Скачать книгу

ўқувчилик кезлари ҳаммага “қийнаш” бўлиб туюлади. Ҳолбуки, ўша “қийнаш” оқибатда ширин мева беради. Камина мактабда ўқиб юрган кезларим ҳикояларим матбуотда босилиб турарди. Аммо адабиёт фанидан устозим раҳматли Саъдулла ака Исматов кўпинча “уч” баҳо қўярдилар. Дадажонимнинг шу мактабда директор ўринбосари, яна устоз билан улфат эканликларига қарамай “аъло” баҳо олмаслигим менга ҳам ортиқча қийнаш бўлиб кўринарди. Бу хулосанинг хато эканини дорулфунунга кириш имтиҳони топшириб “аъло” баҳо олганимда англаган эдим.

      Мени ёки аҳли аёлимни шогирдлар иззат қилиб йўқлаб келишса ёки тўйга таклиф этишса, “Мен устозларимни иззат қила олдимми?” деб ўзимни ўзим сўроққа тутаман. Ҳа, ҳазрат Навоий айтмоқчи, кичик бир қийинчилик ила ҳарф ўргатган устознинг ҳақини дунё бойлиги билан адо этиб бўлмайди. Зотан, устоз биздан дунёнинг жавҳару олтинларини талаб этмайди. Уларни бир салом билан йўқлаб қўйсак ҳам бошлари осмонга етади. Қайсидир йили устозларимдан бирининг туғилган кунларида радио орқали синфдошлар номидан табриклаб, мусиқали салом йўллаганимда уйларига тўпланган меҳмонларига “Мен дунёдаги энг бахтли одамман” деган эканлар. Ҳолбуки, радиода ишлаганим сабабли шу хизмат учун икки-уч дақиқа вақт сарф қилган эдим. Қаранг: устоз шогирд учун соатлар эмас, ойлар ҳатто йилларни сарф этадилар, аммо миннат қилмайдилар. Шу меҳнатлари туфайли шогирднинг икки ёки уч дақиқали хизмати учун эса ўзларини дунёдаги энг бахтли одам ҳисоблайдилар.

      Бир куни дадажоним раҳматли “Вақтинг бўлса Ҳайитбой акани кўриб келайлик, тоби йўқ экан”, дедилар. Ҳайитбой ака – мактабимиз директори эдилар. Бу вақтда дадам ҳам, Ҳайитбой ака ҳам ишламас эдилар. Лекин хизмат чоғидаги қадрдонликлари узилмаганди. Бордик. “Тоҳирни олиб келиб яхши қилибсиз, соғинган эдим”, дедилар. Орадан бир ҳафта ўтиб, жанозаларига бордик… Устознинг менга меҳр билан тикилиб қараганлари ҳали-ҳали кўз олдимдан кетмайди. Энди бу қараш менга “Даданг бошлаб келмаганларида ўзингча келармидинг?” деб савол бераётгандай туюлади. Бошқа устозларникига ҳам дадажонимнинг даъватлари билан борган эдим. Дадажоним ўзлари ҳам боришлари мумкин эди, мени бошлаб бориш билан зиммамдаги вазифани эслатмоқчи бўлган эканлар.

      Устозларини йўқлаётган, тўйларига таклиф этаётган шогирдларга ҳавасим келади ва айни дамда армон билан ўкинаман. Чунки менинг йўқлайдиган, тўйга таклиф этадиган устозларим бу фоний дунёни тарк этганлар. Уларнинг руҳларига дуо йўллашдан ўзга хизматим йўқ. Ҳаётда топган савобларимдан ул зотларнинг аъмол номаларига ёзиб қўйишни Аллоҳдан тилайман ҳамиша.

      Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом устозлар хусусида: “Ким бировга бир нарса ўргатса, ундан ўрганиб, амал қилган одам савобича савоб олади”, деб марҳамат қилганлар. Яна таъкид этганларким: “Инсонларга яхшиликни ўргатиб, ўзини унутган киши инсонларга ёруғлик таратиб, ўзини эритган мум кабидир”.

      Киши икки турлуг киши отанур

      Бири ўгратигли, бири ўгранур.

      Икидин нару борча йилқи сони,

      Тиласа

Скачать книгу