Скачать книгу

фикрлаши, дунёқараши мутлақо ўзгариб кетган. Ҳар сафар келганида Болзода болаларига Бибизодани кўрсатиб: “Бу сизларнинг опангиз, менинг тўнғич қизим”, деб тушунтиргани билан, улар бунга овулдан адашиб келган, тараққиётдан орқада қолган, ўзларига асло ўхшамайдиган бегонанинг қизидай қараб, ҳеч яқинлашишмайди. Бу ҳам момонинг эркалатиб тарбиялаган оқкўнгил қизи эмасми, улардан жаҳли чиқиб: “Ҳе, ўрус бўлиб кетган янтоқлар” деб аямай чимчиб оладиган эди.

      Мана, шундай қилиб икки ёққа қатнаб юриб, Бибизода тўртинчи синфни ҳам битказиб қолибди. Хонтибека ўғли Матеке билан келини Болзодани чақириб:

      – Мана, қизингиз ўн иккини тўлдириб, ўн учга қараб кетди. Бундан буёғига уни ўзингиз тарбияланг, энди унга менинг кучим етмайди, – деб Бибизодани қайтариб берган эди.

      Ўшангача кампир халқнинг удуми, урф-одатини қизнинг қалбига жойлаштириб тарбиялаган эди.

      Қиз болага хос бўлган ибо-ҳаё, меҳрибонлик, сабр-тоқат, каттага ҳурмат, кичикка иззат каби хислатлар, миллий қадриятлар қонига сингган Бибизоданинг устига-устак билим эгаллагани ҳам Ибройимни лол қилган эди. Ҳеч ўхшаши йўқ бу гўзалга, осмондан тушган фариштадай бу илоҳий мўъжизага биратўла берилиб, китобларда ўқиб юрган, бироқ бирови бировига ўхшамайдиган муҳаббат деган тубсиз гирдобга тушиб қолганини тан олди. Кўзлари оҳунинг кўзидек катта-катта, елка сочи бир қучоқ бўлиб тақимига тушадиган, агар ёйиб юборса, бутун танасини яширадиган, момиқдан ҳам оппоқ мана шу бадан ичида асл қорақалпоқ ҳамда замонавий билим билан тарбия уйғунлашиб кетган бошқа бир инсонни учратиш мушкул эди…

      Ибройимнинг бугунги оқшоми тонгга уланиб кетди. Сергак хўрозларнинг чақирган товушлари эшитила бошлади. Муҳаббатнинг узоқ кутган тотли дамларини, ошиқлик деб аталган туйғунинг аҳду паймони изҳор этилиб, бир жон-бир тан бўлиб бирга яшашга қарор қилингани масрурлигини ҳис этиб, севгилисининг ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳаракатини эслаб, ўринда мастона-мастона чўзилиб ётди. Илгарилари хотин-қизларнинг ҳеч қандай эрки йўқ бўлган замонларда, уларнинг кучи икки кўзида бўлади, фақат йиғлашни билади, деганларидай шоирнинг ҳам бутун кучи шеърларида бўлди. Унинг хаёлига шеърий мисралар кела бошлади.

      Ёз оқшоми иккаламиз боғ ичинда,

      Хилват ўриндиқда ўтирдик ёлғиз.

      Биллур қадаҳ билан сен ўша тунда,

      Ишқ шаробин менга ичирдинг, ёш қиз.

      Юракда янгради ишқ ашуласи,

      Оппоқ томоғингдан искадим сармаст.

      Титраб сувга тушган ойнинг шуъласи

      “Севаман”, деб менга сўйлагани рост…

      Шеър мисраларини тезлик билан оқ қоғозга ёза бошлади. Ўша куни истироҳат боғида мусиқа чалиб турган духовой оркестр, япроқларни шитирлатиб эсган шамол, барча қушларнинг овозини жим қилиб қўйиб, фақат ўзи ярим кечагача сайрайдиган булбуллар, чуғурлашган чумчуқларгача “севаман, севаман” деб тургандек туюлса ҳам:

      Сен айтмадинг ўша сеҳрли сўзни,

      “Севаман” демадинг фақатгина сен.

      Бироқ

Скачать книгу