Скачать книгу

Совет Ҳаво Йўллари учоғига минган йўловчилар орасида, диққатимни энг кўп тортган у бўлди. Май ойининг хотири ҳисобланувчи иссиқ бир кунга қара-май, ложувард либоси ичига ўрдакбоши яшилидан қалин бир тўқима қалпоқ кийган-ди. Учоқда, зериккан юриш билан келиб,олдимдаги бўш қўлтиқ (кресло) нинг бошида бир муддат тўхтади. Юзига диққат билан қарадим: 50 ёшлардан ошмаган эди. Сочлари калта кесилганди. Адана иссиғида қорайган пахта теримчиларига ўхшар эди. Бироз йирик ва этли бурун катакларининг оғзидаги қиллар, қайчи билан кесиладиган даражада ўсиқ эди. Қаҳваранг кўзлари билан атрофга саволсиз индамай боқар эди. Ичимда “Ажабки, ўзимиздан экан” деб ўйладим.

      Худди йиқилгандай қўлтиққа ўзини ташлади. Учоқ тиқилинч эмасди. Ўзи сарғиш, кўзи мовий рус йўлчилар орасида, иккимиздан бошқа қорасочлилар йўқ эди. Кўзларимни ундан узолмасдим.

      Учоғимиз Эсенбўға узра юксалар-юксалмас, камарини боғлади. Ён чўнтагидан чиқарган “Самсун” қутисини (пачкасини) бироз ярим буралиб бир эски дўстдай менга узатди:

      -Қани бир сигарет тутат! Зерикишнинг давоси! Ол!

      Ичимга бир илиқлик таралди. Ўзимиздан эканлигига севиндим:

      –Раҳмат!-дедим.-Агар йўқ демасанг,зерикишни гаплашиб тарқатайлик. Менинг ёнимга ўтмайсанми?

      –Бош устига, жоним билан!

      Ўрнидан турди. Ўнг тарафидаги бўш қўлтиққа болаларча софият билан кулимсираб ўтирди. Ўнг кафтини юрагининг устига бостираркан юзимга боқди.

      -Ассалому алайкум!

      – Ваалайкум ассалом! Саломат бўлинг! Йўл бўлсин?

      -Жамбулга!

      –Истанбулга денг?

      -Жамбулга! Жамбулга! Жамбул ўрислар қўл остидаги бир шаҳар!

      –Сен ўша ерликмисан?

      -Ҳаааа!

      –Отинг нима?

      –Жума! Яъни чоршанба, пайшанба деймиз-у! Шунақа-да! Сен ҳам отингни айт, мумкин бўлса!

      –Ёвуз!

      -Ёғуз, шундаймасми?Буюк бир подшоҳнинг оти!

      –Ёғуз эмас, Ёвуз! Ёвуз!

      Кулди. Қўли билан бир ярим доира чизди.

      -Биз Ёғуз деймиз.Иккиси ҳам бир!

      –Яхши. шундай бўла қолсин! Анқарага нега келгандинг? Хайрдир, иншоллоҳ ? (Яхшиликкадир, худо хоҳласа?)

      -Самсунда амаким бор эди.Амакимнинг болалари бор эди. Уларни зиёрат қилишга келдим.

      –Яхши. Топдингми амакингни? Кўрдингми амакингнинг болаларини?

      –Ҳаа! Менда адреслари бор эди зотан! Доим мактублашиб турардик. Дунё кўзи билан бир кўрайин амакимни, болаларини, дедим!

      –Яхши. Амакинг сени қандай қаршилади (кутиб олди)?

      -Амаким мени уйининг эшигида кўрар-кўрмас таниди;бўйнимга осилди.Мени ҳам ўпар, ҳам ҳидлар, ҳам йиғлар эди.

      Бирдан кўзларини мендан олиб қочди.Бир оз дарчадан кўк юзининг мовийлигини маҳлиё бўлиб кузатди. Мен уни кўздан кечирдим, ложувард

      жакетининг дазмолсизлигидан қават-қават букилган кенг ёқаларига йирик

      кўзёшлари сизилиб оқарди. Кўзларини кафтининг ичи билан артиб олгандан кейин давом этди:

      -Мен жуда

Скачать книгу