ТОП просматриваемых книг сайта:
La falsa esposa del jeque. Kristi Gold
Читать онлайн.Название La falsa esposa del jeque
Год выпуска 0
isbn 9788468776811
Автор произведения Kristi Gold
Жанр Языкознание
Серия Deseo
Издательство Bookwire
Ҳикоялар
БОБОСИ БИЛАН НЕВАРАСИ
Оёқларига қизил ботинка, устига кўк иштонкўйлак, бошига эски ола дўппи кийиб олган уч яшар невара, ҳаммадан олдин ўрнидан туриб, айвонга чиқади. Дастурхон атрофида ўтирганлар унга парво ҳам қилмайдилар. У даҳлизда бирпас тик туради. Тўғридан қараганда худди вақтинча ўрнатиб қўйилгандек кўринадиган катта-катта қулоқларини кўрганлар неварани тоғасига ўхшатадилар. Қуралай кўзларини, бир оз япасқидан келган бурнини, кенг ва дўнг, ҳали ғам нималигини билмаган ялтироқ пешонасини кўрганлар эса уни отасига ўхшатадилар.
Невара зинапоядан авайлаб тушади. Орқасига бир қараб қўяди. Майда-майда қадамлар билан ҳовли эшиги олдидаги мотоциклнинг ёнига бориб туради. Эсида бор, отаси билан мана шу мулойим ўриндиққа ўтирган, ўшанда бу мотоцикл дегани қаттиқ овоз чиқариб юриб кетган, невара қўрққанидан отасини маҳкам қучоқлаб, кўзларини юмиб олган эди. Мана, у бугун ҳам мотоциклга минади, ўзининг минмоқчи эканлигини билдириш учун орқа ўриндиққа қўлини теккизиб туради. Ҳадемай отаси ҳам келади, сўрайди:
– Йўл бўлсин?
– Мен ҳам бораман.
– Қаёққа?
– Ишга.
– Ҳа-а. Директоримиз кеча педсоветда сени сўраётган эди, нега ишга келмаяпти деб, – дейди отаси ҳазиллашиб.
Невара отаси айтган сўзларга деярли тушунмайди. Ҳатто айрим сўзларни биринчи эшитиши. Аммо шундай бир нарсани пайқаб қоладики, кимдир: холасими, аммасими уни келсин, дебди. Боради, боради.
Шу пайт отаси бир нарсани тепади, пат-патлаган товуш чиқади. Невара бир чўчиб тушиб, киприкларини пирпиратади.
Агар олиб кетмасангиз, йиғлайман, дегандек, лабларини буради, елкасини силкиб, бораман, дейди. Отаси парво қилмай кетади. “Пат-пат”нинг орқасидан тутун чиқади, невара тутун ичида қолади. Ана энди, у ерга ағанаб, аламидан чиққунча йиғламоқчи бўлади. Аммо… бобоси ёмон. Юмшоқ тупроққа ағанаб, мазза қилиб йиғлаб олишга қўймайди. Неварасини қўлидан етаклаб ичкари олиб кириб кетади. Ҳар қалай ёмон бўлса ҳам ўзи билган одамлар ичида бобосини яхши кўради. Сабабки, бобоси ҳозиргина унга токчадан шоколад олиб берди.
Неварасининг кўнгли ниманидир истайди. Бир куни бобоси уни қаергадир олиб борган, у ерда катта-катта уйлар бор, одамлар кўп экан, кўчаларда олма, бодрингларни одамлар ҳаммага кўрсатиб ўтирар экан. Ўшанда бобоси унга ширин сув олиб берган эди. Невараси ҳали-ҳали эслаб лабларини ялаб қўяди. У ҳозир, яна шу ерга олиб боринг, дегиси келади, лекин айтолмайди, қаерга борганини ўзи ҳам билмайди. Бобосининг тиззасига ўтириб олиб хархаша қилади.
– Жим ўтир, жим. Қара, анавуни қара. Эҳ-ҳе, болаларни қара, – дейди бобоси бурчакда турган телевизорга ишора қилиб.
Невараси бу ярми шиша катта қутининг телевизор деб аталишини яқиндагина билди. Аммо ҳалигича унинг номини айтолмайди. Бобоси телевизорда қизиқ томоша кўриб кулиб юборади. Невараси нима гаплигини пайқаса-да, бобосига қўшилиб кулади. У томошага қараб ўтириб, ҳайрон бўлади: бунча кўп одамлар қандай қилиб шу кичкина қутининг ичига сиғади?..
– Бобо, бу одамлар қаерда?
– Телевизорнинг ичида-да, улим.
– Шунинг ичида уйи ҳам борми?
– Бор, улим, бор. Ҳаммаси бор.
– Уларнинг шоколадиям борми?
Миттигина невараси ўзича, кишилар учун энг ширин ва керакли нарса шоколад деб билади. Шунинг учун ҳамма нарсани аввало шоколадга таққослаб кўради. Неварасининг саволи жавобсиз қолади, телевизорда ҳеч нарса кўринмай қолгани учун бобоси уни ўчириб қўйиб, ҳовлига чиқиб кетади. Невараси қўли билан деворга суяниб ўрнидан туради. Кўрсаткич бармоғини оғзига тиқиб, бошини чапга сал қийшайтириб, телевизорга бирпас қараб туради. Сўнг аста-аста телевизорнинг орқасидан ичига қарайди – йўқ. Чаккасини телевизор ёнига теккизиб қулоқ солади – йўқ. Ҳалиги одамлар йўқ. Ҳозиргина шунинг ичида эди… Қаёққа кетди улар?..
У ҳайрон бўлиб, уй ичига назар солади. Печка олдида турган кичкина машинасини кўриб қолади. Машина олдига боради. Шу ерда турган синглисининг қўғирчоқ қизини оёғидан судраб келиб, машина устига ўтирғизади. Машинанинг узун ипларидан судраб ҳовлига чиқади, чеккароқда бир нималар қилиб ўтирган бобосига қарайди. Бобоси дераза ясаяпти. Олдида усталар учун керакли асбоблар, ҳар хил ҳажмдаги ёғочлар сочилиб ётибди. Вақт-вақти билан ёғочга чизади-да, сўнгра кичкина қаламини қулоғи устига қистириб қўяди. Буни кўрган невараси завқ билан кулади ва ўзи ҳам шундай қилиш учун қалам қидиради, бироқ тополмайди. Машинасини судраб дарахтлар орасига қараб кетади.
Бобоси кўз остидан неварасига қараб қўяди. Яна ишини давом эттиради. Бобоси пенсия чиққанига икки ойча бўлди. Ҳукумат уни тақдирлади. У пенсияга чиқмасдан олдин қачон пенсияга чиқиб мундоқ дам оларканман, деб ўйларди. Иш деганлари жонимгаям тегди, деб қўярди. Мана, орзусига етди. Аммо ўзини қўярга жой тополмай қолди. Нима иш қилишини билмайди. Ишлаб ўрганган одам – ҳадеб ётавергиси келмайди. Ҳовлини кузатиб, кўзига ёмон кўринган нарсаларни – деворнинг кўчган жойларини, бузилган деразаларни, эшикларни тузатади. Токларнинг учини