ТОП просматриваемых книг сайта:
Хамдамович Равшан
Список книг автора Хамдамович РавшанАннотация
"Informatika va axborot texnologiyalari: WINDOWS operatsion tizimida ishlash bo'yicha testlar" deb nomlangan ushbu o'quv qo'llanmada informatika va axborot texnologiyalari fanining WINDOWS da ishlashni yoritishda o'rganiladigan barcha mavzular bo'yicha testlar keltirilgan va ularning javoblari batafsil yoritilgan. Bir qancha amaliy tеstlar yordamida mavzular bo'yicha bajariladigan amaliy operatsiyalar atroflicha tushuntirilgan. Informatika va axborot texnologiyalari fani bilan unchalik tanish bo'lmagan yoki unda ishlash tajribasi bor insonlar uchun ham qo'llanmada keltirilgan ma'lumotlar foydali bo'lib, ularning ish malakasini yanada ishirish uchun hizmat qiladi. Testlarning ketma-ket hamda bir maromda berilishi va ma'nosi foydalanuvchilarning o'rganilayotgan amaliy dastur bo'yicha chuqur hamda atroflicha nazariy hamda amaliy bilim olishlari nuqtai-nazaridan ishlab chiqilgan. Qo'llanma informatika va axborot texnologiyalari fanini chuqurroq o'rganmoqchi bo'lgan barcha insonlarga, shu jumladan, maktab, litsey va oliy o'quv yurtlarida bu fandan saboq olayotgan o'quvchi va talabalar, hamda ish jarayiniga kompyuter texnologiyalarini tadbiq etishni istagan tadbirkorlar va ularning hisobchilari uchun mo'ljallangan.
Аннотация
Ушбу китобчада манзарали ва шифобахш ўсимликлардан бири – алоэ (сабур) нинг шифобахш хоссалари, уни парваришлаш ва ундан фойдаланиш ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Халқ табобати ва анъанавий тиббиёт намоёндаларига яхши маълумки, алоэнинг барча препаратлари иммунитетни кучайтириш, организмни умумий мустаҳкамлашга ёрдам бериб, инсон вужудининг ҳимоя функцияларини оширади ва тикланиш жараёнларини тезлаштиради. Ташқи фойдаланишда эса улар куйганларга қарши, яралар битишини тезлаштирувчи ва шамоллашга қарши бўлган таъсирлар кўрсатади. Алоэ препаратлари овқат ҳазм қилиш безлари секрециясини кучайтиради ва бошқа бир қанча ажойиб хусусиятларга эга. Китобча табобатнинг шифобахш неъматларидан самарали фойдаланишни истаган барча инсонларга мўлжалланган. Аммо ушбу китобча соғликни сақлаш бўйича қўлланма ҳисобланмайди, шунинг учун ундаги барча тавсиялар даволовчи шифокор билан келишилган ҳолда бажарилиш лозим.
Аннотация
Diqqatingizga havola etilayotgan darslik hozirgi paytda tezkorlik bilan rivojlanayotgan va bir qancha shov-shuvlarga sabab bo'layotgan blokcheyn texnologiyalari sohasiga va uning infratuzilmasini tavsiflashga bag'ishlangan. Unda blokcheyn texnologiyasining asosi bo'lgan muammolar bilan bog'liq masalalar, blokcheynga o'tish mexanizmi, kriptografiya va kriptoanaliz, kriptografiyaning muhim elementi bo'lgan xeshlashtirish funktsiyalari haqida bir qancha ma'lumotlar berilgan. Undan so'ng, kriptografiyadan raqamli valyutalarga o'tish mantiqi, kriptovalyutalarning asosiy turlari va ularning xossalari bayon etilgan. Turli hildagi loyihalarga investitsiyalar jalb qilish uchun ishlatiladigan ICO haqida tushuncha va uning mohiyati ham ko'rsatilgan. Darslik oxirida blokcheynlar bo'yicha bir qancha savollarga javoblar va glossariy berilganki, ular yordamida bu sohani yanada chuqurroq o'rganish mumkin bo'ladi. Darslik oliy ta'limning bakalavr va magistr mutahassisliklarida ta'lim olayotgan talabalarga tavsiya etilib, shu yo'nalishda tadqiqot ishlari olib borayotgan bank-moliya va ilmiy xodimlarga hamda kriptovalyuta sohasidagi innovatsiyalar bilan qiziqqan barcha tadbirkorlik sub'ektlari foydalanishi uchun mo'ljallangan.
