Скачать книгу

сўнг ҳайрон бўлганини яшира олмади.

      – Ҳайрон бўлмай қўя қолинг, чеча, – деди Айимхон унинг дилидагини уқиб, – менинг мана бу юришимни кўриб, кўп одамлар эри йўқ бўлса керак, деб ўйлайди. Биз артистлар куну тун дегандай халқнинг синовидамиз. Уйда қулдай, ташқарига чиқсак хонзодалардай бўлиб юришимиз керак. Одамлар биздан ўрнак олади.

      – Бу айтганингиз дуруст, келин. Болаларнинг олди бўй етиб қолдими?

      – Онамнинг тоға тарафи катта уламолар бўлишган. Ёшлигимиздан “уч қизни тарбиялаган аёл жаннатга киради”, деган гапни эшитаверганимизгами, фарзандларимизнинг олди ҳаммаси қиз бўлиб кетди.

      “Ҳа, уйингизда тўй бўлсин, деган ниятнинг ўзагида қизларига ишора бор экан-да”, деб ўйлай бошлади элти.

      – Олди қиз бўлгани яхши-ку, тезроқ ёнингга киради… – Шундай деди-да, меҳмонига аста қараб қўйди. Энди шундай бўлгандан кейин, гапнинг тагига етай деган ечимга келиб, – бўй етганлари борми? – деб сўради.

      Айимхонга ҳам худди шу гап керак эди. Элти чечасининг хаёли бўлинганини ҳам сезиб турибди. Ана энди гапнинг учини чиқаришга сабаб топилди.

      – Чеча, нима деб ўйлаётганингизни чамалаб турибман. Қизимнинг каттаси эндигина ўн учга кирди. Бўй етиб турган бўлганида, у ёқ-бу ёғидан кўндириб, нима бўлса ҳам шоир болангизга берган бўлардим. Бизнинг уйдаги хўжайинимиз Ибройим қайнимни худди ўзининг туғишган инисидай кўради. Москвадан келгандан буён тез-тез чақириб, бирга чой ичади. Алламаҳалгача иккаласи гаплашиб ўтиришади. “Шу болани қўллашим керак, ҳали катта шоир бўлади”, деб умид қилади.

      – Илоё, айтгани келсин, уруғ-аймоғи билан барака топсин, – деб шивирлаган элтининг кўзларига бир томчи ёш келиб қолди.

      – Уйга келган меҳмонларга ҳам “Бизнинг Ибройим ҳали қорақалпоқларнинг Пушкини бўлади”, деб айтгани-айтган.

      – Чироғим-ов, у айтганинг ким?

      – У русларнинг бутун дунёга машҳур шоири. Бечоранинг умри қисқа бўлиб, ёшлигида ўлиб кетган.

      Элти ёқасини ушлаб, аста тупуриб қўйди.

      – Қўй, чироғим, унинг йўлини бермасин. Катта боламнинг урушдан яримжон бўлиб келганига анча чўкиб қолдим.

      Айимхон ўзининг ноўрин гапириб қўйганини тушуниб, тилини тишлаб қолди.

      – Кечирасиз, чечажон! Оғасининг тилаги шу одамнинг мартабасини берсин, деган маънода. Ҳали омонлик бўлса, уйимизга ҳам борарсиз, инингизни ҳам кўрарсиз. У кишининг бу болага бўлган кўнгли пахтадай оқ. Ростини айтсам, мен сизни кўришга Аметнинг топшириғи билан келиб ўтирибман…

      Амет Шомурадов халққа кенг танилган раҳбарлардан бири. Урушнинг дастлабки йиллари аввал қорақалпоқ давлат нашриётининг, сўнгра Тошкентда бадиий адабиёт нашриётида бошлиқ, уруш йилларида Қорақалпоғистон Халқ комиссарлари Кенгеси бошлиғининг ўринбосари, Маданият Кенгеси қошидаги Маданият ва санъат ишлари бўйича бошқарма бошлиғи бўлган. Бу йил бўлса Москва шаҳридаги олий партия мактабини битказиб келиб, партия котиби лавозимларида ишламоқда. Шоир, ёзувчи. “Совға”, “Эски мактабда”, “Ватан ҳақида қўшиқ” номли китоблари чиққан. Ёзувчилар

Скачать книгу