Скачать книгу

билмасликка олиб гапирасиз-а, Мамат ака.

      – Энди сўраяпман-да, Акрам ака, – деди Мамат мвш. – Ҳарна қилса-да, ўғлингиз.

      – Ўғил?! Бунақа ўғилнинг боридан йўғи яхши! – деди отаси. – Не-не азоблар билан ўқитдим. Қандай оғир йиллар эди! У бўлса, ўқишни битириб келиб, муаллимлигини бошлагач, нима дейди денг: «Ота диндан кечасиз. Нима қиласиз йўқ худога ишониб…»

      – Ҳа, энди нодонлик қилган-да, – деди Мамат меш бепарволик билан.

      «Жўрттага сўради. Отамнинг ҳамма сирларини билади-да, Қосим муаллим учун аламини оляпти. Тўғри гапиришга қўрқади».

      – Нодонлик?! Айтган гапини биласизми?! Мен диндор бўлганим учун у киши амалларга кўтарилмай қолган эмиш. Уялмай-нетмай ўзимга шундай деган…

      «Қачон айтган экан?»

      Акаси уйга келганда уни ёнидан жилдирмайди Отаси гапирмаган пайтларда у билан ҳазиллашиб ўтиради. Бир куни акаси нимагадир гўрковлар ҳақида сўзлаб, «Шекспир деган ёзувчи ўтган, унинг асарида гўрковлар жуда зўр ёзилган», деди. Отаси индамади. Акаси яна бир-иккита шунга ўхшаш гапларни айтаётганда, отаси жаҳл билан: «Тўхта», дедию бирдан баланд овозда тожикчалаб бақира кетди У ҳеч нарса тушунмай гоҳ отасига, гоҳ акасига ҳайрон боқиб, уларнинг тожикчани билишига ажабланар зди. Бир маҳал отаси унга «Бор, ўйна», деди. У ҳовлида нима қилишини билмай гангиб юрди. Сал ўтма акаси чиқди. Унинг ортидан отасининг: «Ҳе, Шекспулинг билан қўшиб…» деган сўкиниши эшитилди. Акаси аянчли илжайиб унинг ёнига келди ва «Бобой ёмон қарияпти-да», деб ғудранди. Унинг томоғига алланарса тиқилди, эзилиб кетди, акасига раҳми келди

      – Ҳозир-чи? Бошларида соябон шапка, оёқларида йиртиқ батинка, илинган магазинчининг устида ёзади, юлғич, муттаҳам, деб. Бешкападаги Абдулланинг ўғли шунинг дастидан қамалиб кетди. Шерқулнинг тўйига борганимда хотини олдимга бешта боласини етаклаб чикди. Ер ёрилмади, ерга кирсам. Ўғлим, қўй шу ишингни, одамларни қон қақшатма, дедим. Қилмади.

      Мамат меш қўрқа-писа қараб қўйди-да, яна дастурхонга тикилиб олди. Маҳмуд ака дастурхоннинг сочиғини ўйнаб ўтирарди. Амакиси бошини қуйи осилтириб миқ этмасди.

      – …энди аспирангтурами, паспирангтурами деган катта ўқишга кирармиш. Бундай танангга ўйлаб кўр, тўртта боланг бор, ёшинг ҳам қирққа борди. Олим бўлиш осонми, бунинг учун ўн-йигирма йил умр керак. Эллик-олтмишга бориб олим бўлганингда элга қандай каромат кўрсатардинг! Шундай деб насиҳат цилсам, мен тўрт йилда диссиртасса ёқлайман, деб ғудинглайди…

      У амакисига термилди. Қани энди, амакиси бошини кўтара қолса!

      – Ҳа, ўғлим, мана, Каримбойнинг ўғли Самарқандда ўн беш йил ўқишнинг орқасидан қувиб, энди олим бўлди. Нурмат керосинфурушнинг ўғли урушдан қайтгандан бери институтда дарс бериб, энди дўхтир бўлди. Сен эртадан-кечгача газетда ишлаб, кечқурун бола-чақанг билан ўралашиб, қандайига тўрт йилда олим бўлиб қоласан, десам, кўрасиз-да, дейди…

      У отасининг энди анча гапиришини ўйлаб сиқилиб кетди. Ҳеч ким отасига қўйинг шу гапни, дея олмайди-я!

      – Колхозга раис бўл, дейишса, кўнмабди. Нима, олим бўлмаса, нон тополмай қоладими?

Скачать книгу