Скачать книгу

бўлган тақдирда ҳам ҳамиша ҳурмат қўзғатади. Мушкетёрлар қиличлари билан жасур гвардиячига салют бериб, уларни қинига солиб қўйдилар. Д’Артаньян уларга таъсиб қилди, сўнгра тик қолган ягона гвардиячи ёрдамида монастир пешайвонига Жюссак, Каюзакни ва Арамиснинг фақат яраланган рақибини элтиб қўйди. Тўртинчи гвардиячи айтганимиздек ўлдирилган эди. Сўнгра кираверишдаги қўнғироқларни чалиб қўйиб ва беш қиличдан тўрттасини ўзлари билан олиб, шодликдан маст ҳолда, жаноб де Тревилнинг уйига йўл олдилар.

      Улар кўчанинг бор энини эгаллаб, қўл ушлашиб, дуч келган ҳамма мушкетёрларга гап қотиб боришардики, пировардида бу тантанали юришга ўхшаб қолди. Д’Артаньян сархуш эди. У Атос билан Портослар орасида, уларни меҳр билан қучиб борарди.

      – Мен ҳали мушкетёр бўлмасам ҳам, – де Тревиль уйининг бўсағасида янги дўстларига юзланиб гапирди у, – ҳарҳолда, шогирд бўлдим, деб ҳисоблашим мумкин, тўғрими?

      VI

      Қирол Людовик XIII ҳазрат олийлари

      Бу воқеа кўп шов-шувга сабаб бўлди. Жаноб де Тревиль ўз мушкетёрларини оғзида сўкар, зимдан эса табрикларди. Бироқ, вақт ғанимат: зудлик билан қиролни огоҳлантириб қўйиш лозим. Жаноб де Тревиль ҳам Луврга ошиқди. Лекин фурсат ўтган: қирол кардинал билан эшикни ичидан беркитиб ўтирарди. Де Тревилга қирол ҳозир жуда банд, ҳеч кимни қабул қилолмайди, деб айтилди. Де Тревиль кечқурун соат бирда, қирол карта ўйнаётган пайти ташриф буюрди. Қирол ютмоқда эди ва бошқалардан фарқли ўлароқ ҳазрат олийлари ўта хасис бўлгани учун шу муносабат билан жуда димоғи чоғ эди.

      – Қани, бу ёққа келинг жаноб капитан! – анча йироқдан капитанга кўзи тушиб қичқирди у. – Яқинроқ келинг, мен сизни яхшилаб койиб қўяй. Мушкетёрларингиздан арз қилиб, ҳузуримга падари бузруквор келгани ва азбаройи ҳаяжонланганидан суҳбатдан кейин, ҳатто, ётиб қолгани сизга маълумми? Бу қандай гап: мушкетёрларингиз каллакесар, шайтон-пайтонми ўзи?

      – Йўқ, ҳазрат олийлари, – бир луқмадан кейиноқ гап қаёққа айланишини фаҳмлаб, жавоб берди де Тревиль. – Йўқ, худди акси: булар энг кўнгилчан, энг беозор, кафилманки, ёлғиз бир нарсани, қиличлар ғилофни ҳазрат олийларининг хизмати учунгина тарк этишини ният қилган одамлар. Лекин, на чора: жаноб кардиналнинг гвардиячилари ҳар ерда уларнинг жиғига теккани-теккан, йигит бечоралар лоақал полкининг шарафи учун ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлиб қолишяпти.

      – Қулоқ солинг, жаноб де Тревиль! – хитоб қилди қирол. – Қулоқ солинг! Гап роҳибалар жамоаси хусусида деб ўйлаш мумкин. Дарҳақиқат, азиз капитаним, сизни капитанлик унвонидан маҳрум этиб, монастир нозири қиламан, деб ваъда берганим мадмуазел де Шамрога тортиқ қилиб юбориш истаги туғиляпти менда. Лекин, сўзларимга ишонади деб хаёл қилманг. Мени-чи, жаноб де Тревиль, Одил Людовик дейишади, қани, ҳозир кўрамиз…

      – Айни шу адолатдан кўнглим тўқ бўлгани учун, қарорингизни сабр-қаноат ва тўла хотиржамлик билан кутаман, ҳазрат олийлари.

      – Кутинг, кутаверинг, – деди қирол, – мен сизни кўп куттириб қўймайман.

      Бу орада ўйиндаги омад қиролдан юз ўгира

Скачать книгу