ТОП просматриваемых книг сайта:
Танланган асарлар. Носир Фозилов
Читать онлайн.Название Танланган асарлар
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-4-5
Автор произведения Носир Фозилов
Издательство SHARQ
Мана бугун Анвар уйига хурсанд қайтиб келяпти. Қўлидаги унниқиб, эски маҳсига ўхшаб қолган қора папкасининг ичига оғирроқ бир нарса солиб олган шекилли, ҳар силтанганида нақ йиртиб чиқиб, отилиб кетай-отилиб кетай дейди. Кайфияти жойида; учинчи чорак якунида икки чиқмайди: ўзлаштириши дуруст бўлади. Қани энди ҳозир рўпарадан бирор ўртоғи чиқиб қолса-ю, кундалигини кўрсатиб бир мақтанса! Аксига олиб унинг олдидан ҳеч қим чиқмади. Бир-иккита майда болалар унинг қорасини кўришлари билан узоқдан қочиб қолишди. Нега деганингизда, уларнинг ҳам қулоғини чўзавериб, папкасини олиб қочавериб зада қилиб қўйган-да!..
Уйига яқинлашиб қолганда, унга хат ташувчи чуваккина чол дуч келиб қолди. Бошида кийилавериб ёғи чиқиб кетган эски кепка, устида астари паралон сур плаш. Бир хонасида хатлар, бандероллар; бир хонасида журналлар, газеталар тиқилиб турадиган оғир сумкасини базўр кўтариб, бедана қадам ташлаб келарди. Уни маҳалладагилар ҳурмат қилиб «Атий» дейишарди.
– Салом, Атий – деди Анвар ҳам одоб билан.
– Ий, синмисан, Анвар. Салом, салом, салом, – деди Атий ҳам тўхтаб. – Қалай малай. Ўқишларинг матурми?
– Яхши, – деди Анвар унинг тўхтаб ҳол сўраганидан хурсанд бўлиб. Мана энди мақтанса бўлади дегандай, дарров кундалигини олиб, хат ташувчига кўрсатди. – Мана, кўринг Атий, биронта ҳам икким йўқ.
Оғир сумка елкасидан босиб, бир томонга қийшайтириб турса ҳам, Атий эринмасдан Анварнинг кўнгли учун кундаликни кўздан кечира бошлади. Чорак якуни нуқул «уч» эди. У ҳайрон бўлиб:
– Ий, «дўрт-беш»ларинг қая?–деди.
– Ўқитувчиларимиз «тўрт-беш»дан ҳам «уч» яхши дейишади…
Атий ҳам ҳайрон бўлиб, ҳам истеҳзо билан Анварга тикилди.
– Ая, шулай, шулай…
У шундай деб елкасидаги оғир сумкасини бир силкиб, ғалати илжайди, сўнг бошини бир чайқаб йўлга тушди. Анвар шошиб сўради:
– Атий, менга хат-пат йўқми?
– Ёза, ёзалор…– деди Атий ва Фурқатларнинг кўк дарвозасидаги почта қутисига бир хат ташлади. Анвар хатга қизиқиб қолди. Қанақа хат экан бу? Фурқатгамикан? Қаёқдан келибди? Атий муюлишдан бошқа хонадонларга бурилиб кетганида, Анвар югуриб бориб, у ёқ-бу ёққа аланг-жаланг қилди-да, почта қутисига жимжилоғини базўр тиқиб, хатни суғуриб олди. Бундай қараса, «Гулхан» журналидан экан. Ҳарфлари ҳам қизил, кўк бўёқлар билан ёзилибди. Фурқатга экан.
У конвертни ҳасад билан томоша қилиб турганда, узоқдан Фурқатнинг қораси кўриниб қолса бўладими? Нима қиларини билмай, довдираб қолди. Хатни олган жойига ташлай деса, ичида нима ёзилганини билмай қоладиган. Очиб ўқий деса, улгуролмайди. Хуллас, қайта ўрнига ташлашга чоғланган эди, Фурқат яқинига келиб қолди. Шоша-пиша