ТОП просматриваемых книг сайта:
Танланган асарлар: 1-жилд. Ўткир Ҳошимов
Читать онлайн.Название Танланган асарлар: 1-жилд
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Ўткир Ҳошимов
Издательство SHARQ
Ҳар галги сафаримизда дўстларимиз қаторига дўст қўшилади. Улар Тошкентга келиб унинг уйида меҳмон бўладилар. ўз юртларидаги янгиликлардан гапириб берадилар. Ва шу билан бирга ёзувчининг янги эълон қилинган асарларидан олган таассуротларини ҳам тўлиб-тошиб айтиб берадилар.
Бир йили Ўткир шоир Эркин Воҳидов билан Қашқадарё вилояти туманларида китобхонлар билан учрашувга боради. Шундай учрашувлардан бири Мирокида бўлади. Қўллари меҳнатда қадоқ бўлиб кетган бир колхозчи аёл ўрнидан туриб, йиғлаб-йиғлаб шундай дейди:
– Ҳозир худодан ваҳий келсаю, “сенинг пешонангда яна йигирма йил яшаш бор, мабодо умрингнинг қолган қисмини бировга беришга тайёрмисан”, деса ўша йигирма йил умримни шу укаларимга бўлиб беришга тайёрман, деб жавоб қилардим.
Ўша аёлнинг қўлида муқовалари қийшайиб, саҳифалари сарғайиб кетган “Дунёнинг ишлари” қиссаси бор эди. Афтидан у қиссани шу бугун ўқиб тугатган. Сўнгги саҳифаларни ўқигану йиғинга келган.
…Қува туманида китобхонлар билан учрашув бўлганди. ўшанда Мушаррафхон деган қора кийинган бир аёл ўрнидан туриб Ўткирнинг олдига келди.
– Болам, мен ҳу анаву мактабда фаррошман. Гўдаклар ивирситган синфларни ювиб, тозалайман. Сенинг онанг Пошша опа ҳам фаррош бўлган эканлар, илоё жойлари жаннатда бўлсин. Буни мен мактаб кутубхонасидан олган манаву китобни ўқиб билдим.
– У қўлида ушлаб турган “Дунёнинг ишлари” китобини кўрсатди. – Инсоннинг боши тошдан бўлар экан, бир ўғлим Афғон урушида нобуд бўлди, чидадим, чидамай иложим қанча. Кел болам, ўғлим ўрнига ўғил бўл. Ёзувчи ўғлим бор, деб юпаниб юрай…
У шундай деб нимчасининг қўйнидан марғилон нусха дўппи олиб, кўзида ёш билан, илоё бошинг омон бўлсин, деб Ўткирга кийдирди.
Бир неча йил аввал Фарғона водийси туманларида китобхонлар билан учрашувлар бўлди. “ўзбекистон” туманининг маркази Яйпандаги учрашувда “ўаниобод” давлат хўжалигининг пилла бригадаси бошлиғи Жаъфарали Пайғамов деган йигит ҳам сўзга чиқиб Ўткирнинг асарларини севиб ўқишини, китобларининг ҳаммасини авайлаб сақлашини айтди.
У бир адабиёт муҳлиси сифатида Ўткир учун пландан ташқари яна бир қути пилла қурти боқишга жамоа олдида сўз берди. Орадан икки ой ўтиб Жаъфаралидан Ўткирга бир хат келди. Конвертда хат билан Ўткир номидан тинчлик жамғармасига пул ўтказгани тўғрисида почта квитанциясини ҳам юборган эди.
Мен Ўткир Ҳошимовни жасоратли, қўрқмас, ҳақиқатни ҳар қандай шароитда ҳам айта оладиган ёзувчи деб атадим. Бу таъбиримни иккиланмай ҳар ерда дадил айта оламан.
Бор бўйини кўрмоқ учун сал орқага чекиниб туриб Ўткирга қарадим. Шунда неча йиллар бирга ижод қилган, бирга сафарларда юрган қадрдонимни бўй-басти билан, ўзини ардоқлаган халқига қилган хизматлари билан аниқ кўрдим. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, деганларидек шу пайтгача менга оддий ёзувчи бўлиб кўринган бу ижодкор тўғрисида шунча гап биларканман,