ТОП просматриваемых книг сайта:
Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов
Читать онлайн.Название Ибройим Юсупов
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5672-1-4
Автор произведения Шарап Уснатдинов
Издательство Adabiyot
Воқеа бундай бўлган эди. Ибройим ростдан ҳам қизнинг йўлини тўсиб, қўлига хат берганида олмагандан кейин, унга ҳийла қилиб олдиртирди. Ўша ҳолатни бундай шеърга солди.
Оҳу кўзинг ҳурккан эгиз қўзидай
Чопқиллади пастдан қирга югуриб.
–Почтачиман, қўрқма, қариндошим, ҳай, –
Деб хат бердим чўнтагимдан суғуриб.
–Почтадан хат келмас муҳр-маркасиз,
Бизнинг почтачимиз сенмас, нетаман?
–Агар ҳозир олиб қолмасанг сен қиз,
Шу мактубни йўлга ташлаб кетаман…
Худо билсин хатда не ёзилганин…
Ҳамма ўқиб, сени гап қилмасми бир:
Ерда одам, кўкда юлдузнинг бари,
Ҳатто қўшниларнинг итига довур…
Ёзувчи Амет Шомуродовнинг “Менинг йўлбарслар билан учрашувларим” номли ҳикоялар туркумида бўлса керак, йўлбарс буқанинг орқасидан келиб панжа уради. Ҳуркиб кетган буқа йўлбарсни орқалаб чопади. Йиртқичнинг икки орқа оёғи ерга тегмай кетаверади. Бир пайт буқа чуқурга тушганда йўлбарснинг оёқлари ерга тиралиб, буқани ён томонга улоқтириб юборади. Шоир ҳам қизни эплаб сўзга тортса, айниқса, шеър билан ёзилган хатини олдирса бўлди, ҳар қандай қиз ҳам ойга сапчиганини қўйиб, ювош тортади.
У ҳам аста-секин ювош тортди. Дастлабки учрашувларида салом-аликни Ибройим бошлаб, гапни қовуштириб юборадиган эди. Бора-бора қизнинг ўзи салом берадиган, аввалгидай ўқрайиб эмас, сал ҳайиқиб, мийиқ тортиб, уялиб қарайдиган бўлди…
Қиз мактабни битираётган йили ёзги таътил кунларининг бирида Нукуснинг қоқ ўртасидаги “Ғалаба боғи”нинг бир чеккасида турган эди. Ибройим унинг орқасидан билдирмай келиб: “Бибизода!”деди. Қиз илкис қайрилиб қаради. Ибройимни кўриб, товушини эшитганданоқ бу қадар тез “жавоб қайтарганига” уялиб кетди…
Бир пайтлари қўшни овулда Бозорбой деган одамнинг ўғли даладан югуриб келиб:
– Ота, ота, “Сассиқкўл”дан лаққа чиқибди! – деган экан.
– Ё пирим-ай!!! – деб нохосдан бошини шартта орқага бурган балиқчининг бўйни чиқиб кетган экан.
Бибизоданинг ҳам шартта орқага қарагани соғинч, дийдорга интизорнинг аломати эканини йигит ҳам сезган эди…
Деразадан “ярқ” этиб оппоқ нур тушди-да, ўчди. Осмонни қоқ иккига бўлиб узун қизил чизиқ учди. Чақмоқ чақди. Бундай пайтда бироз ўтмай момақалдироқнинг кучли гумбурлаши эшитилади, худди осмонда баҳайбат тоғлар тўқнашиб, ўрин алмашаётгандай, ўша тоғлар тошидан олов чиқаётгандай бўлар эди. Ҳозир негадир ҳеч қандай товуш йўқ, ярқ этиб ўтли чақмоқ чақди-да, кетди. Ўз хаёлларига ғарқ бўлиб ўтирган Ибройим вақт ярим оқшомдан оғиб кетганини энди пайқади.
“Ғалаба боғи”да ўша куни “чақмоқ чаққан” эди. У “Бибизода” деган отни дадил айтди. Бу исм биринчи марта товуш чиқариб айтилгани учун эриш туюлмади. Агар бир-бири билан қучоқлашиб, ҳозиргидай яқин бўлиб кетганида номини тўлиқ айтса, ёши каттароқ аёлларга айтилгандай кўринар, ҳали “Биби” ёки “Зода” дегандек эркалашларга