ТОП просматриваемых книг сайта:
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов
Читать онлайн.Название ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Коллектив авторов
Издательство Yangi asr avlodi
-Туркистонда ва Озарбайжонда яшаётган қондош қавмларимиз тарихлари бўйича, ҳеч мустақил қура олганларми?Ҳур яшай олганларми?
-–
Шундай бошланган сўроқлардан миям оғриб кетганини ҳис этдим.
Отам қаҳрланиб айтганидай, кўрдимки,Туркияда кўп нарсалар билишимиз керак бўлган мазуларда ҳеч бир нарсани билмас эканмиз ёки жуда оз нарсалардан хабардор эканмиз.Бу қашшоқ саволлар ёнида кўп асил
ҳаракатларга ҳам гувоҳ бўлнимни ёзишим керак. Туркистон ва Озарбай-жонга ҳеч бормаганлари ҳолда, мени ҳайронликларга учирган, зиммасида бой маълумотларни олиб юрган ёшлар билан танишдим. Миллий мадани-ятимизни қувватлантирувчи у тупроқларин, худди ўша ерларда ўсиб улғай-ган мамлакатларимиз каби таърифловчи ёшлар келажагимизнингёруғлиги бўлажаклар. Чунки барча хусусиятлари билан Туркистонни ва Озарбай-жонни билмасдан ва севмасдан маданий мақсадимизни тўла-тўкис маъно-си билан қучоқлашимиз мумкин эмасдир. Тилимизнинг, тарихимизнинг, достонларим изнинг, санъатимизнинг,инончларимизнинг, анъаналаримиз-нинг, ўйинларимизнинг… манбаларини шунчаки Онатўлидан изламоқ, менинг қаноатимча ярим қолмоқдир.
Мен маданиятнинг ва севгининг миллий ҳаётимиздаги бунёд этувчи, яратувчи, халос қилувчи кучини билганим ва кўрганим учун, мавзуларга
фақат шу нуқтаи назарлардан қарашга уриндим.
Бу асно жуда кўп ерда, эскитурк юртлар и билан алоқфадор ўлароқ сиёсий сўроқлар билан ҳам юзма-юз келдим. Ташқи турклар мавзусида фақат кўтарилган қилич каби турган ота юраги фақат Буюк Туркистон даъвоси учун урган азиз дўстим Курд Ториқ Ўзхондан ҳам, саёҳат қайдларим муносабати билавн узун бир мактуб олдим.Ёзган лари, айни чоғда,буюк бир қатламнинг ўртоқ қаноатини тилга келтиргани учяун,у ҳақда тўхталиб ўтишни ва изоҳлашни зарур деб топдим. Курд Ториқ Ўзхон узун мактубининг бир бўлимида мени шундай танқид қилади:
“Ташқи турклар даъвосининг ожиз бирэри(эркаги) ўлароқ айтаманки,бир ўлкага кўнгил берганларнинг фаолиятларини ҳис оламидан ақл майдонигайўналишларининг замони кеелди ортиқ.
Зотан Ҳинд бир мутафаккирининг шундай бир хулосаси бор:
”Мол десанг Ҳиндистонда, шон десанг Усмонли саолтанатида, ақл десанг Фарангистонда! Аммо фарангнинг ақлига қарангки, ҳам Ҳинднинг молига, ҳамда Усмонлимнинг шонига эришди.”
Шунингдек мен ҳам бу ҳикматларнинг нури остида , ташқи турк-ларнинг даъволарига ортиқ ҳис йўли билан эмас, ақл йўли билан эътибор бермоқ керакдир, дейман. Менинг ҳам ўн кунлик Совет Иттифоқи саёҳа-тимнинг саккиз куни Ўзбекистонда, икки куни Москвада ўтди.
Мен кўп йилларимни рус тарихини ва руҳини ўрганишга сарфлаган-ман. Ўз билгимча Туркистон масалаларини ўрганишга ҳаракат қилдим Шу жиҳатдан Советларга кетганда, амин бўл, ҳеч ҳаяжонланмадим ва ҳайрон бўлмадим. Назаримда асрлардан бери у тупроқларда яшардим. Чиқарган хулосам мана бундай:Рус, тарих саҳнасига чиққанидан буён, жуда ақлли ҳаракат қилмоқда, бемисл бир қайсарлик билан, сабр