Скачать книгу

ҳам ҳарфларни айтиш ва санашни биларди, аммо ҳеч бирини мутолаа қилиш даражасида етарлича саводли деб бўлмасди. Улар менга болалар китобини ўқиб беролмас, хат ҳам ёзолмасди. Мактабда тўрт йилдан ортиқ ўқимаган. Бувим ва бувамнинг авлоди яшаган даврдаги Швеция саводхонлик бўйича Ҳиндистон бугун эришган II даража билан бир хил эди.

      Бувимнинг онаси туғилган 1863 йили Швециянинг ўртача даромад даражаси бугунги Афғонистонники каби I даражада бўлган, аҳолининг аксарияти ўта қашшоқ ҳаёт кечирган. У қизига, яъни менинг бувимга қиш пайтлари тупроқ пол қанчалик зах бўлишини айтиб берарди. Лекин бугунги кунда Афғонистон ва I даражада бўлган бошқа мамлакатлар аҳолиси 1863 йилдаги шведлардан узоқроқ умр кўради. Бунинг сабаби шундаки, асосий модернизация кўп одамларга етиб борган ва уларнинг ҳаётини тубдан яхшилаган. Уларда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун пакетлар бор. Уларда сув ташиш учун елим челак ва микробларни ўлдириш учун совун бор. Болаларининг кўпи эмланган. Ўртача ҳисобда улар 1800 йилда I даражада бўлган шведлардан 30 йил ортиқ умр кўради. Ҳатто I даражадаги ҳаёт ҳам анча яхшиланган.

      Сизнинг мамлакатингиз ҳам анча ривожланган. Қаерда яшашингизни билмасам ҳам, буни ишонч билан айтишим мумкин, чунки сўнгги 200 йил ичида дунёнинг ҳар бир мамлакати умр кўриш давомийлигини яхшилаб олди. Аслида ҳар бир мамлакат деярли ҳар бир мезон бўйича яхшиланган.

Яна 32 та яхшиланиш

      Онгингизда ҳаёт ҳали-ҳамон қийинлашмоқдами? Ундай бўлса, мен келтирадиган маълумотларга тайёр туринг. Сизга 32 та яхшиланишни кўрсатаман.

      Уларнинг ҳар бири учун ўта қашшоқлик ва умр кўриш давомийлиги тўғрисида айтиб берганларимга ўхшаш мисолларни келтиришим мумкин эди. Улар ҳақида одамлар маълумотлар билдирадигандан ҳам мунтазам равишда салбийроқ ўйлашини кўрсата оламан. (Қаердаки кўрсата олмасам, билингки, у ҳақда ҳали одамлардан сўрамаганмиз.)

      Лекин бу изоҳларнинг барчасини битта китобга сиғдира олмайман, шунинг учун фақат жадвалларни келтираман. Келинг, аввалига йўқолиб кетаётган ёки аллақачон йўқ бўлган 16 та ёмон ҳолатдан бошлайлик. Кейин анча яхшиланган 16 та ҳолатни кўриб чиқамиз.

      Бу глобал ўзгаришларни шунчаки деразадан ташқарига қараб кўриш қийин. Уларнинг бари уфқдан нарида содир бўлмоқда. Аммо яхшилаб эътибор берсангиз, айрим нишоналарни пайқашингиз мумкин. Диққат билан тингланг. Ёш бола гитара ёки пианино чалишни машқ қилаётганини эшитяпсизми? Ўша бола чўкиб кетмаган, аксинча, мусиқа чалиш завқи ва эркини ҳис қилмоқда.

      Кўпроқ даромад топишдан мақсад фақат қўлимизда кўпроқ даста пул бўлиши эмас. Узоқроқ умр кўришдан мақсад фақат қўшимча вақтга эга бўлиш эмас. Асосий мақсад – ўзимиз истаган нарсани қилиш эркига эга бўлишдир. Менга келсак, мен циркни яхши кўраман, яна набираларим билан компьютер ўйнашни ва ТВни у каналдан бу каналга олишни ҳам. Эҳтимол, маданият, эркинлик, тараққиёт мақсадларини ўлчаш қийиндир, аммо жон бошига қанча гитара тўғри келиши ажойиб

Скачать книгу