Скачать книгу

Дадам, “юр, Тўрахон домлани зиёрат қилиб келамиз”, деб ўғилларидан бирини олиб кетарди. Дадамнинг бу иши мазмунини катта бўлгач, англаб етдим. Уларнинг даврасида биз кўпроқ хизматда эдик, шу билан бирга суҳбатдан баҳраманд бўлардик, ёшимизга монанд равишда унинг мазмунидан маъно терардик.

      У зот ҳақидаги хотиралардан шу нарсани биламанки, дадам билан бўлган суҳбатлари жуда кенг қамровли бўлган. Бу суҳбатлар мавзуси дам тарихдан, дам адабиётдан, дам исломдан, дам маърифатдан бўларди. Умуман, мавзунинг ўгайи бўлмас эди. Шеърхонлик, айниқса, классик шоирлар ғазалларидан ўқиш суҳбатга жон киритарди. Шеърхонлик, бу суҳбатларда дадамнинг яқин дўсти, Акрамхон ака қатнашганида авжга чиқар эди. Акрамхон аканинг Навоий ва Фузулий ғазалларидан бир соатдан ортиқ ёддан ўқиганини дадам сўзлаб бергани ёдимда.

      Умуман, Тўрахон домла ва Отахон акалар бир ота-онадан тўрт ўғил бўлган. Уларнинг таги Қўқондан бўлиб, боболари бир пайтлар Қўқон хони иродаси билан Шаҳрихонга келиб қолган экан. Тўртала ўғил ҳам ўқимишли бўлиб, Андижондаги мадрасада таълим олишган. Уларнинг ичида Тўрахон домла билимдонроғи бўлгани сабаб, дадаси у зотни Тошкентдаги Кўкалдош ва бошқа мадрасаларда ҳам илм олдирган экан. Ўғилларининг тўртови ҳам Андижоннинг турли масжидларида имомлик қилишган.

      Тўрахон домла ҳар қандай давранинг тўрига чиқарилар ва унинг пешқадамига айланарди. У киши иштирокидаги бундай давралар одоб, ахлоқ, маданият, маърифат ҳақидаги суҳбатга айланар эди. Қизиғи, у зотнинг ташаббуси билан бундай давраларга, агар жойдан имкон бўлса, биз хизматдаги ёшлар ҳам таклиф қилинар эдик. Айтмоқчиманки, бундай давра қатнашчилари нафақат уй эгасининг меҳмони сифатида таомланар, балки Тўрахон домла мактабидан сабоқ ҳам олар эдилар. Бу сабоқ эса турли йўналишларда бўлар эди. Эсимда, бир даврада у зот оддий қўлга сув қуйишдан ҳам ўтирганларга катта сабоқ берган.

      Андижонда бир одат бор, меҳмондорчилик тугагач, меҳмонлар ўринларидан қўзғалишидан олдин ёш йигит қўлида сочиқ, обдаста ва чилопчин билан меҳмонлар қўлини айлантириб, ювдириб чиқади, чунки улар таомни қўллари билан олганлари сабаб ташқарига тоза қўл билан чиқишлари лозим. Шундай давраларнинг бирида, ўтиришга дуо қилиниб, дастурхон йиғиб олингач, бир йигит қўл ювдиргани хонага кирди ва энг юқоридан жой олган Тўрахон домла қаршисига борди. У зот шошилмай қўлини ювди-да, сув қуювчига юзланиб:

      – Тўхта болам, мен ҳам савобга дахлдор бўлай. Обдастани менга бер, бир қўлингни ювдириб қўяй, – деб мурожаат қилди.

      Бу илтифот хонада ўтирган барчанинг эътиборини тортди. Йигитнинг ийманиб, эътироз билдиришига қарамай, у зот обдастани қўлига олдида йигит қўлига сув қуйди. Йигит эса “ваҳ” деб қўлини тортиб олди. Шунда ҳамма билдики, сув қайноққина экан. Домла почча чидаб қўлини ювгач, ўтирганларга сувни олиб кираётиб, уни ҳар томонлама текшириб олиш лозимлиги ҳақида сабоқ берган экан. Бу сабоқ менинг онгимга бир умрга михланиб қолган.

      Ҳазрат ҳазил-мутойибани ҳам жойига

Скачать книгу