ТОП просматриваемых книг сайта:
Уч мушкетёр. Александр Дюма
Читать онлайн.Название Уч мушкетёр
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-894-8
Автор произведения Александр Дюма
Издательство Kitobxon
Портос билан Арамис аллақачон келган ва эрмак учун бир-бирларига копток ирғитишмоқда эдилар. Ҳамма жисмоний машқларда жуда чаққонлик кўрсатадиган Атос д’Артаньян билан майдончанинг қарши томонида туриб, уларга суришишни таклиф қилди. Лекин, гарчи, чап қўли билан ўйнаса-да, бу хил машқ учун жароҳати ҳали жуда янгилигини тушунди. Шу зайл д’Артаньян ёлғиз қолди, ҳамма қоидалар бўйича ўйнамоқ учун ҳали ўта тажрибасизлигини огоҳлантириб қўйгани учун мушкетёрлар ҳамон очко ҳисобламай, копток ирғитардилар. Портоснинг забардаст қўлидан чиққан бир копток учиб ўта туриб, д’Артаньяннинг юзига тегаёзди, агар копток учиб ўтиб кетмай, унинг юзига теккан тақдирда, эҳтимол қабулнинг иложи бўлмаслиги йигитнинг хаёлидан ўтди, чунки унинг бора олиши даргумон бўлиб қолади. Ахир гасконча тасаввурида намоён бўлишича, унинг бутун истиқболи шу қабулга боғлиқ эди-да. У илтифот ила Портос билан Арамисга таъзим қилди-да, улар билан беллашишга қурби етганда ўйинни давом эттиражагини айтди. Шу сўзлар билан у арқоннинг нарёғига ўтиб, томошабинлар орасидан ўрин олди.
Д’Артаньяннинг бахтига қарши падари бузруквор гвардиясиларидан бири томошабинлар орасида эди. Биродарлари кеча учраган мағлубиятдан куйиниб, бу гвардиячи қасос олишга ўз-ўзига сўз берган эди.
– Мана бу йигит коптокдан қўрқса, ажаб эмас, – қўшнисига мурожаат қилиб деди у. – Бу – мушкетёрларнинг шогирди бўлса керак.
Д’Артаньян илон чақиб олгандай ялт этиб ўгирилди-да, бу қўрс сўзларни айтган гвардиячига тикилиб қаради.
– Нима гап? – мўйловини масхараомуз бураб, давом этди гвардиячи. – Менга хоҳлаганингизча қарайверинг, азизим, айтдим-қўйдим-да.
– Бироқ, айтганларингиз ниҳоятда равшан бўлиб, изоҳ талаб этмагани важҳидан, – жавоб берди д’Артаньян, – мен орқамдан юришингизни сўрайман.
– Қачон экан? – ҳамон ўша масхарали оҳангда сўради гвардиячи.
– Шу заҳоти, қани, марҳамат қилинг.
– Сизга менинг кимлигим маълумдир, деган умиддаман.
– Бу менга сира маълум эмас, бунинг устига фарқи ҳам йўқ.
– Аттанг! Номимни билгач, бу қадар шошмай қолармидингиз.
– Хўш, номингиз нима экан?
– Бернажу, хизматингизга тайёр.
– Демак, жаноб Бернажу, – хотиржам жавоб берди д’Артаньян, – мен сизни чиқаверишда кутаман.
– Бораверинг, тақсир. Орқангиздан кетяпман.
– Ортиқча шошма-шошарлик қилманг, тақсир, токи бирга чиққанимизни ҳеч ким пайқаб қолмасин. Биз шуғулланажак ишга ортиқча гувоҳларнинг кераги йўқ.
– Яхши, – номи лозим таассурот қолдирмаганидан ҳафсаласи пир бўлиб, рози бўлди гвардиячи.
Бернажунинг номи ҳақиқатан ҳам ҳаммага маълум эди, ёлғиз д’Артаньянгина бундан истисно бўлса, эҳтимол. Зеро, бу қирол ва кардиналнинг фармонларини юз-хотир қилмасдан ҳар кун содир бўлиб турган тўқнашув ва олишувларнинг деярли ҳаммаси иштирокчисининг номи эди.
Портос