ТОП просматриваемых книг сайта:
Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Ҳаёт қайиғи (1 китоб)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-895-1
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Ҳамонки устоз отадан улуғ экан, “Ота рози – Худо рози”, деган мақолни “Устоз рози – Худо рози” деган маънода ҳам англашимиз ва шунга яраша ҳаракат қилишимиз шарт экан. Кимки, устозининг розилигига етишибди, демак, у бахтиёрдир!
Яқинда соҳибқирони акбар Амир Темур ҳазратларининг баёнларини ўқиб, ундаги бу сатрлар диққатимни тортди:
“Мени ёшлигимда ўқитган мулла Алибек деган кишининг оғзида тиши йўқ бўлса ҳам, маҳалла болаларига Қуръон таълими бериб, хат ёзишни ўргатар эди. Мен етти ёшимда бу одамнинг мадрасасидан чиқиб, Шайх Шамсиддиннинг мактабхонасида ўқиганман. Мен Кеш шаҳрини бино қилдираётган чоғимда у одамнинг вафот этганига хийла вақт ўтиб кетган эди. Устозларимдан Шайх Шамсиддиндан қолган фарзандларининг ҳаёт вазияти ёмон эмас бўлса ҳам, Мулла Алибекнинг фарзандларида қийинчилик борлиги кўрунур эди. Бу аҳволни кўзда тутуб, устозим Мулла Алибекнинг фарзандларининг ҳар бирига бир донадан уй солиб бериш билан, уларни узилмас маош билан таъминлашни волийларимга таъкидлаб амр берган эдим.
Шу мавзу устида Шом шаҳрида кўрушганим Ибн Холдун деган зотнинг бир ҳикматли сўзи ҳамон ёдимда эди. У одам бундоғ дер эди: “Аллоҳ таоло инсонларга берган саломатлик неъматидан кейинги неъмати, улуғ одамлар билан дўст қилмоқ неъматидур. Чунки улуғ одамнинг дўстлиги орқасидаги кишилар, тилак ва орзуларига эришиб, халқ орасидаги ўрни ва ҳашамати ҳам юқорилайдур”, деб эди. Бу ҳикматли сўздан ташқари ўз идрокимда шундай бир ғоя ҳукмфармо эдики, менга нисбатан ҳар қандай жиҳатдан дўстлиги зоҳир бўлган, озу кўп хизматлари сабоқ айтган зотларнинг ўзларигина эмас, авлодлари ҳам маишат тўғрисидан қийналар экан, бу менинг паст фитратлигимга далил бўлғай, деб тушунар эдим. Бу умумий кўз қараш орқасида ёлғиз Мулла Алибекнинг авлод афродларигина эмас, киндигим қони тўкилган, кўзим очилганда биринчи марта шу шаҳарни кўрган, мен билан бирга бу шаҳарда ҳаёт кечирган эркак-хотунларнинг барчасининг устозларим каби зиммамда ҳақлари бор эди. Буларнинг бир ҳамшаҳарлари дунёга ҳоким бўла туриб, буларнинг қийинчилик ичида яшамоғлари муносиб бўлмағай, деган фикрда илгаридан Кеш шаҳрининг бўлиб келган ўз қуввату лоёмутига ҳожатманд қадим ерлик кишилардан бўлмоғи шарти билан туғулган шаҳримда бирорта фақир одам бўлмаслиги учун доимий ойлик тайин қилдим. Бирор одам оила таъминотидан қийинчилик кўриб ғамлик бошини тиззасига қўймаслигини тадбирини кўрдим”.
Улуғлар шаънига мақтов сўзлари айтишимиз, уларни шарафлашимиз яхши. Аммо уларнинг ҳаётидан, яхши ишларидан ибрат олганимиз, улар фазилатини ўзимизда тарбия этмоғимиз афзалроқдир. Чунки улар мақтовларга муҳтож эмас, уларни Аллоҳнинг Ўзи мақтаб қўйгандир. Улар ўз яхшиликларининг, ўз фазилатларининг авлодларда давом этишига муҳтожлар. Бу садақатул жориядур, биз уларнинг яхшиликларини давом эттира олсак, аъмол номаларига савоб ёзилиб