Аннотация

G'azal mulkining sultoni, yozganlari ma'no xazinasining makoni, turkiy til bilimdoni Mir Alislier Navoiyning «Xamsa»si odamninggina emas, olamning ham besh asroridir. «Hayrat ul-abror» – Navoiyning hayrati, dunyoning xosiyati, ko'ngillarning halovati. Bu asar- Hazrat Navoiyning zamondoshlari va avlodlarga qoldirgan pandnomasidir. Unda yuksak insoniy tuyg'ular – imon, saxovat, qanoat, vafo, to'g'rilik, qo'yingki, ezgulik haqida so'z boradi. Shoir qalamidan tomgan haqiqatlar Inson qalbining eng yashirin puchmoqlarigacha kirib boradi.

Аннотация

Ғазал мулкининг султони, ёзганлари маъно хазинасининг макони, туркий тил билимдони Мир Алишер Навоийнинг «Хамса» си одамнинггина эмас, оламнинг ҳам беш асроридир. «Ҳайрат ул-аброр» — Навоийнинг ҳайрати, дунёнинг хосияти, кўнгилларнинг ҳаволати. Бу асар — Ҳазрат Навоийнинг замондошлари ва авлодларга қолдирган пандномасидир. Унда юксак инсоний туйғулар — имон, саҳоват қаноат, вафо, тўғрилик, қўйингки, эзгулик ҳақида сўз боради. Шоир қаламидан томган ҳақиқатлар Инсон қалбининг энг яширин пучмоқларига кириб боради.

Аннотация

Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди шоирнинг «Хазойин ул-маоний» (танланган ғазаллар, рубоийлар ва маснавий) китобини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Бу йил ўзбек ва рус тилларида нашр этилаётган мазкур китобнинг немис ва инглиз тилларига таржимаси устида иш давом этмоқда.

Аннотация

Аннотация

Аннотация

Ушбу китоб хитой манбалари ва адабиётлари асосида ёзилган бўлиб, унда муаллифнинг Хитой Халқ Республикаси (ХХР)га қилган сафарлари, жумладан 1996—1999 йилларида Пекинда ўтган узоқ муддатли хизмат сафари давомида, 2000 йилдаги Буюк ипак йўлининг ўтмиши ва ҳозирги аҳволини ўрганишга бағишланган илмий экспедиция сафари вақтида тўплаган ва адабиётимизда кам ёритилган ёки бутунлай номаълум бўлган Ўзбекистон – Хитой алоқалари, Буюк ипак йўлининг бир неча минг йиллик тарихга эга эканлигини кўрсатувчи кўҳна шаҳарлар ҳамда улардаги тарихий ёдгорликларга оид маълумотлар баён этилган.Асар олимлар, Буюк ипак йўли ва ундаги алоқалар билан шуғулланувчи мутахассислар, давлат ходимлари, ўқитувчилар, талабалар ва кенг доирадаги китобхонлар учун фойдалидир.

Аннотация

Абдулла ОРИПОВ 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида туғилган.Унинг талабалик йилларида ёзган «Тилла балиқча», «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» каби дастлабки шеърлари ўзбек поэзиясига янги истеъдод кириб келганлигидан дарак берди.1965 йилда нашр қилинган «Митти юлдуз» тўплами унга дафъатан шуҳрат ато этди.Шундан кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда», «Руҳим», «Хотирот», «Йиллар армони» сингари тўпламлари чоп этилди ва уларнинг ҳар бири адабиёт майдонида ҳодиса бўлди. Унинг «Баҳор», «Ўйларим», «Онажон» каби шеърлари нафақат ўзбек шеърияти, балки жаҳон шеъриятининг ҳам намуна асарларига айланди.А. Орипов турли жанрларда ижод қилди. Жумладан, «Соҳибқирон» пьесасини ёзиб, буюк саркарда Амир Темур образини яратди. Шоир Данте «Илоҳий комедия»сининг «Дўзах» қисмини тилимизга юксак маҳорат билан таржима қилди.Шоир ижоди «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 ноябрь куни вафот этган.

Аннотация

"Ovqatlanish gigiyenasi fanidan amaliy mashg'ulotlar uchun o'quv qo'llanma" tibbiyot institutlari tibbiy profilaktika fakulteti talabalari va kollej o'quvchilari, davlat sanitariya-epidemiologiya nazorati markazlari amaliyot vrachlari uchun mo'ljallangan. Ushbu o'quv qo'llanma O'zbekiston Respublikasida faoliyat ko'rsatib kelayotgan amaldagi 5510300 «Tibbiy profilaktika ishi» oliy ta'lim davlat standarti va kvalifikatsion dasturi asosida tuzilgan.

Аннотация

Книга опубликована в рамках совместного проекта Министерства юстиции Республики Узбекистан и Японского Агентства Международного Сотрудничества (JICA) «Совершенствование административных процедур для развития деятельности частного сектора». Данная книга не выражает официальную позицию Министерства юстиции или JICA…

Аннотация

Монография посвящена истории международных отношений в Центральной Азии 1795-1856 годов. В ней на базе малоизученных китайских источников рассматриваются взаимоотношения Цинской (Маньчжурской) империи (1644-1911) и Джунгарского (Ойратского) ханства (1695-1756) в Восточном Туркестане, причины его исчезновения с политической арены и трагическая судьба ойратского народа. В научный оборот вводятся новые материалы из официальных документов, посвященных политике Цинской империи в отношении Джунгарского ханства.