғоч, − деб суҳбатга қўшилди Гуля.
− Ажойиб исм экан – Калдиргач. Маъноси ҳам ўзингизга ўхшаган чиройлидир? – деди Қуддус, қалин мўйловли, ҳақиқий кавказликларга хос узунроқ тик бурни, қора қош кўзли узунчоқ юзини ҳамон унга қаратганча.
«Менга нимадир бўлаяпти, нега жимман, одоб юзасидан, йўқса нимадир дейишим керак-ку», деган ўйда Қалдирғоч секингина раҳмат деб қўя қолди.
− Таржимаси Ласточка, − деб гапга яна суқилди Гулсина ва қўшиб қўйди. – Мени қисқача Гуля деб чақиришингиз мумкин.
– Хурсандман. Энди бирга ўтирсак бўлар, дунё ишлари кутиб турар, – деди йигит ва бўш бокалларга вино қуйиб чиқди.
Уларнинг танишуви шундай бошланганди.
Ўша ўтиришлариданоқ Гулсина авзойи бузилди. Йигит унга ортиқча эътибор бермади. Ўшанга у Қалдирғочни бошқа тарафларга судраб, ўзига маъқул сценарий бўйича бундан буён иш тутишга аҳд қилди.
Кечалари нуқул рақс майдонига бошлаши унча маъқул келмай, янга кинога боришни танлади. Кинотеатрда кун ора Гого Митич ўйнаган ҳиндулар тўғрисидаги фильмлар қўйилар, Қалдирғоч бу киноларнинг бирортасини ўтказмай кўрди, кўпчилик омма билан кино кўриш завқини, ҳамма қатори бир вақтда бақириқ, хўрсинишларга берилишни, аҳ, ваҳ, деган овозлар ҳамроҳлигида томоша қилиш телевизорда кўришга нисбатан юз бора ўзгача, танҳолик, ёлғиз қолишлик фақат ҳис-туйғуларга, хаёлга берилиш учун маъқул, деб ҳисобларди.
Рақс майдонига ташриф буюриб, юзлаб одамлар ҳордиқ паллаларини кузатиш, ўзи ҳам шодумонликда иштироки, дилини ёзиб, бирор бир ўйинга қўшилиши қизиқ кечар, дам олишдан чўғланиб, хурсанд вақт ўтказарди. Фақат бу жойларда ҳам юртдошларини бирпасда, қайдан, қачон келганини аниқлаш учун гоҳо исталмаган суҳбатга тортиши, рақсга тушмаслигига қўймай хиралик қилишлари ёқмасди. Гулсинага фарқи йўқ. Асосийси савлатли ёки пулдор ҳамроҳ керак. Рақс майдонида ёки кинода кимнидир топиб олгунча, дугонаси ёнида соядек юради. Қалдирғочни ҳусни бошқаларни ром қилиш, қармоққа илинтириш учун хўрак. Пашшадек ёпишишлари учун асос. Йўқ, у Қалдирғочга ҳам бир-икки марта ҳамроҳлари ёки дўстларини таништирди. Аммо уни кўндириш, бирор жойга олиб бориш қийин кечар, қўярда-қўймай ялинишлари, дўстона қилган илтимосларидан кейин, курортдан ташқаридаги кафеми, ресторангами борди. «Сиз даврамизни яшнатяпмиз, бунча назокатли бўлмасангиз, ёки гўзаллик қошида эрлар доим қул. Буюринг маликам,