ТОП просматриваемых книг сайта:
Ишққа оид 40 қоида. Элиф Шафак
Читать онлайн.Название Ишққа оид 40 қоида
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5672-0-7
Автор произведения Элиф Шафак
Издательство Asaxiy books
Ғалати мактуб эди у. Аммо мен шу пайтгача буюртмачиларнинг инжиқликларига ўрганиб кетган эдим.
Кўп йиллар мобайнида турли одамлар мени ишга ёллаган ва кўпчилиги ўз исмларининг сир сақланишини истар эдилар. Ўз тажрибамдан билар эдимки, буюртмачи ўз исмини қанчалик қаттиқ яширса, у қурбон этилувчига шунча яқин бўлиб чиқарди. Лекин менинг бу билан ишим бўлмаган. Менинг ишим ўлдириш. Аламут (Аламут – жойнинг номи, маъноси: бургут уяси. Қотиллар жамоасининг қалъаси)дан кетгач, мен ўзим учун шундай ҳаётни танлаган эдим.
БИРИНЧИ ҚИСМ ЕР
Бундаги барча нарсалар қаттиқ, ўзига шимувчи ва қўзғалмасдир.
Шамс
1242 йилнинг март ойи, Самарқандга яқин шаҳарчадаги карвонсарой.
Олдимдаги усти ёриқ ёғоч хонтахта устида катта мум шамлар нотекис ёниб турипти. Бугун кечқурун менга намоён бўлган манзара одатдагидан равшанроқ
эди.
Мен катта уйни ва сариқ атиргуллар очилиб турган ҳовлини кўрдим, ҳовли ўртасида дунёда энг салқин сувли қудуқ бор эди. Сокин август кечаси эди, осмонда тўлин ой нур сочарди. Яқин атрофда тунги йиртқичлар қичқиришар ва увилларди.
Бироздан сўнг уйдан ўрта ёшлардаги хушсурат, елкалари кенг ва чуқурроқ жойлашган оч қўнғирранг кўзли киши чиқди. У менга қаради. Унинг чеҳрасида ваҳима, кўзларида қайғу бор эди.
– Шамс, Шамс, сен қаердасан?! – қичқирди у гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ўгириларкан.
Шу пайт кучли шамол турди, ой ҳам, худди кейин нима бўлганини кўргиси келмагандай, булутлар ортига беркинди. Бойқушлар жим бўлиб қолишди, кўрсичқонлар яширинишди, ҳатто уй ичида ўчоқларда ёнаётган ўтинлар ҳам чирсилламай қолди. Ер юзига қилт этмас оғир жимлик чўкди.
У киши секин-аста қудуққа яқинлашди, энгашди ва ичига қаради.
– Шамс, азизим, Сен шу ердамисан? – шивирлади у.
Мен жавоб бермоқчи бўлиб оғзимни очдим, лекин лабларимдан бирон овоз ҳам чиқмади.
Киши қудуқ ёнида тик турди ва яна унга қаради.
Аввалига у қоп-қора сувдан бошқа ҳеч нимани кўрмади. Кейин сувнинг жимирлаши остида, энг чуқурда менинг қўлларим қимирлаётганини кўрди. Кейин мисоли икки қора тош каби ялтираган,