ТОП просматриваемых книг сайта:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi
Читать онлайн.Название Seçilmiş Eserler 2. Cilt
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Rauf Parfi
Издательство Elips Kitap
Калхўзимиз жуда машҳур эди. Ҳамроқул Турсунқуловнинг шарофати билан калхўзга Комил Яшиндан тортиб Жавоҳарлаъл Неругача келишган. Каганович, Хрушчов, Пол Робсонлар ташриф буюришганида биз қизил галстукни бўйинга боғлаб, пионерчасига “доим тайёр” бўлиб кутиб олганмиз.
Аммо Ҳ. Турсунқулов саводсиз бўлса-да, доно киши эди. Жуда бой кутубхонаси бўларди. Дастлаб шу кутубхонадан фойдаланганман. Эркин ака Дадахонов деган кишининг кутубхонасидан Амин Умарий, Зафар Диёрнинг китобларини олиб ўқиганим ҳамон эсимда. Ўзиям қўлимга нима тушса ўқиб ташлардим, ҳатто оддий расмий иш қоғозларигача ўқиб чиқардим, у ўзбекчами, ўрисчами– фарқи йўқ эди. Шунақа бир ташна, аломат эканмиз-да.
Кейинчалик Абдуллажон билан ўзимиз алоҳида кутубхона ташкил қилдик. Еттинчи синфгача тўлиқсиз мактабни калҳўзда ўқигач, тўққиз-ўнинчини Шўралисойда битирганман. У пайтда мактаб ўн бир йиллик эди. Ўшанда оиламиз билан Янгийўлнинг марказига кўчиб бордик. Янгийўлда ўн биринчи синфнинг кечкисида ўқидим. Кундузи босмахонада ҳарф терувчи бўлиб ишладим. Балоғатга етмаганим учун тўрт соатлик ишдан сўнг хўжайин рухсат бериб юборар эди. “Янгийўл” деган район газети редакцияси ҳам шу ерда жойлашганди. Илк шеърларим шу газетда чиққан.
1960 йилда Тошкент дорулфунуни филология факультетининг журналистика бўлимига ўқишга кирдим. Бу бўлимнинг муҳаррирлик деган таҳин бир бўлимчаси бўларди. Ўшанда таҳсил олганман. Ўқишни охиригача ўқиганман, диплом олмаганман, холос. Абдулла Ориф, Чўлпон Эргашлар билан шу ерда танишиб, дўстлашганмиз.
Ўқишни тугатгач, 1966 йилдан “Янгийўл” газетасида ишлай бошладим. 1965 йили ёзиб юрган шеърларимни жамлаб, “Эрк” деган тўплам тайёрладим. Абдулла Ориф нашриётда (“Ёш гвардия”да эди чоғи) муҳаррир бўлиб ишларди. Бориб, тўпламни унга топширдим. Абдуллажон тўпламни ўқиш учун бир ҳурматли ёзувчига бериб юборган экан, шундан сўнг қўлёзманинг қорасини ҳам кўрмадим.Кўп ўтмай ёзувчининг “Эрк” номли қиссаси чиқди. Бу гапларни, ўйлайманки, ҳазил маъносида қабул қиласиз. Чунки, муҳаррирдан ҳам, ёзувчидан ҳам ҳеч қачон гина қилмаганман.
Биринчи шеърий тўпламим 1968 йили3 Ғафур Ғулом номидаги нашриётда чоп этилди. Иккинчиси таржима китоб эди. Нозим Ҳикматдан. “Инсон манзаралари”нинг юиринчи китоби. У 1970 йили Абдулла Орифнинг кўмагида нашр этилди. Кейинчалик Карло Каладзе шеърларидан “Денгиз хаёли” деган мажмуа тўплаб таржима қилдим ва у
3
Муаллиф бир йилга адашаяпти. Биринчи китоб “Карвон йўли” 1969 йилда нашр этилган.