ТОП просматриваемых книг сайта:
Factfulness. Ханс Рослинг
Читать онлайн.Название Factfulness
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-195-5
Автор произведения Ханс Рослинг
Издательство Asaxiy books
Дунё ҳақида ўйланг. Уруш, зўравонлик, табиий ва техноген офатлар, коррупция. Вазият ёмон ва вақт ўтган сари яна ҳам ёмонлашиб бораётгандек туюлади, тўғрими? Бойлар янада бойиб, камбағаллар тобора камбағаллашиб кетяпти. Камбағаллар сони ортмоқда. Агар фавқулодда чора кўрмасак, тез орада табиий ресурсларимиз ҳам тугаб битади. Умуман олганда ғарбликларнинг аксарияти ОАВларда шундай манзарани кўради ва миясида ҳам шу фикрлар айланади. Мен буни ўта драматик дунёқараш деб атайман. Бу одамни стрессга солади ва адаштиради.
Аслини олганда, дунё аҳолисининг катта қисми даромад шкаласининг ўрталарида яшайди. Балки, улар биз ўрта синф вакиллари деб тушунадиган одамлар эмасдир, аммо ўта қашшоқ ҳаёт ҳам кечирмайди. Уларнинг қизлари мактабга боради, фарзандлари эмланади, икки фарзандли оилада яшайди ва таътилда чет элга боришни истайди, албатта қочоқ сифатида эмас. Аста-секин, йилдан йилга дунё ривожланиб боряпти. Ҳар бир кўрсаткич бўйича ҳар йили бўлмаса ҳам, умуман олганда вазият яхшиланиб боряпти. Дунё улкан муаммоларга дуч келишига қарамай, яхши натижаларни ҳам қайд этиб бормоқда. Ана шу фактларга асосланган дунёқараш ҳисобланади.
Менинг фактларга асосланган тестларимни ечаётганда ана шу ўта драматик дунёқараш одамларни энг салбий жавобларни танлашга ундайди. Одамлар ўйлаётганда, тахмин қилаётганда ёки дунёдаги ҳодисаларни ўрганаётганда доим интуитив равишда ўз дунёқарашига суянади. Демак, агар дунё ҳақидаги тасаввурингиз нотўғри бўлса, ўз-ўзидан нотўғри тахмин қиласиз. Лекин ўта драматик дунёқараш шаклланишига мен бир пайтлар ўйлаганимдек эскирган билим сабаб бўлмайди. Ҳатто энг сўнгги маълумотлар билан таниш одамлар ҳам дунё ҳақида нотўғри тасаввурга эга. Ва ишончим комилки, бунга на бадбин фикрли ОАВ, на ташвиқотлар, на фейк хабарлар ёки нотўғри фактлар айбдор.
Узоқ йиллар дарс бериб, тест ўтказиб, одамлар ўз қаршисидаги фактни нотўғри талқин қилишини эшитиб, охири ўта драматик дунёқарашни ўзгартириш жуда мушкуллигини, чунки у миямизнинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини англадим.
Оптик иллюзия ва глобал иллюзия
Қуйидаги икки горизонтал чизиққа қаранг. Қай бири узунроқ?
Буни аввал ҳам кўрган бўлишингиз мумкин. Пастдаги чизиқ тепадагисидан узунроқ кўринади. Ундай эмаслигини биласиз, лекин билсангиз ҳам, ҳатто чизиқларни ўзингиз ўлчаб кўриб, бир хил эканига амин бўлсангиз ҳам, барибир уларнинг бири узунроқ кўринаверади. Кўзойнагимнинг линзалари кўзимдаги нуқсонни тўғрилаш учун буюртма асосида тайёрланган. Лекин мана шу оптик иллюзияга қараганимда худди бошқалар каби мен ҳам кўрган нарсамни аслидагидек талқин қилмайман. Чунки иллюзия кўзларимизда эмас, миямизда содир бўлади. Булар кўздаги нуқсонларга боғлиқ бўлмаган ва доимий содир бўладиган нотўғри талқинлардир. Кўпчилик одамлар иллюзияга