ТОП просматриваемых книг сайта:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-373-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Грузинларнинг ғалаёнидан кейин олий маълумотлиларни жўнатиш ҳаракати бошланганини айтиб эдим. Асқар Қосим ҳам бадарға қилинувчи взводга тушиб қолди. “Ёввойи взвод” деб аталган бу взводга дўстим Козловни командир қилиб қўйишди. Унинг вазифаси олий маълумотли аскарларни сафда юришга ўргатишдан иборат эди. Кун бўйи сафда юришдан йигитларнинг силласи қуриб қоларди. Бу жойларнинг совуғидан қийналган эдик, ёзига чидаш қийинроқ экан. Айниқса чивин талаб кўзни очирмас эди. Асқарнинг руҳан сина бошлаганини сездим.
Ҳарбий қисмнинг штаб бошлиғи лавозимига тайинланган полковник Гинзбург фантастикага қизиқар экан. Уйида бой кутубхонаси бор экан. Бўш пайтида ротамизга келиб, мен билан адабиёт ҳақида гаплашиб ўтиришни ёқтирарди. Бир куни шеър ёзишини айтиб, машқларини ўқиб берди.
– “Ёввойи взвод”даги Қосимов Ўзбекистоннинг энг яхши ёш шоирларидан, сизга яхши маслаҳатлар бериши мумкин. Шеърларингиздан таржима қилиб, Тошкентда чиқарса ҳам бўлади, – дедим.
Таклифим маъқул келиб, Асқар ўша куниёқ сафда юриш азобидан қутулди. Гинзбургнинг устозига айланди. Бир ой ротадан нарига чиқмади. Шунда кўп дардларини, хусусан, оилавий муаммоларини айтиб, ҳасрат қилган эди. У уйланган, бир қизи бор экан. Қизини соғиниб, уйига ҳар куни хат ёзарди.
Бир куни қарасам, дераза токчасида омонат ўтирибди. Қўлида бир варақ қоғоз. Кўзи ташқарига қадалган. Нимадандир кўз узмайди. Атрофда бир дарахт, бир туп гул бўлмаса, шоир одам қақроқ ерга тикилиб, нималарни ўйлаши мумкин? Унга яқинлашган эдим, мен томон ўгирилиб маҳзун жилмайди-да, қўлидаги қоғозни узатди.
– Илҳом келиб қолдими? – дедим қоғоздаги сатрларга кўз ташлаб.
– Бу ерда илҳом қочади, – деди у дардли жилмайиб. – Бултурдан бери уч-тўрт байт миямда ғимирлаб турган эди, шуни қоғозга тушириб қўя қолдим. Сизда турсин.
Шеърни ўқидим. Баданимга муздек сув сепилгандек жимирлаб кетди, гўё Асқарнинг ғамли дарди менга кўчгандек бўлди.
Чуқур кўчаси
Қаро тун қўйнида бир дам ёришди.
Қашшоқ оиланинг мурғак мўчаси
Дунёга келди-ю,йиғлаб тиришди.
Дунёни кўрмасдан дод солган гўдак
Бу ҳаётнинг аччиқ шўриш ғавғосин
Туғалоқ зеҳнида ёд олган гўдак
Олдиндан сездими умр савдосин?!
…Қўй, уни овутма, қўявер эна.
Наманган кўчаси, тор деб йиғласин!
Дунёга келди у қаро ер мана
Одамлар нақадар хор деб йиғласин!..
Хўб энди ўқувчим, ғамгин сатрлар
Қалбингга наштардек ботмасин энди.
Кўзингга кўринсин кўм-кўк адирлар.
Қон қусиб лайли тонг отмасин энди.
Оҳ, шуни истардим, аммо азизим,
Олам ўзи кўҳна, дардлари кўп-ку!
Найлайин, азага тушди юлдузим,
Айтмасам бўлмайди, кечиргил…
Ёҳу!
Ўша он шеърдан таъсирланибман-у, бироқ айрим сатрларга етар-ли эътибор бермабман. Кейинчалик “Наманган кўчаси, тор деб йиғласин!” сатрининг маъносини