ТОП просматриваемых книг сайта:
Танланган асарлар: 1-жилд. Ўткир Ҳошимов
Читать онлайн.Название Танланган асарлар: 1-жилд
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Ўткир Ҳошимов
Издательство SHARQ
Ҳозиргина сув сепиб ўтилган катта кўчага чиқиб олишгандан кейин Анвар унга қараб қўйди.
– Тўхтат машинангни! – деди овози хириллаб.
Алимардон тормозни таққа босди.
Анвар пешанаси билан олд томондаги ойнага урилиб кетай деди. Унинг кўзлари қоронғида чарақлар, важоҳати хунук эди.
– Муқаддам қишлоққа кетибди, – деди овози қалтираб. – Бутунлай кетибди – У боядан бери бўғзига тиқилиб турган гапни энди айтди: – Сенинг шунчалик ҳаромлигингни билганимда бу ерга келмасдим! Ҳайф сенга оталик!
Алимардоннинг қалбидаги энг нозик тор узилиб кетди. У фақат мана шу гапдан, биров ўғлини эслатишидан даҳшатга тушарди. ўазаб ичида Анварни ёқасидан олмоқчи бўлди-ю, кечикди. Анвар аллақачон ерга сакраб тушган, эшикни силтаб юборган эди. Эшик тутқичи Алимардоннинг қўлига қарсиллаб урилди. Зум ўтмай Анварнинг оқ кўйлаги зулмат ичига шўнғиди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.