Скачать книгу

ёт унсурлар, бойлар билан диндорларнинг образларига кўп куч сарфланган. Улар совет ҳукуматининг вакилларидан анча кучли қилиб кўрсатилган, – деса, иккинчиси:

      – Достонда бош қаҳрамон Ўроз муаллимнинг пешқадамлиги кўринмайди. Образ очилмаган. Ўрозда фаоллик йўқ, – деди.

      Яна бирови:

      – “Орзугул балладаси” бўлими ортиқча. У достонга бирлашиб тургани йўқ, – деб узоқ далиллаган бўлди.

      Ҳаммасидан ҳам кўра, Ибройимга ботгани: “Достон жуда шошилиб ёзилган, йигирма ёшда шундай катта нарсани ёзиш шартмиди?” – деганлари бўлди. Бироқ бу гапнинг сўнги баҳсли бўлди.

      – Нима, қирққа чиққунча кутиб юриши керакмиди? – деди Қармис Дўсанов, катта асар ёзишга ҳали ёшлик қилади, деган гап яқиндагина достон ёзгани унга ҳам тегиб кетган эди. У жанжални пулга сотиб оладиган йигитлардан эди. Бу гапнинг эгасини сўз билан шундай силтаб отиб юбордики, у анча ерга бориб тушди.

      “Хўжабек билан Бойниязлар Ибройимнинг ёшида бир-иккита достон ёзиб ташлади-ку”, деб гапирганга қараб:

      – Ҳой, сен бировга осилмасанг, ўласанми? – дея Хўжабек ҳужумга ўтди.

      – Танқид қилганларнинг ичида камчиликларни тўғри айтганлар ҳам бор. Буни Ибройим жуда яхши билади. Масалан, “Ўғри сой”да машинани қуршаб олган беш киши Гулжонни олиб қолиб, шофёрни соғ-омон қўйиб юбориши, “Тоғдаги олишув” бўлимида Амет бой билан Гулжоннинг қоронғи ўнгирда яккама-якка қолиб, узоқ айтишиб тургани, кутилмаганда ҳеч ерда оти йўқ Тилеп деганнинг пайдо бўлиб, Гулжонни қутқариши, Чимбойда қолган Ўроз муаллимнинг Назархондаги туғишган акаси бўлиб чиқиши унчалик ишонарли эмас, деган фикрларда жон бор. Ибройим достонни китобга тайёрлаганда ўша ерларини ўйлаб кўриши кераклигини тан олиб турибди, – деди Тажетдин мунозарага хулоса ясаб.

      Унинг сўзига Ўсарбой эътироз билдирди:

      – Қайта кўриб чиққанида: “Уни оздирган ёт жамоат тулкиси” деган жойини “қайси овулнинг” деб, “қолиб қўйган шунда бироз ёт одам” деган сатрни “кўп одам”, “игнадай кир” деганни “игнадай кам” деб ўзгартириш керакка ўхшайди.

      – Умуман олганда, – деб давом этди Сейтжонов, айрим одамларга, одамлар бўлганда ҳам айнан шоир ва ёзувчиларга достон эмас, уни Ибройим ёзгани, ёзганда ҳам шу пайтгача ёзганлардан ўздириб, уларга ўхшатмай ёзгани, уни ҳам айнан шу навқирон ёшида ёзиб, ёши катталардан ўзиб кетгани ёқмади. Улар шуни айтолмай, йўқ камчиликларни излашди.

      – Тажет тўғри айтаяпти, – деди Бабош, – улар достондан бир сиёсий хато ёки воқеа топганида сени бундай қўйиб қўймас эди. Аллақачон тўқсон тўққиз эшикка олиб бориб-олиб келишарди. Бундай ишлар учун махсус одамларни ёллашар эди, достонга тиши ўтадиган одамни топишолмаган.

      – Ким нима деса ҳам, гапнинг тарози палласи посангисидек қилиб Қалли оға тўғрилаб берди: “Ёш юракнинг алангаси билан ёзилган, мазмунли, ғояси кучли достон. Агар уни қора сўз билан ёзганида эди, ёстиқдай катта роман бўлар эди. Айтилган камчиликларнинг кўпчилиги бир ёқлама, асоссиз, ўқимаганликдан, ўқиса ҳам тушунмаганликдан нишона. “Йўлдош муаллим” достони билан адабиётимизга истеъдодли,

Скачать книгу