Скачать книгу

келиним деб.

      – Кетган бўлса, келинини деб эмас, масалага тўғри қараганидан. Хатолик ўзи ўғлидан ўтган эди. Пушаймон бўлиб юрибди Номозали.Ярашаман, дейди Доно билан. Ота, мени кечиринг, деб олдига борган экан. Давлат бобо: “Сенинг тутуруғинг йўқ. Ичишнийўққиладиганкасалхонага бориб ётасан, бўлмасам, хотининг билан яраштирмайман”,– дебди. Донони урганига жа-а хафа бўлган экан, бояқиш бобо. Хайр… эмасам, турай мен… Чой учун раҳмат.

      Ҳошимжоннинг қўзғолаётганини кўриб, мен ҳам ўрнимдан тўрдим.

      Мамадолим бува:

      – Чойга тўладингми, Ҳошим…Менам борай, телевизорда яхши томоша бор дейишади. Тўхтасин, сен эртага номозгарда Карим ўриснинг уйига кириб сувратимни ол, эрталаб тушиб қўяман… Ие, газетанг янгими? Менга бер.

      Мамадолим бувамойли қўллари билан газетанинг “Ўзбекистон бўйича пахта топширишнинг бориши тўғрисида маълумот” деган жойини пайпасланиб топиб ўқиди. “Бай-бай, ҳай-ҳай, ҳимм”–деб қўйди.

      – Қанақа сурат?– сўрадим ҳайрон бўлиб.

      – Ҳали Жаъмо айтди-ку, бир нарса қиламиз деб.

      – Ҳа- а, хўп бува.

***

      Соат ўнларда “Ўзбекистон”да бўлдим. Ашир акалар кўчасидан кетавердим. Доно далада, барибир уйда ҳеч ким йўқ, деб ўйладим. Ашир аканинг ўзи ҳам уйда ўтирадиганлардан эмас. Кеча Саидқосимовдан Давлат бобо қайси бригададаишлаётганинисўрамаган эканман-да.

      Бир боланинг йиғлаган овози эшитилди. Қарасам, Кенжа хола. 4-синфда ўқийдиган набираси Солижонни қулоғидан ушлаб турибди.

      – Ҳали сенми, пахтадан қочиб келадиган, бобонггаайтиб, бир адабингни бердирмасам!…Солижон,майли, хафа бўлма, айланай, борақол, ўғлим.

      – Саломатмисиз, хола?

      – Ҳай. Тўхтасинбоймисан? Кел. Қани, уйга юр-чи, онанг эсон-омонми? Ҳув, сизларнинг тарғил сигирларинг бўларди, ҳалиям борми? Нуқул адашиб, бизнинг ҳовлига кириб, бир айланибкейин чиқиб кетарди. Тавба.

      – Бор. Мен… Давлат бобонинг олдиларига келгандим. Ишим зарур.

      – Йўқ-йўқ-йўқ, минг зарил бўлгандаям, бир пиёла чой ичиб кетгин. Ҳеч унақа қилмагин, болам.

      – Холла, дейман,сиз ҳам бу томонларга келворибсиз-да!

      – Ҳа, энди, бўзчининг мокиси бўлиб қолдик, бир куну ёғда бўлсак, бир кун бу ёқда. Чолимам хўп қайсар-да. Доно билан ўғлим ярашиб олишган-у, бу унамагани-унамаган.

      Катта чўян қозонда сув қайнаяпти. Кенжа хола ўчоққа кичкина қоп-қора қумғон қўйди.

      –Вой-бў, бунча кирни қандай ювасиз, хола?!

      – Бе, эрмак, болам, эрмак! Ҳозир Доно ҳам келиб қолар. Ёрдамчи қизларнинг кўйлак, рўмоллари,ювиб берай десам, кўнишмайди. Чолимга айтиб олдиртириб келдим.

      – Давлат бобо қайси биргададалар?..

      – Ҳей, қайси биргатталигини билмасаканман. Тавба. Ишқилиб, уч чақиримча жойда қувур бор дейди, қувурдан шундоқ ўтганингдан кейин, тез юрсанг ярим соатда етасан,дейди. Ҳали борганим йўқ, қўлим бўшаб.

      Бир пиёлачой ичиб,хола билан хайрлашдим. Узоқ юрдим.

      Сўрасам, бобони партком машинасида олиб кетибди.

      Қаёққалигини айтмапти.

      Идорада суриштирсам, бир киши:

      – Районда

Скачать книгу