Аннотация
Ушбу укув-услубий кулланмада амалий маркетинг буйияа бир каняа фойдали маълумотр берилган. Шу жумладан маркетинг конунлари, тамоиллари ва йул-йуриклари батафсил келтирилган. Талабалар, магистрантлар, илмий тадкикотчилар ва маркетинг усулларини мустакил урганмокчи булган тадбиркорларга мулжалланган. Китода келтирилган маркетинг буйича тестлар эса билимларни мустахкамлаш ва пишиклаштириш учун мулжалланган.
Аннотация
Хозирги замонавий тиббиёт кўпчилик холларда касалликни эмас, балки унинг симптомларини (ташқи кўринишларини) даволайди, натижада касалликларнинг асл сабаблари яшириниб, кейинчалик яна намоён бўлаверади ва бу беморларнинг холатини янада ёмонлаштиришга олиб келади. Замонавий кимёвий дори-дармонлар эса (оммавий-ахборот воситаларининг огоҳлантиришича, баъзида уларнинг қалбакилари ҳам учраб туради) инсоннинг иммун тизимига, қон айланишига, жигарга, буйракларга, ички безларга, ўт қопига ва организмдаги қон ишлаб чиқариш жараёнига талофат келтириб, бироз вақтдан сўнг, янгидан-янги касалликларни келтириб чиқармоқда. Шунинг учун ҳам касалликларнинг туб сабабларини даволашга қаратилган табиий шифолаш усулларини амалиётда қўллаш яхши натижаларга олиб келади. Ушбу китобчада худди шу масала баҳоли-қудрат ёритилган. Шунинг сабабли, агар сиз бу китобчани охиригача диққат билан ўқиб, унга беками-кўст амал қилсангиз, касалхоналар эшигида навбат пойламай, дори-дармонлар ва даволаниш учун керакли бўлган катта харажатлардан қутуласиз, чунки асл хаёт ҳақиқатига олиб борадиган йўл оддий, тушунарли ва соддадир.
Аннотация
"EXCEL jadval hisoblagichida iqtisodiy va moliyaviy masalalarni yechish" bo'yicha o'quv qo'llanmada jadval hisoblagichining asosiy imkoniyatlari, menyulari va buyruqlari batafsil yoritilgan. Bir qancha moliyaviy va iqtisodiy masalalarni yechish hamda tahlil qilish yordamida jadval protsessorlarida bajarila olinishi mumkin bo'lgan barcha amaliy ishlar atroflicha tushuntirilgan. Ushbu ikkinchi nashrda yana bir qancha amaliyot bilan bog'liq bo'gan muhim masalalar ham ko'rib chiqilgan bo'lib, bu Excel da ishlash tajribasi bo'lgan insonlar uchun amaliy malakalarini yanada oshirish uchun hizmat qiladi. Qo'llanma jadval hisoblagichida ishlashni o'rganmoqchi bo'lgan barcha insonlarga, shu jumladan, «Informatika va axborot texnologiyalari» fanidan saboq olayotgan o'quvchi va talabalar uchun mo'ljallangan (ushbu o'quv adabiyoti O'zR Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligida 192-20 raqami bilan ro'yxatga olingan va nashr qilinishga ruxsat berilgan).
Аннотация
Ушбу китобчада турли хилдаги табиий шифо воситаларининг шифобахш хоссалари ва уларндан фойдаланиш ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Халқ табобати ва анъанавий тиббиёт намоёндаларига яхши маълумки, табиий шифо воситаларининг иммунитетни кучайтириш, организмни умумий мустаҳкамлашга ёрдам бериб, инсон вужудининг ҳимоя функцияларини оширади ва тикланиш жараёнларини тезлаштиради. Ташқи фойдаланишда эса улар турли хил касалликларга қарши, организмни мустаҳкамловчи, яралар битишини тезлаштирувчи ва шамоллашга қарши бўлган таъсирлар кўрсатади. Китобча табобатнинг шифобахш неъматларидан самарали фойдаланишни истаган барча инсонларга мўлжалланган. Аммо ушбу китобча соғликни сақлаш бўйича қўлланма ҳисобланмайди, шунинг учун ундаги барча тавсиялар даволовчи шифокор билан келишилган ҳолда бажарилиш лозим.
