Аннотация

Ҳурматли китобхон! Қўлингиздаги монография сюжети Бухорои шарифдир. Бу шаҳар тарихи кишилар меҳнати, улардаги юрак билан мия, ҳунар билан ҳашам, ўйин билан ўй, туйғу билан тафаккур, фан билан санъат, билиш билан билим, иймон билан эътиқод, ҳадис билан ҳақиқат, имкон билан ишонч, омонат билан ҳиёнат, азалий билан абадийнинг эт-тирноқ бирлигидан иборат. Бу шаҳардаги ҳайрат ва ҳикмат оламда йўқ. Аммо, унинг маънавий хазинасидан баҳраманд бўлишдан умидвор киши, «Икки юз етмиш етти пир» насиҳати, гўзал хулқи, айниқса, Баҳоуддин Нақшбанднинг «Ҳалол луқма ҳамма учун мажбурийдир» даъватига тўлиқ амал қилган бўлиши шарт. Аксинча, дунёдан бехабар кишининг нияти ҳам, ўзига ишончи ҳам оёқланмайди.

Аннотация

Ўзаро эт-тирноқ таълим-тарбия предмети объектив борлиқ. Унинг таркибий қисмлари табиат, жамият, одам ва онгдир.Табиат моддий, мавжуд, азалий ва абадийдир. Унинг атрибути ҳаракат. Ҳаракатнинг механик, физик, кимёвий ҳамда биологик шакллари мавжуд. Ўзидан қуйи шаклларни бағрига олган биологик ҳаракатнинг моҳияти моддалар алмашуви. Оламда моддалар алмашувига муҳтож бўлмаган ўсимлик, ҳашорат, ҳайвон, одам йўқ.Инсонда одамдан фарқли ўлароқ моҳият иккита. Инсон ҳам биологик, ҳам ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. Инсонни асосан инсоний муҳит тарбиялайди. Одам инсон бўлмоғи учун энг аввало оила, маҳалла, меҳнат жамоаси, бутун жамият инсоний бўлмоғи шарт.Таълим билимга, тарбия дунёқарашга бориб тақалади. Илмий дунёқараш билан замонавий билимнинг диалектик бирлиги инсон ва инсонийликнинг тамал тошидир. Математик, файласуф, шоир Хушбоқ Раҳимнинг «Кўкдан тушмаган» ва нозил бўлган китоблардан ўрганганлари ҳам, сиз китобхонларга айтмоқчи бўлганлари ҳам шулардир.

Аннотация

Шоир Хушбоқ Раҳимнинг меҳнат предмети воқелик, айни дамда Бектемир туманидир. Улардан ҳар иккиси ҳам одамларсиз ҳеч нима. Одамларни эса бошқа мавжудотлардан мақсадли ҳаракати ва меҳнат қуролларига нисбатан муносабатлари тафовутлантиради. Меҳнат қуролларидаги янгиланишлар ишлаб чиқарувчи кучлар унсурларидан барчасида ўзгаришлар бўлишини шартлайди.Воқелик кенг маънода коинот ҳам Курраи Заминдаги жараёнлар мажмуасидир. Заминдаги ҳаёт билан ижтимоий ҳаёт, айниқса кейинги йиллардаги янгиликлар бугун ҳеч кимга сир эмас. Сунъий тухум, шундай юрак, ой, қуёш. Одамлар учун ички эҳтиёт қисмлар ёки исталган қиёфани бошқа кўзлардан яширишга қодир дебодан ҳам ўта ҳаррир ва нозик нано тўқима. Бектемир тарихий манзумаси баҳона шоир Хушбоқ Раҳимнинг юқоридагидай фан ютуқлари миллий бўлишини исташидан ортиқроқ орзу ва армони йўқ.

Аннотация

Олам ҳозирча аниқланган юз йигирмага яқин ва аниқланмаган кимёвий унсурлар мажмуасидан иборат. Бундай ҳақиқатлар Курраи Заминга ҳам, Ўзбекистон ҳудудига ҳам тенг тааллуқли. Табиат илмининг ўргатишича сув, тупроқ, ҳаво, тафтнинг бирлиги ҳаётни, унсурлардан барчасининг бир бутунлиги бетакрор одам вужудини шартлайди. Шоир Хушбоқ Раҳим шу маънода оламни ўзаро мусалсал ҳаёт шаклларининг асоси, зуваласи атади. Унга қасида ёзди. Қасида бидиий пишиқ, фалсафий, тарихий, табиий-илмий, таълим-тарбиявий аҳамиятли саксондан ортиқ шеър ҳам мафкура ва дунёқарашга алоқадор танқидий мақолалар тўпламидан иборат.Қасидани ўқиган китобхон энг аввало ворисийлик билан диалектикага тўқнаш келади. Шоир Хушбоқ Раҳимнинг янги Ўзбекистон келажаги бунёдкор ёшлар деган даъватга қўшилади. Шоир меҳнат предмети воқелик билан янги Ўзбекистоннинг ҳайратларга лиммо-лимлигидан ҳикматлар излагиси келиб қолади. Аслида муаллифнинг кўзлаган мақсади ҳам шу бўлса неажаб.

