Скачать книгу

билмайди. Ўртача 13% респондент ушбу саволга тўғри жавоб берган.

      86% одам иқлим ўзгариши ҳақидаги охирги саволга тўғри жавоб берган. Аҳоли билимини текшириш учун биз онлайн синов ўтказган барча бой мамлакатларда кўпчилик одамлар иқлим бўйича мутахассислар об-ҳаво исишини башорат қилганидан хабардор экан. Бир неча ўн йил ичида илмий хулосалар лабораториялардан чиқиб, одамлар қулоғига етиб борган. Буни хабардорлик бўйича катта муваффақият деб эътироф этса арзийди.

      Иқлим ўзгаришидан ташқари қолган 12 та саволда эса “оммавий билимсизлик” кузатилган (бу билан аҳмоқлик ёки қасддан қилинган бирор нарсани назарда тутмаяпман, шунчаки тўғри жавобни билмасликни айтяпман). 2017 йил 14 та мамлакатда қарийб 12 минг кишидан синовларимизда қатнашишини сўрадик. Тестдаги дастлабки 12 та саволдан улар ўртача икки балл олди. Бирорта ҳам одам барча саволга тўғри жавоб бермади, фақат бир киши (Швецияда) 12 та саволнинг 11 тасига тўғри жавоб берди. Ажабланарлиси, 15% респондент 0 балл билан тестни якунлади.

      Балки, сиз яхшироқ таълим олганлар тузукроқ натижа кўрсатган, деб ўйларсиз? Ёки шу соҳага кўпроқ қизиқадиган кишилар? Бир пайтлар мен ҳам айнан шундай ўйлаганман, аммо бу янглиш фикр экан. Бутун дунё бўйича соҳаси фарқли одамларни шу тестдан ўтказдим. Уларнинг орасида тиббиёт талабалари, ўқитувчилар, университет маърузачилари, таниқли олимлар, инвестиция банклари вакиллари, трансмиллий корпорация ижрочи раҳбарлари, журналистлар, фаоллар ва ҳатто сиёсий арбоблар ҳам бўлди. Уларнинг бари олий маълумотли ва дунёга қизиққан инсонлар. Аммо кўпчилиги – ҳа, жуда катта қисми – кўп саволларга нотўғри жавоб берди. Баъзилари ҳатто оддий аҳолидан ҳам ёмонроқ натижа кўрсатди. Энг даҳшатли натижаларнинг айримларини Нобель лауреатлари ва тиббиёт тадқиқотчилари қайд этди. Бу интеллект масаласи эмас. Барча одамлар дунёни хавотирланарли даражада нотўғри идрок қилаётгандек туюляпти.

      Нафақат хавотирланарли даражадаги хато, балки мунтазам такрорланувчи хатолик. Айтмоқчиманки, тест натижалари шунчаки тасодифан йўл қўйилган хатолик эмас. Улар тасодифий хатоликдан ҳам ёмонроқ: умуман ҳеч нарса билмайдиган одам ҳам бундан тузукроқ жавоб берарди.

      Тасаввур қилинг, мен шу тестни шимпанзелар билан ўтказиш учун ҳайвонот боғига бораман. Яна тасаввур қилингки, ўзим билан бир қучоқ банан олиб, ҳар бирига А, Б, В деб ёзаман ва уларни шимпанзе олдига отаман. Кейин ўзим тўсиқдан бери турганча саволларни баланд овозда, дона-дона қилиб ўқийман ҳамда шимпанзенинг “жавоби” – у ейишга танлаган банандаги ҳарфни қайд этиб бораман.

      Агар шундай қилганимда эди (албатта бундай қилмайман, лекин тасаввур қилинг), шимпанзелар ўйламай танлаган жавоблари билан тестимда қатнашган ўқимишли, аммо янглишган одамлардан яхшироқ натижа кўрсатган бўларди. Қуруқ омаднинг кучи билан шимпанзелар гуруҳи ҳар бир 3 та вариантли саволнинг 33 фоизига ёхуд бутун тестдаги дастлабки 12 та саволнинг тўрттасига тўғри жавоб берган бўларди. Одамлар эса худди шу тестдан ўртача 2 тасига

Скачать книгу