ТОП просматриваемых книг сайта:
ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб. С. Сухинов
Читать онлайн.Название ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения С. Сухинов
Издательство Yangi asr avlodi
Отаси уни хол-хол қўзиқорин териш учун ўрмонга мажбурлаб олиб борганида Корина беш ёшда эди. Бундай қўзиқоринлар ўрмонда жуда кам учрар ва шу боис Когида бозорида жуда юқори қадрланар эди. Дило Новидан бошқа ҳеч ким уларнинг Рутубатли Ботқоқ ўртасидаги Қорақарағай оролида мўл бўлиб ўсиб ётганини билмас эди. У ерлар жуда овлоқ, хавфли, ботқоқдаги ёлғизоёқ йўл эса ниҳоятда тор эди. Бир қадамгина четга чиқсанг, бир зумда қора балчиққа сўрилиб кетасан – ҳатто қичқиришга ҳам улгурмайсан. Лекин Дило буталар ва чириган қарағайлар орасидаги ёлғизоёқ йўлни якка ўзи билар ва қизи ҳам уни яхши эслаб қолишини истар эди.
– Хол-хол қўзиқоринларни ой тўлган пайтда, айниқса, кучли ёмғирдан кейин териш керак, – деди Дило ўрмон сўқмоғида, Коринадан сал олдинроқда борар экан. – Холлари тиниқ рангли қўзиқорин қалпоқчаларини саватга эҳтиётлаб териш керак, қўзиқорин оёқчалари аввал булоқ сувида яхшилаб ювилади, кейин эса саватга марваридгул барглари билан аралаштириб солинади. Ойинг сенга ундан шифобахш дамалама қайнатишни ўргатади, у шамоллашда яхши фойда беради… Гапларимни эштияпсанми, қизим?
– Ҳа, эшитяпман, – тўнғиллади бунга жавобан Корина.
Тўғрисини айтганда, дадасининг сўзлари аллақачон ўжар қизнинг у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетиб бўлган эди. Йўқ, Коринанинг орзуси қаёқдаги ола-була қўзиқоринлар эмас! Бир марта унинг онаси қачонлардир Торннинг мамлакатига учиб келган соҳиралар ҳақида сўзлаб берган эди. Ўшандан бери Коринанинг тинчи йўқолган. У тушларида ўзини Виллина каби қудратли, Гингема каби ваҳшатли, Бастинда каби маккора, ва худди Стелладай гўзал пари қиёфасида кўради. Унинг ҳашаматли саройларда яшагиси, башанг либослар кийгиси ва қўлининг битта ҳаракати билан мўъжизалар яратгиси келарди.
“Сеҳргар бўлиш қандай ҳам яхши, – дея ўйларди қизча. – Ҳеч қандай иш қилишнинг ҳожати йўқ, маликалик тахтида ўтириб, истаганингча шакаркулча ейсан, қўлингни бир силкитсанг, истаган нарсанг муҳайё бўлади. Битта имо қилсанг, осмонда чақмоқлар чақнайди. Иккинчи қўл силташингда шундоққина сарой деразаси остида минглаб атиргул буталари пайдо бўлади. Учинчи ҳаракат билан эса қасрдаги барча ертўлалар тузланган қўзиқорин солинган сон-саноқсиз хумларга ва қуритилган гиёҳлар қават-қават қилиб терилган саватларга тўлиб қолади. Эрталабдан кечгача мана бу ёқимсиз ўрмонда изғиб юриш ҳам шарт эмас, қонсўрар чивинларга ҳам таланмайсан, бирорта бўрига дуч келиб қолганингда ёки уккининг “ҳу-ҳу”сини эшитганингда қўрқувдан қалтираб қолмайсан… Наҳотки