Аннотация

Олам ҳам, одам ҳам бир бутун. Коинотдаги нанозаррадан то гигант юлдузларгача, Курраи Заминдаги ўсимлик шираси бўлмиш вирусдан то ҳазрати одамгача ҳамма – ҳаммаси ўзаро занжирбанд. Фазода бепоён, ваҳтда бечегара дунёнинг энг асосий хусусияти ҳаракат. Ҳаракати туфайли дунёга, яъни воқеликдаги буюм- ҳодисаларга боқийлик ҳам нисбийлик тамғаси босилган. Бир қарасанг дунё яшин, яна бир қарасанг кошин, қайрилиб қайта қарасанг бойлик, барака, қут, ютоқиб яна бир қарасанг дунё челак-челак сут. Шоир Хушбоқ Раҳим уларни китобдай ўқиди, муносабат билдирди «Сени шарафлайман, дунё!» шеърий мажмуасини ёзди. Мажмуадан ўзаро муштарак шеър, баллада, достон ҳам қасидалар ўрин олган. Уларнинг чуқур мазмуни шаклига мос. Ҳодисалар моҳияти эса зукко китобхонлар учун табиий – илмий, маърифий – маданий, бадиий – фалсафий, тарихий – тарбиявий, маънавий – ахпоқий наф. Иқтисодий – амалий тавсиялар ўринли ҳам фойдали.

Аннотация

Деновнинг тарихи узоқ минг йилликларга бориб тақалади. Машҳур «Шоҳнома»га тамал тошини қўйган Дақиқий шу тупроқда яшаб ўтган, Шайх Алоуддин Аттор Валий ҳазратлари шу заминда қўним топган. Денов қўрғони, Сайид оталиқ мадрасаси ҳамда қатор тарихий обидалар мозийдан шоҳидлик бериб турибди. Бу гўшанинг тупроғи олтин, суви хазина. Одамлари эса меҳнат билан ризқ яратиб келади. Таниқпи шоир Хушбоқ Раҳимнинг ушбу «Деновнома» китобидан Денов, унинг шонли ўтмиши, йиллар силсиласида босиб ўтган тарихий йўли ҳамда заҳматкаш одамлари ҳақидаги битиклар ўрин олган.

Аннотация

Moziy moddiy va nomoddiy, milliy va umuminsoniy qadriyatlar majmuasidan iborat. Bu majmua mustaqil Vatanimiz taraqqiyotining mustahkam poydevoridir. Hushboq Rahim ushbu asarida qadimiy, betakror Chag'oniyon sharofati bilan xuddi shu mavjud tizimlar tadrijiy kamoloti yo'lini yakqalam qilishga erishgan. Asar badiiy pishiq, tabiiy-ilmiy, tarixiy, falsafiy, huquqiy, diniy, ijtimoiy-siyosiy, ma'rifiy, tarbiyaviy, ekologik to'xtam, echim va mantiqiy xulosalarga boy. Kitobning mazmuniga shoir mehnatkash inson hamda uning milliy manfaatlarini chuqur singdirib yubora olgan. Ilm, ilmiy bilish, tinimsiz mashq Hushboq Rahimning ishonchli quroli. Zotan, istalgan badiiy asarning mohiyatini dunyo hamda uni ilmiy bilish uchun sarflangan mehnat belgilaydi.

Аннотация

"Hushboq Rahim ushbu kitobida Buxoroga nisbatan ancha qadim Poykand va undan to bugungacha o'tgan, hozir tinch va to'q umrguzaronlik qilayotgan qorako'lliklarning tirik va notirik tabiat bilan dialektik bog'liq hayotlarini she'rga solgan. Tarixiy dalil, falsafiy mushohada va tabiiy-ilmiy ma'lumotlarga boy bu asardan kitobxon o'zi uchun qimmatli hikmat va mantiqiy xulosalar topishiga ishonchimiz komil. Asar haqidagi fikr-mulohazalaringizni quyidagi elektron saytga jo'natishingiz mumkin."

Аннотация

"Qo'rg'oshin – badiiylikdan uzoq, nisbatan og'ir, tez eriydigan kimyoviy unsurlardan biri. U xalq xo'jaligining turli yo'nalishlarida ishlatiladi. Qo'rg'oshin zanglash xususiyatidan yiroq. Radioaktiv nurlarni o'tkazmaydi. Qo'rg'oshinlangan maxsus qog'ozlar oziq-ovqat mahsulotlarini tez buzilishdan saqlaydi. Qo'rg'oshindan baliqchi, masalan, to'r yoki qarmoqda, harbiylar, poligraflar o'zlaricha foydalanishadi. Lekin qo'rg'oshin ma'lum daraja issiqlikda eriydi, yana tabiiy holatiga qaytadi. Qo'rg'oshinligini yo'qotmaydi. Tarixiy jarayon ham shunday. Shu ma'noda uni biz qo'rg'oshin bilan qiyosladik. Tarixiy dostonni «„Qo'rg'oshin dunyo“» dedik. Lekin qo'lyozma bilan tanishgan o'tkir didli muxlislar, salohiyatli ustozlar dostonni «„Yurak sadolari“» deb nomlashni maslahat berishdi. Biz ustozlar maslahatini hisobga oldik. Muallif "

Аннотация

"Asl ijodkor ko'nglida bo'y ko'rsatgan tuyg'ularning shakli-shamoyilini ko'ra oladi, haroratini his qiladi. She'r yozish tuyg'ularni qog'ozga tushirishdangina iborat emas. Unga bilimdan orttirilgan mahorat bilan oro berilsa, qiymati ham shunga yarasha bo'ladi. Ijodkor Hushboq Rahimning muvaffaqiyati ilimli ekanligida. Shoirning, Siz aziz adabiyot muhlislariga tortiq etilajak she'rlari ko'nglingizga manzur bo'ladi deb umid qilamiz."