ТОП просматриваемых книг сайта:
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов
Читать онлайн.Название ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Коллектив авторов
Издательство Yangi asr avlodi
“Туркология турк тилини, турк адабиётини, турк тарихини, турк санъатларини, турк одат ва анъаналарини… Туркияда ва Туркия ташқарисида тадқиқ этувчи, анализ қилувчи бир илм тарм оғидир.
Туркологиянинг Ғарбда 150 йиллик бир кечмиши бор. Бизда эса бу майдонда 60 йилдан бериишлар қилинмоқда. Тадқиқот ларимизни тамоман илмий қолиплар доирасида юритамиз. Ҳеч бир сиё сий фиклар билан ҳаракат қилмаймиз. Туркологлар ўлароқ ҳеч бир сиёсий ташкилот билан боғлиқ эмачмиз. Биз, миллат ўлароқ дунёнинг энг бой, энг кўзга ташланган м аданий хазиналарга соҳибмиз.Бу зангин маданият борлигимизни ўртага чиқармоқ, айни чоғда бутун инсониятга ҳам хизмат этмакдир.Бу жиҳатдан Туркиямизнидунёнинг турлиерларида бўлган Туркология Институтларининг м аркази ҳолига келтиришни истаймиз. Аммоафсуслар бўлсинки,ўз ўлкамизда, турли имконсизликлар билан, турли тушунмасликлар билан юзма-юз келмоқдамиз.Бизнингн бу илмий ишларимизни, ҳамон “ирқчилик-Туронсчилик” дея айбловчи ойди нларимиз, идорачиларимиз бор. Демак, биз 60 йилдан бери Туркология не демак экан-лигини тушунмаётган бир қатор таъсири кучли бўлган етакчи доиралари-мизга англатишимиз керак. Туркологиянинг “ирқчилик-Турончилик” эмаслигини, аввало ҳукумат оламларимизга, сўнгра зиёлиларимизга ўргатиш учун ҳаракат қилишимиз керак.”
Проф.Қорпотнингбу исёнкор шикояти аҳволни на қадар яхши тушун-тиради! Туркияда, турли имконсизликларга ва англамасликларга қарамай,
биз беш марта Халқаро Туркология Конгресси ўтказа олдик. Лекин турк маданиятига, бу орқали миллатимимзга хизмат қилиш учун чирпина ётган олимларимизга ҳам “ирқчи-Турончи” ёрлиғини таққанмиз. Энди Туркияда
миялари бир бордоқ сувдай туриб қолган ва усти ялтироқ одамлар, турк
маданияти устида ишлаётган олимларимизни”ирқчи-Турончи”деб чақма чақарлик билан бошларига бало ёғдирмоқдалар. Бу катта ғафлат ва жа-ҳолат турккларга душман бўлганларни ҳам ҳайрон қолтириб ва ҳатто уял-тириб қўймоқда. Булар ер юзида ажабтовур бизга хос ғаройибликлардир.
Бу кишилардан сўранг:
-Шарқ ва Ғарб дунёсида 150 йилдан бери туркология устида ишлаётган ва бизнинг туркологларимиздан ортиқроқ ишлар қилган, кўпроқ асарлар ёзган аслан рус, инглиз, француз,, олмон, италйан, американ, япон, ҳинд,хитой, румин, булғор туркологлар ҳам турк ирқчиларими, Турончилик савдосига мубтало бўлиб тадқиқотлар қилишаётирми?
Шунда англашиладики, бир қатор “қўли узунларва етакчилар” мада-ният миллат ҳаётининг шоҳтомири эканлигини ҳанузгача фарқига бормаёт-ганлари ойдинлашади. Шунинг учун ҳам зиёлиларимизнингва сиёсатчила- римизнинг жуда катта қисми масаларимизга шунчаки иқтисодий нуқтаи назардан қарамоқдалар. Туркияда ҳар йили тахминан етти фоиз тикланиш тезлигининг ошиши ҳар нарсани ҳал этади деб ҳисобламоқдалар. Буни нуқсон деб, янглиш деб баҳолаш керак! Туркия етти тугул, етмиш етти фоиз тикланиш тезлигига эришар балки. Аммо давлатимиз ва ва ойдинла- римиз