Скачать книгу

Хас-хашакдан усталик билан ясалган инда қуш боласи, юмшоқ тупроқда эса яна бири… ердагиси типирчилаб инга чиқмоқчи бўлар, аммо чиқолмас, индагиси эса бўйинларини қисиб, пусиб ётарди. У ин яқинидаги сариқ тошга ўтириб, уларни узоқ томоша қилди. Мусича болаларининг онаси йўқ… Ё улар онасизмикин?

      Қуёш ботиб тоғларга оқшом чўкди. Мусичаларнинг онаси ҳамон йўқ. У кетмоқчи бўлди. Шунда, мусичалар бўйинларини чўзиб, бирам ғалати чийилладики… Унинг юраги увушиб кетди. Мусичаларни олиб уларнинг ҳўл баданини тўлиқ ёпмаган жунларини силай-силай пастга тушди. “Энг беозор қуш. Булар одамларга фақат яхшилик тилайди. Ку-кулашлари, таъзимлари… шунақа”, деди у ўзича. Рўмолчасини машина ўтирғичига ёйиб, устига мусича болаларини қўйди. Идорага келганларида у мусича болаларини диванга қўйиб, жунини силади. Уларни ҳовлига – дарахтлар остига қўйиб юбормоқчиям бўлди. Тоғдагидай бу ерда ҳам ўз тирикчилигини ўзи қилар, деб ўйлади. Авайлаб, ҳовлига олиб чиқди. Кўмкўк ўтлар устига қўйиб, бирпас кузатиб турди. Улар жойидан қимирлайвермагач, мендан ҳайиқяпти, деб ўйлаб, хонасига қайтиб кирди. Бирпас янги журналларни титкилаб ўтириб, деразадан қаради. Мусича болалари дарахт ёнида бошларини бир-бирига тегизиб, мудраб, мунғайиб турардилар!.. У шошиб бориб, уларни олиб келди. Ҳеч қаёққа чиқармасликка аҳд қилди. Уларга жой қидира бошлади. Қоровулхона қулайдай. Айниқса, бурчакда турган шкаф тепаси. У ҳовлидан ранги кўчиб кетган эски мис товоқча топиб, унда сув олиб келди. Ер, емаса турар, деган хаёлда бозордан ярим кило тариқ олиб келди-да, бир сиқимини мусичалар олдига сепиб, уйига кетди.

      Мусичалар ўз умри билан туғилган экан. Катта бўлиб қолишди.

      III

      Совет – Япон шартномаси имзоланиб, алоҳида моддаси бир давлатдан иккинчи давлатга учиб ўтган қушларга озор бермаслик, уларни авайлаш ҳақида эди. У газетадаги шу моддага тикилиб тўймайди. Қувончини боғ қоровулига изҳор этади:

      – Эшитдиларми, отахон. Совет ҳукумати кўп танти ҳукумат, қушлар тўғрисидаям ғамхўрлик қиляпти, шунақа. Раҳмат, ҳукумат, раҳмат. Айтгандай, қушларга уя ясанг, деб эдим, тайёр бўп қолдими?

      – Энди иккита бўлди.

      – Э, тезлатинг-да, отахон, мен қушларга ваъда берганман, биродарларимизни олиб келинглар деб. Ҳали-замон келадилар, шунақа…

      У қоровулхонага кирди. Мусичалар энди учадиган, хонада йўрғалаб юрадиган, бир-бирларини қувалаб столлар остига кириб кетадиган бўлган эдилар. Сарғиш жунлари қорайиб, тумшуқлари бигиздай… Чиройли! Узун қанотларининг усти сал қорайган, ости эса оппоқ. Бирининг қанотлари худди каптарларникидай ола. У пойандоз устида йўрғалаб юрган мусичаларга қараб завқланиб:

      – Э-э, жуда гўзал бўпсизлар-ку, биродарлар. Яхши эмас, кўз тегиши мумкин, шунақа, – деди.

      Тариқ олиб келгани бозорга борди. Сотувчи чолга:

      – Илтимос, яхшироғидан беринг, яқинда мусичаларим кукулайди, шунақа, – деди.

      Чиндан ҳам, мусичалар оқшомда илк бор… илк бор ёнма-ён туриб, вазмин, самимий таъзимлар билан салом қилдилар:

      – Ку-ку-ку-ку…

      IV

      У

Скачать книгу