Скачать книгу

жўнатилган, конверт ичида яна устки томони турли – пушти, сариқ, қизил рангли лолаларнинг суврати туширилган почта карточкаси ҳам бор эди. Карточканинг орқа томонига эса чиройли дастхат билан қуйидаги сатрлар ёзилган эди:

      Қадрли сэр /мадам!

      Сизга Амстердамдан салом йўллайман. Мен Сизга юбораётган тарихий воқеа Кичик Осиёдаги Конья шаҳрида содир бўлган. Лекин шахсан мен унинг ҳозир

      учун ҳам, барча мамлакатлар, маданиятлар ва асрлар учун ҳам долзарб эканига ишонаман.

      Умид қиламанки, ўз даврининг жуда буюк шоири ва ислом руҳиятининг йўлбошчиси сифатида ҳурматга сазовор бўлган Румийни бутун ҳаёти турли жанжаллар ва можаролар билан тўла табризлик дарвиш Шамс билан боғлаган ҳайратланарли ришталар ҳақидаги бу тарихий ва мистик роман, «Ширин шаккоклик» ни ўқиб чиқишга вақтингиз топилади.

      Ҳамиша муҳаббат Сизга ёр бўлсин ва Сизни ҳамиша муҳаббат қуршаб турсин.

      А.3. Захара

      Элла айнан мана шу сатрлар адабиёт агентлигини қизиқтириб қўйганини англади. Лекин ҳаваскор-ёзувчининг қўлёзмасини ўқишга Стивнинг вақти йўқ эди, шунинг учун уни ўз ўринбосари Мишелга берган, Мишел эса ўз навбатида уни янги ассистент (Элла)га берган эди. «Ширин шаккоклик» шу зайлда Элланинг қўлига келиб тушган эди.

      Элла у вақтда бу китоб унинг нафақат биринчи иши бўлишини, балки ўзининг бутун ҳаётини ағдар-тўнтар қилиб юборишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Захаранинг қўлёзмаси унинг тақдирини ўзгартириб юборишини тасаввур этмаган эди.

      Элла биринчи бетни очди. Муаллиф ҳақидаги маълумотномани ўқиди:

      «А.3. Захара олам бўйлаб саёҳатга чиқмаган вақтларида Амстердамда ўз китоблари, мушуклари ва тошбақалари қуршовида яшайди». «Ширин шаккоклик»

      – Захаранинг биринчи романи ва бу охиргиси бўлиши ҳам мумкин. Зотан унинг ёзувчи касбини эгаллаш нияти йўқ ва бу китоб унинг буюк файласуф, мутасаввиф ва шоир Румий ва унинг қуёши (Бунда «Шамс» исмининг луғавий маъноси «қуёш» эканига ҳам, Шамс Табризийнинг Румий ҳаётида ўйнаган ролига ҳам ишора жо бўлган) Шамс Табризийга бўлган фавқулоддаги мафтунлиги ва муҳаббати ҳосиласидир.

      Элланинг кўзи қуйироқда турган, унга ҳайратомуз даражада жуда таниш туюлган қуйидаги сатрларга тушди: «Баъзиларнинг фикрлари акси ўлароқ, севги (ишқ) фақат кутилмаганда келадиган ва тез кетадиган ширин туйғугина эмас».

      Ўқиган нарсаси шу бугун эрталаб нонушта вақтида ўзининг катта қизига айтган гапига шунчалар зид эдики, Элланинг ҳайратдан оғзи очилиб қолди. У бир

      зум қотиб қолди, кейин ғалати мистик туйғудан сесканиб кетди: қандайдир бир куч ёки ўзи боғланиб қолган бу муаллиф, у ким бўлса ҳамки, назарида уни кузатаётгандай эди. Балки китобни у биринчи бўлиб ким ўқишини олдиндан билиб ёзгандай эди. Романни ёзганида уни кўзда тутгандай эди. Аллақандай тушунарсиз сабабга кўра Эллани безовталик ва ҳаяжон қамраб олди.

      «Жуда кўп кўрсаткичларга кўра, йигирма биринчи аср ўн учинчи асрдан унча катта фарқ қилмайди. Ҳар иккисининг ҳам тарихига динлараро

Скачать книгу