Скачать книгу

(27 июнь) Ўзбекистоннинг йирик Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон каби шаҳарларида халқ стихияли тарзда, ҳеч қандай чақириқларсиз беркитиб қўйилган масжидлар олдидаги майдонларга келиб, ўша қадимги одатини такрорлаган – давлат раҳбари, яъни “подшоҳи” бўлган Сталинга, унинг қандай инсон бўлганидан қатъи назар, бу буюк жангда ғалаба тилаган, сафарбарлик ҳамда фронтга ёрдам бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Қолаверса, дин пешволари фронтга сафарбарлик бўйича ишларни амалга оширишда давлат вакилларига доимо мададкор бўлган.

      Юқоридаги чиқишлар хақида мамлакат раҳбариятига турли мазмунларда “хабарлар” борган, зеро, масжидларни беркитган, қатағонларни ташкил қилган тузум бундай садоқатни кутмаган эди. Аммо, хабарларнинг кўпчилигида, ҳатто, НКВД ҳам, бу чиқишларни, охир – оқибат, “халқнинг даҳшатли жангга кирган совет ҳукуматига садоқатининг белгиси” деб тан олган. Албатта, бу ҳолатлар Сталиннинг эътиборидан четда қолмаганлиги аниқ.

      Фронтга уммат кўрсатадиган ёрдамни бир тизимли асосга солиш мақсадида унинг тарқатиб юборилган бошқарув тузилмасини қайтадан шакллантириш, динга нисбатан бир қадар эркинлик бериш лозим эди. Яна бир ҳолат, СССРда ислом дини вакилларининг таъқиб қилиниши, динга нисбатан таъқиқ жорий этилганлиги сабабли у мусулмон, айниқса араб давлатларидан узилиб қолган эди. Оғир муҳораба олиб бораётган давлат ташқи сиёсатида бу катта бир кемтик бўлиб, мамлакат у давлатларнинг ёрдамига муҳтож бўлган. Ислом дини бошқарувини бир изга солмай, бу динга бир қадар эркинлик бермай туриб, у давлатлар билан мулоқот олиб бориш айтарли самара бермасди. Бу ҳолатлар ислом динига нисбатан давлат муносабатларидаги ўзгаришларни юзага келтиргани сир эмас.

      Бу ўзгаришларни сезган Эшон Бобохон 1943 йил бошида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари жамоаларига бирлашиш таклифи билан мурожаат қилган. Ўша жамоа вакилларидан Эшон Бобохон бошчилигида ташаббускор гуруҳ тузилиб, у 1943 йил июль ойида СССР Олий Совет президиуми раиси Калининга мурожаат билан чиққан. Тез кунда бу мурожаат маъқулланиб, шу ойнинг ўзидаёқ Эшон Бобохон Москвага чақирилган ва Сталин билан учрашган. У Эшон Бобохон олдига Тошкентда мусулмонлар қурултойини ташкил қилиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон учун диний бошқарма тузиш ҳамда энг асосийси, мусулмон халқининг бошини бир қилиб, немис фашистларига қарши жангга амалий ёрдамни бир неча бор кенгайтиришни қўйган. Бу учрашувда Сталин қилинадиган ишнинг кўлами ва вазифалар билан бирга, албатта ислом динига нисбатан давлат сиёсати ўзгараётганлигини ҳам уқтириб ўтган бўлса, ажаб эмас.

      Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг 1-Қурултойи 1943 йил 15-20 декабрь кунлари Тошкентда Эшон Бобохоннинг шахсий ҳовлисида бўлиб ўтган. Қизиғи шуки, бу ҳовли давлат томонидан 1928 йил тортиб олинган бўлиб, 1943 йил Эшон Бобохонга қайтариб берилган экан. Шу ҳовли кейинчалик диний идоранинг асосий резиденцияси бўлиб қолган. Бу қурултойда 160 делегат қатнашган.

      Шу жойда эслатиш лозимки, большевикларнинг

Скачать книгу