Скачать книгу

чиқиб кетганига кўзи тушган икки нафари қиличларини суғуриб, хонадан чопиб чиқиб, ғолибга ёпишдилар. Аммо, айни шу онда Атос, Портос ва Арамислар ҳам ўз навбатида бўсағада пайдо бўлдилар ва ёш дўстларига ҳужум қилаётган икки гвардиячига ёпирилиб, уларни ўзлари томон ўгирилишга мажбур қилдилар. Шу пайт Бернажу йиқилиб тушди, тўрт кишига қарши иккаловигина қолган гвардиячилар шовқин кўтаришди:

      – Де Ла Тремулнинг одамлари, ёрдамга!

      Бу нидога де Ла Тремулнинг уйида бор одамлар ёғилиб чиқди-ю, тўрт мушкетёрга ташланишди.

      Лекин, мушкетёрлар ҳам ўз навбатида жанговар наъра тортдилар:

      – Мушкетёрлар, ёрдамга!

      Бу ҳайқириққа ҳамиша лаббай дейиларди. Мушкетёрлар падари бузрукворнинг душмани эканини ҳамма билар, кардиналга бўлган бу адовати учун улар манзур эдилар. Шунинг учун Арамис айтгувчи Қизил Герсогга хизмат қилмаган бўлак полкларнинг гвардиячилари шу хил тўқнашувларда қирол мушкетёрларининг ёнини олардилар. Айни шу пайтда жаноб Дезессара полкидан уч гвардиячи ўтиб кетмоқда эди, улардан икки киши тўрт биродарларига ёрдамга отилди, бу орада учинчиси эса:

      – Мушкетёрлар, ёрдамга! Ёрдамга! – дея бақирганича де Тревиль уйига қараб, елдек учиб кетди.

      Ҳар доимгидай жаноб де Тревилнинг ҳовлиси ўз полкидаги аскарлар билан гавжум бўлиб, улар биродарларининг ёнини олгани югуришди. Умумий ур-йиқит келиб чиқди, лекин, устунлик жаноб де Тревиль одамларида эди. Кардиналнинг гвардиячилари билан жаноб де Ла Тремулнинг одамлари рақибаларининг ҳам ўзлари билан киришига тўсқинлик қилиш учун дарвозани беркитишга аранг улгуриб, ҳовлининг ичкарисига чекинишди. Ярадор Бернажу бундан илгарироқ жуда оғир аҳволда уйга олиб кетилган эди.

      Мушкетёрлар билан уларнинг шериклари ҳаяжони авжига чиқиб кетди, энди де Ла Тремул одамлари қирол мушкетёрларига ҳужум қилишга ботингани қасдига уйга ўт қўйиб юбориш керакмикин, деган фикр туғила бошлади. Кимдир ўртага ташлаган бу таклиф завқ билан қабул қилинди. Аммо, хайриятки, соат ўн бирга занг уриб қолди. Д’Артаньян билан унинг дўстлари қабулни эслаб қолишди. Шундай қойилмақом ҳазил уларнинг иштирокисиз ижро этилишидан қўрқиб, бу бебош каллаларни совутишга ҳаракат қилишди. Ҳар қалай бир-иккита тош учиб бориб, дарвозага тегди. Лекин, дарвоза мустаҳкам экан. Бу оломоннинг шаштини қайтарди. Бундан ташқари, сарбонлар оломондан ажралиб чиқиб кетишган ва аллақачон ҳамма гапдан хабар топган де Тревилнинг уйига томон кетмоқда эдилар.

      – Дарров Луврга! – деди у. – Луврга, бирор дақиқа зое кетмасин, қирол билан, уни кардинал огоҳлантирмасдан илгари учрашиб кўрайлик. Биз бу ишни кечагининг давоми қилиб кўрсатамиз, иккаласи бир кета қолади.

      Жаноб де Тревиль тўрт оғайни ҳамроҳлигида Луврга шошилди. Лекин, у ерда мушкетёрлар капитанини лол қолдириб, қиролнинг Сен-Жермен ўрмонига буғу овлагани жўнаб кетганини хабар қилдилар. Жаноб де Тревиль бу янгиликни икки марта такрорлашга мажбур қилиб, гал сайин кўпроқ қовоғини соларди.

      – Овга

Скачать книгу