ТОП просматриваемых книг сайта:
Мисбаҳ
Все книги издательства МисбаҳАннотация
Ушбу воқеани ёзаётганимда аввалига роса кулдим. Бир куни ярим кечаси шунчалик қаттиқ кулибманки,овозим турмуш ўртоғимни чўчитиб юборибди. Қарасам, эшикдан мўралаганча мени кузатяпти. Нима бўлганини сўрадим. – Нима бўларди, овозингни эшитиб, бу хотин ақлдан оздими деб ўйладим. Бу китобнинг ёзувчиси шунчалик кулаётган экан, ўқувчиси нима қилади? – деди. Орадан кунлар ўтиб, айни китобни ёзар эканман, кўз ёшларим шашқатор оқаётган эди. Эрим мени бу сафар йиғлаётган ҳолимда кўрди. – Аллоҳ, Аллоҳ! Бу қандай китоб ўзи? Жуда қизиқиб кетяпман. Валлоҳи, ёзишни тугатишинг билан ўқиб чиқаман, – деди қизиқсиниб. Ниҳоят, тугади. Йиллар давомида ўнлаб марта, қайта-қайта босилди. Юртимизда, Ғарбда, айрим мусулмон мамлакатларда бу асар асосида спектакллар саҳналаштирилди. Энди бир нарсани билгим келяпти: китобни қўлингизга олиб ўқишни бошладингиз. Сиз ҳам мен кулган жойда кулиб, мен йиғлаган жойда йиғлармикинсиз?.. Амина Шенликўғли 2005 йил, Истанбул
Аннотация
Қўлингиздаги китоб «Мисбаҳ» жамоаси томонидан ислом оламининг исмини кўпчилик эшитмаган қаҳрамонларини танитиш йўлидаги илк уринишидир. Асарда Усмонийлар давлатининг энг машҳур адмиралларидан бир Хайриддин подшо ҳақида ҳикоя қилинади. Асли исми Ҳизр бўлган ушбу адмирал Усмонийлар давлатининг Ўрта ер денгизидаги ҳукмронлигини шунчалар кучайтирганки, айрим тарихчилар Ўрта ер денгизини «Турк кўли» деб атай бошлаган эди. Хайриддин подшо Жазоирни испанлардан ҳимоя қилди, император Карл V ва генуялик машҳур адмирал Андреа Дорига қарши муваффақиятли кураш олиб борди. «Афсона»да Хайриддин подшонинг музаффар юришларидан ташқари гранадалик амирзода Саид Муродийнинг бошидан ўтказган саргузаштлари, унинг орзулари ва армонлари, қувончлари ва изтироблари ҳақида ҳам ўқийсиз.
Аннотация
Ёшлар билан боғлиқ муаммолар ҳозирги куннинг энг муҳим масалалари ҳисобланади, зеро, улар ҳар бир оиланинг асосий ташвишидир. Афсуски, айрим қора ниятли кимсалар ўз мақсадлари йўлида ғўр ёшлардан фойдаланмоқда. Дунёда ичкиликбозлигу гиёҳвандлик, миссионерлигу даҳрийлик, бузғунчи ғоялару турли қинғир ишлар – буларнинг бари ёшларнинг қўли билан амалга оширилмоқда. Қисқача айтганда, жамият ҳам, оилалар ҳам ёшлар билан боғлиқ муаммоларга чора топиш илинжида овораи сарсон. Иймонидан айрилган, тақдиридан хафа, ҳаётидан норози, жамиятга қарши бош кўтарган ёшларни қандай қилиб йўлга солиш ва ислоҳ этиш масаласи тобора долзарблик касб этмоқда. Қўлингиздаги асарда ана шундай ёшлардан бирининг ҳаёти ҳақида сўз боради. Китоб кенг оммага мўлжалланган, унда қисқа ва тушунарли жумлалардан иборат содда тил қўлланилган. Матннинг безакдор бўлишига эмас, тушунарлироқ бўлишига эътибор қаратилган.
Аннотация
Китобхонлардан ҳар куни кўплаб мактублар, телефон қўнғироқлари ва хабарлар оламан. Уларнинг изоҳлари, тавсиялари ва биз билан баҳам кўрган ибратли ҳаёт ҳикояларидан хурсанд бўламан, чунки ҳар бир муносабат янги китобларимиз учун «масаллиқ» бўлиб хизмат қилади. Қўлингиздаги «Айсел» китоби ҳам бизга юборилган ажойиб ва сирли мактуб асосида ёзилди. Ушбу мактуб ўлим тўшагида битилган. Унда руҳияти абгор бўлган, оғир касалликка чалинган ва хаёллари паришон бир инсоннинг юракларни доғловчи ҳаёт ҳикояси баён этилган. Инсоний муносабатлар, ёшлар билан боғлиқ муаммолар ва оммавий завол масалалари кўтарилган мазкур китобда ўз жонига қасд қилиш даражасига келиб қолган қизнинг бошига тушганлари ҳақида сўз боради. Бўлган воқеаларга асосланган ушбу китоб бир шох асар дунёга келтириш ниятида ёзилмади. Шу сабабли қисса ёки романга ўхшаш асар деб уйланмаслиги керак, унинг ўзига хос услуби бор. Унда дидактик унсурларга урғу берилиб, панд-насиҳат жиҳати кучайтиришга ҳаракат қилинган. Китобга ана шу нуқтаи назардан карашни, уни қисса ёки роман мезонлари билан баҳоламасликни сўраймиз. Китобнинг аудиторияси – кенг омма. Бунинг учун қисқа жумлалар ва содда услубдан фойдаланилди. Матн ёзилаётганда мукаммалликка эмас, тушуниш осон бўлишига эътибор қаратилди. Китобларимизда ўхшаш мавзулар нега тез тез кўтарилиши хаёлингизга келиши мумкин. Бунинг иккита сабаби бор: биринчидан, баён этилган воқеалар ҳаётий бўлгани боис қандай юз берган бўлса, шундай ҳикоя қилинган. Янада бойитиш учун ўзгартириш киритилмаган; иккинчидан, китобнинг мавзусини ташкил этган воқеалар ёшларнинг ахлоқий қадриятларини мустаҳкамловчи, ўқувчиларнинг ўзлари билан юзлашишига васила бўлувчи хусусиятга эга. Ҳаётий воқеалар танланишининг сабаби ҳам шу. Юракларнинг чидаши қийин бўлган бу ҳислар оқими қалбимизда янги умидлар унишига туртки бериш тилаги билан