ТОП просматриваемых книг сайта:
Factfulness. Ханс Рослинг
Читать онлайн.Название Factfulness
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-195-5
Автор произведения Ханс Рослинг
Издательство Asaxiy books
– Рақамларнинг ўзи қизиқ эмас. Улар ортида нима тургани қизиқ, – давом этдим мен. – Бу рақамлар бирбиридан қанчалик фарқ қилишини қаранг: 14, 35, 55, 171. Демак, бу мамлакатлардаги ҳаёт ҳам ер билан осмонча фарқ қилади.
Ручкамни яна қўлимга олдим.
– Энди менга Саудия Арабистонида 35 йил аввал ҳаёт қандай бўлганини айтинг-чи. 1960 йилда қанча бола ўлган? Иккинчи устунга қаранг.
– ИККИ ЮЗ… қирқ икки.
Катта рақамни талаффуз қилаётган талабаларнинг овози бирдан пасайиб кетди. 242!
– Тўғри. Саудия жамияти катта силжиш қилибди, шундайми? Ҳар мингтадан ўладиган болалар сони 33 йилда 242 тадан 35 тага тушган. Бу Швециядаги ўзгаришдан анча тез. Биз худди шундай ютуққа эришишимиз учун 77 йил керак бўлган. Малайзия-чи? Бугунги кунда ўн тўрт экан. 1960 йил қандай бўлган экан?
– Тўқсон уч, – ғулдураган жавоб келди.
Талабаларнинг бари ҳайрон бўлганча жадвалдаги маълумотларни ўрганишга шўнғиб кетган эди. Бу воқеадан бир йил илгари талабаларимга худди шу маълумотларни берган эдим, аммо ҳеч қандай жадвалсиз. Улар дунё ривожланаётгани ҳақида айтган гапларимга мутлақо ишонмаган эди. Бу йилги талабаларим эса қўлига тутқазган далилларимга кўз югуртириб, атайин истисноли давлатларни танлаб, ҳийла қилмаяпманми-йўқми, текшираётган эди. Жадвалларда кўраётган маълумотларига ишонгиси келмасди уларнинг. Чунки бу рақамлар улар англаган дунёнинг манзарасига сира ҳам мос тушмас эди.
– Кўриб турганингиздек, – дедим мен, – бирорта мамлакатда болалар ўлими кўпаймаган. Чунки дунё яхшиланиб бормоқда. Ия, кофе-брейк вақти бўлибди.
“Дунё иккига бўлинган”и ҳақидаги мега нотўғри тасаввур
Бу бобда ўнта драматик инстинктларимиздан биринчиси бўлмиш бўшлиқ инстинкти ҳақида сўз боради. Унда бизни хаёлий бўшлиқ – адолатсиз улкан жарлик – билан барча нарсани кўпинча бир-бирига зид бўлган икки алоҳида гуруҳга ажратишга ундайдиган кучли майлимиз ҳақида гапириб бераман. Бу бобда бўшлиқ инстинкти одамлар миясида дунёнинг икки хил мамлакатларга ёки икки хил одамларга – бой ва камбағалга – бўлингани манзарасини қандай яратиши ҳақида ҳикоя қилинади.
Нотўғри тасаввурни аниқлаш осон иш эмас. Ўша 1995 йилнинг октябрь оқшомида биринчи марта бу махлуққа тузукроқ назар солдим. Бу шундоққина кофе-брейкдан кейин содир бўлди ва тажриба шу қадар ҳаяжонли ўтганидан ҳалигача мега нотўғри тасаввурларни овлашдан ўзимни тия олмайман.
Мен уларни мега нотўғри тасаввур деб атайман, сабаби улар одамлар дунёни нотўғри идрок қилишига катта