Аннотация

Куз кунларидан бирида Қайсарида автобусга чиққан эди. Бир мафкура учун сарфлаган олтмиш йиллик ҳаёти сафар асносида ёш ўқитувчининг сўзлари таъсирида буткул ўзгариб кетди. биргина суҳбат бунчалик ўзгаришга сабаб бўлишини қаердан ҳам билсин… Эрталабгача давом этган суҳбатдан кейин шу пайтгача тўғри деб билганларига шубҳа билан қараётган эди. Унга бунчалар таъсир ўтказган мавзулар нима эди? Ўша суҳбатда нималар ҳақида гаплашилди?.. Холид Эртуғрулнинг ҳаётий воқеаларга асосланган ва кўплаб тилларга таржима қилинган ушбу асари сизнинг ҳам ҳаётингизда янги саҳифалар очади. Ўзини қидирганлар учун…

Аннотация

Ёшлар билан боғлиқ муаммолар ҳозирги куннинг энг муҳим масалалари ҳисобланади, зеро, улар ҳар бир оиланинг асосий ташвишидир. Афсуски, айрим қора ниятли кимсалар ўз мақсадлари йўлида ғўр ёшлардан фойдаланмоқда. Дунёда ичкиликбозлигу гиёҳвандлик, миссионерлигу даҳрийлик, бузғунчи ғоялару турли қинғир ишлар – буларнинг бари ёшларнинг қўли билан амалга оширилмоқда. Қисқача айтганда, жамият ҳам, оилалар ҳам ёшлар билан боғлиқ муаммоларга чора топиш илинжида овораи сарсон. Иймонидан айрилган, тақдиридан хафа, ҳаётидан норози, жамиятга қарши бош кўтарган ёшларни қандай қилиб йўлга солиш ва ислоҳ этиш масаласи тобора долзарблик касб этмоқда. Қўлингиздаги асарда ана шундай ёшлардан бирининг ҳаёти ҳақида сўз боради. Китоб кенг оммага мўлжалланган, унда қисқа ва тушунарли жумлалардан иборат содда тил қўлланилган. Матннинг безакдор бўлишига эмас, тушунарлироқ бўлишига эътибор қаратилган.

Аннотация

Китобхонлардан ҳар куни кўплаб мактублар, телефон қўнғироқлари ва хабарлар оламан. Уларнинг изоҳлари, тавсиялари ва биз билан баҳам кўрган ибратли ҳаёт ҳикояларидан хурсанд бўламан, чунки ҳар бир муносабат янги китобларимиз учун «масаллиқ» бўлиб хизмат қилади. Қўлингиздаги «Айсел» китоби ҳам бизга юборилган ажойиб ва сирли мактуб асосида ёзилди. Ушбу мактуб ўлим тўшагида битилган. Унда руҳияти абгор бўлган, оғир касалликка чалинган ва хаёллари паришон бир инсоннинг юракларни доғловчи ҳаёт ҳикояси баён этилган. Инсоний муносабатлар, ёшлар билан боғлиқ муаммолар ва оммавий завол масалалари кўтарилган мазкур китобда ўз жонига қасд қилиш даражасига келиб қолган қизнинг бошига тушганлари ҳақида сўз боради. Бўлган воқеаларга асосланган ушбу китоб бир шох асар дунёга келтириш ниятида ёзилмади. Шу сабабли қисса ёки романга ўхшаш асар деб уйланмаслиги керак, унинг ўзига хос услуби бор. Унда дидактик унсурларга урғу берилиб, панд-насиҳат жиҳати кучайтиришга ҳаракат қилинган. Китобга ана шу нуқтаи назардан карашни, уни қисса ёки роман мезонлари билан баҳоламасликни сўраймиз. Китобнинг аудиторияси – кенг омма. Бунинг учун қисқа жумлалар ва содда услубдан фойдаланилди. Матн ёзилаётганда мукаммалликка эмас, тушуниш осон бўлишига эътибор қаратилди. Китобларимизда ўхшаш мавзулар нега тез тез кўтарилиши хаёлингизга келиши мумкин. Бунинг иккита сабаби бор: биринчидан, баён этилган воқеалар ҳаётий бўлгани боис қандай юз берган бўлса, шундай ҳикоя қилинган. Янада бойитиш учун ўзгартириш киритилмаган; иккинчидан, китобнинг мавзусини ташкил этган воқеалар ёшларнинг ахлоқий қадриятларини мустаҳкамловчи, ўқувчиларнинг ўзлари билан юзлашишига васила бўлувчи хусусиятга эга. Ҳаётий воқеалар танланишининг сабаби ҳам шу. Юракларнинг чидаши қийин бўлган бу ҳислар оқими қалбимизда янги умидлар унишига туртки бериш тилаги билан