Аннотация
Ушбу китобчада исломий молиявий муасcасалар таҳлили ва уларнинг турли хил моделлари ҳақида сўз юритилади. Унда ҳозирги пайтда қўлланилиш соҳаси тобора кенгайиб бораётган жамоа корпорациялари тўғрисида, фоизсиз иқтисодий моделлар ҳақида, унинг анъанавий Ғарбона моделдан асосий фарқлари, фоиз ставкасининг маъноси ва моҳияти ҳамда унинг бошқача нуқтаи-назардан тушунтирилиши, фоиз ставкаси туфайли рўй бераётган ва бериши мумкин бўлган иқтисодий инқирозлар ҳақида маълумотлар берилади. Ундан ташқари, бошқача иқтисодий ёндошувларга асосланган ноанъанавий молиявий муассасалар моделларининг Ўзбекистон Республикаси шарт-шароитларида қўлланилиш имкониятлари муҳокама қилинади. Ушбу рисола «Ахборот-коммуникацион технологиялар кафедраси» нинг мажлисида кўриб чиқилган ва нашр қилишга тавсия этилиб, молия ва банк иши йўналиши бўйича таълим олаётган талаба ва илмий тадқиқотчилар ҳамда исломий молиявий ташкилотлар ишини яқиндан ўрганмоқчи бўлганларга мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу китобчада ҳозирги пайтда жуда ҳам кенг тарқалган, аммо кўпчилик унчалик аҳамият бермайдиган касаллик – ичнинг яхши юришмаслиги (қабзият, русчасига эса запоры) ва унинг олдини олиш ҳамда турли хил даволаш усуллари кўриб чиқилади. Ич юришмаганда қандай қилиб рационал овқатланиш, тиббиёт препаратлари билан, тиббий бўлмаган воситалар ёрдамида ва ноанъанавий усуллар воситасида даволаниш тартиблари ҳам кўриб чиқилган. Ҳозирги пайтда ич юришмаслиги сифатида ичакларнинг бўшанишига сабаб бўлиши мумкин бўлган турли хил аломатларнинг интеграл комплекслари тушунилади. Агар сизда ҳафтасига уч мартадан кам ич бўшашиши бўлса ёки ич бўшанишида бир қанча қийинчиликлар кузатилаётган бўлса, демак сизнинг ичингиз яхши юришмас экан. Ҳозирги пайтда дунё аҳолисининг тахминан 12% қисми ич юришмаслиги (қабзият касаллиги) билан қийналади ва бу кўрсатгич ривожланган мамлакатларда 15% гача боради. Бунга асосий сабаблардан бири – инсонлардаги ҳаракат фаоллигининг жуда ҳам камайиб кетганлигидир. Ич юришмаслигининг яна бошқа сабаблари тоифасига турли хил бутербродлар, сендвичлар, гамбургерлар, чизбургерлар, хот-доглар билан тезда овқатланиб олиш, овқатланиш рационида суюқ овқатлар ҳажмининг камайиб кетиши ҳам киради. Ич яхши юришиши учун бир суткада камида 1,5-2 литр суюқ овқат тановул қилиш керак бўлади. Акс ҳолда инсонда турли хил ошқозон-ичак касалликлари ривожланишига имкон туғилади. Овқатни тинч ва сокин шароитда, шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш тавсия қилинади. Ҳаётдаги турли хил стресс ҳолатлар ва нотўғри турмуш тарзи ошқозон-ичак трактининг ҳаракат фаолиятини ишдан чиқаришга олиб келади. Масалан, мактабда ёш болалар умумий ҳожатхонадан фойдаланишга уялиб (ёки кўнгли тортмай) уйларига келгунларича чидаб, ичларини бўшатмайдилар. Банк ходими, офис хизматчиси ёки кассирлар ҳам иш кўплигини баҳона қилиб, вақтида ичларини бўшатиб олмайдилар ва шунинг учун уларда аста-секинлик билан ошқозон-ичак фаолиятининг издан чиқиши кузатилиб, ичлари яхши юришмайди, организм эса зарарли моддалар билан заҳарлана бошлайди. Замонавий инсонлардаги жисмоний ҳаракатларнинг етишмаслиги ва ўтириб ишлаш ҳамда ҳаракатсиз турмуш тарзи ҳам оҳир-оқибат ич юришмаслиги каби бемаъни касалликка дучор бўлишга олиб келади. Шунинг учун ҳам кўпчилик инсонлар ич юришмаслигининг олдини олиш учун бу жараённи яхши тушунишлари керак бўлади. Агар бунинг сабабларини билмасдан, кўр-кўрона докторларнинг маслаҳатларига амал қилиб, турли хил дори-дармонларни қабул қилсангиз, у ҳолда фойда ўрнига зарар олишингиз ҳам мумкин. Аммо бу китобчадаги тавсиялардан фойдаланишдан аввал шифокорингиз билан маслахатлашиб олинг ва унинг курсатмаларига мос равишда иш юритинг!